Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакирова Феруза Файзитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Темир  йўл транспортида автоматика ва телемеханика тизимлари учун бирлаштирилган микроэлектрон импульс шакллантиргич”, 05.08.03.-Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Т1863
Илмий раҳбар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ўлжаев Эркин, техника фанлари доктори, профессор; Ходжимухамедова Матлюба Адиловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал – Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади темир йўл транспортида автоматика ва телемеханика тизимлари учун бирлаштирилган микроэлектрон импульс шакллантиргични ишлаб чиқиш ва тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергия ва ресурс тежовчи техникавий воситаларни кенг қўллаш учун, темир йўл транспортида автоматика ва телемеханика қурилмаларига қўйилган техник регламентлар асосида микроэлектрон импульс шакллантиргич схемаларини ишлаб чиқиш тамойиллари асосланган;
маятникли ва кодли йўл трансмиттерларининг ишлашини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш, импульсларни параллел шакллантириш жараёнини тадқиқ этиш учун Петри тармоғи мультиграфлари асосида трансмиттерларининг математик моделлари ишлаб чиқилган;
трансмиттер релеларининг қўзғатиш чўлғамлари ва контактларидан воз кечиш учун замонавий микроконтроллерлар ва оптронлардан фойдаланиш асосида бирлаштирилган микроэлектрон импульс шакллантиргични яратиш ва улар ёрдамида трансмиттерларни истисно қилиш аниқланган; 
микропроцессорли қурилмаларнинг техник холатини ташҳислашни амалга ошириш учун эҳтимоллар назариясининг Байес усулидан фойдаланиш асосида микроэлектрон импульс шакллантиргичнинг математик модели ишлаб чиқилган;
кичик масса-габарит ва юқори ишлаш самарадорлигига эга, энергия тежамкор, иккита трансмиттерларнинг кодларини параллел ҳосил қилувчи янги қурилма бирлаштирилган микроэлектрон импульс шакллантиргич яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Темир йўл автоматика ва телемеханикаси тизимлари учун бирлаштирилган микроэлектрон импульс шакллантиргични яратиш ва амалда қўллашга йўналтирилган натижалар асосида:
трансмиттерларининг ишлашини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш, импульсларни параллел шакллантириш жараёнини тадқиқ этиш учун Петри тармоқлари графи ҳамда микропроцессорли қурилмаларнинг техник ҳолатини ташҳислашни амалга ошириш учун Байес усулини қўллаш асосида бирлаштирилган микроэлектрон импульс шаллантиргичнинг математик модели амалда тадбиқ қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2021 йил 11 январидаги №01/113-21 маълумотномаси). Илмий изланишлар натижасида, қурилманинг бехато ишончли ишлашини таъминлаш, кодлаш занжирларини улаб-узиш, ўтиш режимларда шакллантиргичнинг ишлашини текшириш ва бажарилишининг талаб этиладиган шартларини инобатга олиш имконини берган.
ҳаракатдаги таркибни ишончли бошқариш учун электр марказлаштириш, автоблокировкалаш тизимлари ва локомотив сигналлаштириш қурилмаларига код ишлаб чиқарувчи “STM32F103” туридаги микроконтроллери асосида яратилган бирлаштирилган микроэлектрон импульс шакллантиргич “Ҳамза” станциясида тадбиқ қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йилнинг 11 январидаги №01/113-21 маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида контактли трансмиттерларни истисно этиш, қурилманинг ўз-ўзини ташхислаш функциясини киритиш, электр ва ресурс истеъмолини 45...50% га қисқартириш, ҳар йиллик техник хизмат кўрсатишдан воз кечиш, қурилмалар ишончлилигини такомиллаштириш ва мавжуд релели тизимлар билан мувофиқлик далиллари яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish