Sayt test rejimida ishlamoqda

Санаев Собир Тойировичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошкани туганаксиз ўсимталардан ўстиришга мос навларини танлаш ва технологиясини ишлаб чиқиш», 06.01.06–Сабзавотчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/Qx32.

Илмий маслаҳатчи: Тоштемир Эшимович Остонақулов, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, 27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Дусмуратова Саодат Исмоиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Абдурахимов Мингжигит Каттабекович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Низомов Рустам Ахролович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: картошка навларини туганак ва ўсимталардан ўстириб, юқори, сифатли ҳамда арзон ҳосил олишни таъминловчи технологиясини яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор Самарқанд вилояти эскидан суғориладиган ўтлоқ, оч тусли ва ўтлоқ бўз тупроқлари шароитида картошка тезпишар, ўрта тезпишар ва ўртапишар навлар тўплами туганак ўсимталаридан ўстирилиб қиёсий баҳоланган;

муайян шароитда ўсимталардан эртаги экин сифатида ўстиришга мос истиқболли навлар ажратилган;

ажратилган картошка навлари ўсимталари турли туп қалинликлари ва ўғит меъёрларида, ўсимтасиз туганаклар макроўғит ва ўстирувчи стимуляторлар эритмасида ишланиб ёки ишланмасдан экилганда ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, ҳосил шаклланиши, миқдори ва сифатига таъсири ўрганилиб, ўсимталар ва туганаклардан картошка ўстириш технологияси илмий асосланган;

фермер хўжаликлари шароитида картошка навларини туганак ва ўсимталаридан тез кўпайтириш технологияси ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Картошка навларини туганак ва туганаксиз ўсимталардан ўстириш технологиясини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:

«Картошкани туганаксиз кўпайтириш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган. Бунинг натижасида картошка навларини ўсимталаридан ўстирилганда гектаридан 22,1–32,9 тонна товар ҳосилдорликка эришилган;

картошка навларини туганак ва туганаксиз ўсимталаридан жадал кўпайтириш технологияси яратилган ҳамда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Иштихон, Тайлоқ ва Оқдарё туманлари фермер хўжаликларида жами 316 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 июндаги 02/09-405-сон маълумотномаси). Бунда ҳар гектаридан 21,2–32,2 тонна картошка ҳосили олиниб, 4,1–12,6 млн. сўмгача соф даромад ва 24,8–66,4 фоиз рентабелликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish