Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Фаррухбек Эргашбоевичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маккажўхорини зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг истиқболли усулларини яратиш», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Qx60.

Илмий раҳбар: Хўжаев Шомил Турсунович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Махмудходжаев Нажмиддин Мавлянходжаевич, биология фанлари доктори, профессор; Алимухаммедов Саид Султонович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.

Етакчи ташкилот: Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот  институти.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: маккажўхорининг зараркунанда турларини аниқлаш, биологик хусусиятлари ҳамда зарарини инобатга олган ҳолда, қарши курашиш учун янги экиш технологияси  асосида зараркунанда ҳашаротларга қарши самарали ва инновацион воситаларини яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор маккажўхори зараркунандаларига қарши ердан туриб ҳимоя ишловини ўтказиш учун янги ўсимликларни экиб ўстириш технологияси яратилган;

маккажўхорининг зараркунанда турлари орасида энг кўп учрайдиган доминант турлари аниқланган;

маккажўхори поя парвонаси ҳамда ғўза тунламининг ривожланиш хусусиятлари, зарари ҳамда иқтисодий зарарли миқдор мезони аниқланган;

маккажўхори агробиоценозида мавжуд энтомофаг турлари аниқланиб, уларнинг самараси баҳоланган, сунъий биологик усулнинг ҳар бир тур даражасида самарадорлиги аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Маккажўхорининг зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг истиқболли усулларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

маккажўхорини ғўза тунлами, барг тунлами ҳамда поя парвонасидан ҳимоя қилиш учун қуйидаги инсектицидлар: Децис, Нурелл-Д, Ланнейт, Караген, Химфокс-Д, Мурелл, К-найк, Имитрин, Ваулент ва Химфокс “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун рухсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати” (2016 йил)га киритилган. (Ўзбекистон Республикаси Кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари Давлат кимё комиссиясининг 2017 йил 19 сентябрдаги 2-6/1-159-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида ушбу препаратларнинг маккажўхори зараркунандаларига қарши қўллаш самарадорлигини 85-90 фоизга ошириш имконини берди;

маккажўхори ўсимлигини фаол ҳимоя ишловларини ўтказишга мўлжалланган ўсимликларни экиб-ўстириш технологияси Андижон ва Фарғона вилоятларида 2016 йилда 4 минг гектардан ошиқ майдонда жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 19 январдаги 02/20-22-сон маълумотномаси). Бунда ҳимояланган маккажўхоридан 45 центнер қўшимча дон ҳосил олиниб, иқтисодий самарадорлик ўртача  гектарига 13399 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish