Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзиев Шахоббиддин Субхоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инсултдан кейинги синдромларнинг мия функционал ассиметрияси аспектида эркак ва аёлларда клиник-неврологик ва гемодинамик бузилишларни хусусиятлари», 14.00.13 – Неврология  (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2115.
Илмий раҳбар: Ўринов Мусо Болтаевич, тиббиёт фанлари  доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02
Расмий оппонентлар: Нургужаев Еркин Смагулович, тиббиёт фанлари  доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Ҳайдарова Дилдора Қодировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инсултдан кейинги синдромларнинг мия функционал ассиметрияси аспектида эркак ва аёлларда клиник-неврологик ва гемодинамик бузилишларининг эрта реабилитация чора-тадбирларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор эркак ва аёлларда инсултдан кейинги неврологик синдромларнинг  мия ярим шарларига боғлиқ ҳолда клиник кечиши, динамикаси, ҳаракат ва сезги  ўзгаришлари, нейропсихологик синдромлари (афазия, апрокто-агностик синдром), бош мия пўстлоғи  биоэлектрик активлик  динамикаси асосланган;
жинсга ва ёшга боғлиқ ҳолда мия функционал ассиметрияси аспектида клиник-неврологик  ва гемодинамик бузилишларининг келиб чиқиши асосланган;
илк бор инсулт билан касалланган эркак ва аёлларда мия ярим шарларига боғлиқ ҳолда  экспрессив нутқ  эрта реаблитация даврида юқори самарадорлиги исботланган;
инсултдан кейинги  тикланиш даврида эркак ва аёлларда зарарланиш ўчоғига боғлиқ ҳолда, дифференциялашган реабилитация чоралари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инсултдан кейинги  синдромларнинг мия функционал ассиметрияси аспектида эркак ва аёлларда клиник неврологик ва гемодинамик бузилишларни хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишемик инсулт билан касалланган беморларда нутқ бузилиши ва агнозияни аниқлаш орқали олинган илмий натижалар асосида “Ишемик инсулт билан оғриган беморларда афазия ва агнозияни аниқлашнинг оптималлаштириш методологик усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил  14 октябрдан 8н-р/929-сон маълумотномаси). Бу ўз навбатида мияда қон айланиши ўткир бузилишини клиник белгиларидан ташқари, ишемик инсулт билан оғриган беморларда афазия ва агнозияни аниқлашнинг оптималлаштириш методологик усулларидан фойдаланиш имконини берган;
ишемик инсулт ўтказган беморларда эрта реабилитацияни эркак ва аёлларда  қиёсий ўтказиш орқали олинган илмий маълумотлар асосида “Ишемик инсулти билан оғриган беморларда қиёсий реабилитацияни оптималлаштириш усуллари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 14 октябрдан 8н-р/930-сон маълумотномаси). Ишемик инсулти билан оғриган беморларда қиёсий реабилитацияни оптималлаштириш усулларидан фойдаланиш имконини берган;
илмий ишнинг натижалари Бухоро  вилоят кўп тармоқли марказининг неврология, РШТЁИМ Бухоро филиали неврология бўлими, Ромитан, Вобкент, Жондор, Когон туманларининг тиббиёт бирлашмалари таркибидаги неврология бўлимлари амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021-йил 26-октябрда 8н-z/382-сон -сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши  ишемик инсулт билан касалланишни олдиндан аниқлаш, касаллик асоратларини ва ногиронликни камайтириш ва беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish