Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобоқулов Гулмурод Дилмуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Геморрагик ва ишемик инсултларнинг дифференциал диагностикаси, реабилитация тадбирларини оптималлаштириш усуллари», 14.00.13 – Неврология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib.2112.
Илмий раҳбар: Хожиева Дилбар Таджиевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, PhD.04/13.05.2020.Tib.93.02.
Расмий оппонентлар: Новикова Лилия Бариевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари  доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишемик ва геморрагик инсулт билан касалланган беморлар учун дифференциал диагностика мезонлари ва реабилитация қайта тиклаш чораларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мия қобиғи ва орқа мия йўлларида фракцион анизотропия - қийматини баҳолаган ҳолда предикторлар қайд этилган ва геморрагик инсулт фракцион анизотропия - 0,7 дан паст, ишемик инсулт учун эса фракцион анизотропия -0,7 дан баландлиги исботланган;
илк бор оқ моддада микротузилмали ўзгаришларни  баҳолаш учун церебрал   инсултларнинг диффуз-тензор  магнит-резонансли томография орқали касалликнинг қиёсий ташхислаш мезонлари аниқланган;
церебрал инсулт касаллигининг нейровизуализацияли тадқиқот натижаларини қиёслаш патологик ўзгаришларнинг учраш даражаси, характери, тузилиши, сабаблари ва ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги аниқланган;
интраназал  кортексин ва биологик қайта алоқа-терапия қўлланилганда неврологик бузилишларнинг  қиёсий натижаларининг  ижобий динамикаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Геморрагик ва ишемик инсултларнинг дифференциал диагностикаси, реабилитация тадбирларини оптималлаштириш усуллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишемик ва геморрагик инсултларни қиёсий белгилари орқали олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган “Ишемик ва геморрагик инсултларни дифференциал диагностикасининг алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил  12 октябрдан 8н-р/892-сон маълумотномаси). Мияга қон қуйилишининг ўткир бузилишини клиник белгиларидан ташқари, дифференциал диагностика учун клиник ва ускунавий текширув усулларининг натижаларидан фойдаланиш имконини берган;
ишемик ва геморрагик инсултларни комплекс даволаш орқали олинган илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган “Инсулт ҳолатидан эрта қайта тиклаш даврида томирда когнитив бузилишларни даволашни оптималлаштириш усули” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 10 октябрдан 8н-р/893-сон маълумотномаси). Беморларни  комплекс даволашда интраназал кортексин ва биологик қайта алоқа- терапиясининг тайинланиши неврологик клиник белгиларни ифодали камайтириш имконини берган; 
геморрагик ва ишемик инсултларнинг дифференциал диагностикаси, реабилитация тадбирларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳар кўп тармоқли тиббиёт маркази, Самарқанд давлат тиббиёт институти 1-клиникаси амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 26-октябрдан 8н-з/384-сон маълумотномаси). Комплекс даволашда интраназал ортексин ва биологик қайта алоқа -терапиясининг қўлланилиши неврологик клиник белгиларни ифодали камайтириш имконини берган. Амалиётга татбиқ этилган натижалар геморрагик ва ишемик инсулт билан асротланган беморларда касалликни даволаш ва ташҳислаш сифатини яхшилаш,касалликнинг асоратлари учраши ҳамда беморлар ўлими сонини қисқартириш, даволаш харажатларини камайтириш ва беморлар ҳаёти сифатини яхшилашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish