Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Азим Аброровичнинг
фалсафадоктори (PhD) диссертациясиҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий таъминлаш», 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Yu456.
Илмий раҳбар: Сафаров Джахонгир Исмоилович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолияткўрсатаётганмуассасаноми, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu/74.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмийоппонентлар: Усмонов Мухаммади Бахритдинович,юридик фанлар доктори, профессор; Утегенов Онгарбой Дариябаевич,юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Адлия вазирлиги қошидаги Юристлармалакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг экологик-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлашни экологик назоратнинг вазифалари доирасига киритиш зарурлиги асосланган;
табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизликни экологик назорат объекти сифатида белгилаш шартлиги асослантирилган;
ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ерлардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги учун маъмурий жавобгарликни белгилаш зарурати асослаб берилган;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмайдиган манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги масъулиятини кучайтириш зарурати асослантирилган;
бошланғич синфларда ўқувчилар ўқув фанлари доирасида қўшимча равишда ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни киритиш, шунингдек, умумтаълим мактаблари учун ўқувчилар ёшига мос равишда ичимлик сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби долзарб муаммолар юзасидан ўқув-кўргазмали материаллар, видеороликлар ва дидактик материалларни ишлаб чиқиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ҳуқуқий таъминлашбўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган вазиятларни аниқлашни экологик назоратнинг вазифалари сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддасини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 15 июндаги 06-13/1012-сон маълумотномаси).Ушбу таклифлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
табиий ресурслардан нооқилона фойдаланилишига олиб келиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизликни экологик назорат объекти сифатида назарда тутиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 27 декабрдаги «Экологик назорат тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 15 июндаги 06-13/1012-сон маълумотномаси).Ушбу таклифлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида экологик назоратнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ерга эгалик қилувчилар, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар томонидан ерлардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги учун маъмурий жавобгарликни белгилаш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 июлдаги ЎРҚ–487-сон Қонуни асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга туширишга оид 65-моддасини иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йил 15 июндаги 06-13/1012-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар табиатдан фойдаланувчиларнинг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги масъулиятини янада оширишга хизмат қилган;
таълим олувчиларнинг эътиборини умумбашарий экологик муаммоларга қаратиш орқали уларнинг она табиатнинг қайта тикланмайдиган манбаларини сақлаб қолиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасидаги масъулиятини кучайтириш масаласини Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясининг устувор йўналиши сифатида белгилаш тўғрисидаги таклифидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбошисини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 10 июндаги 12/20-5-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашда ёшлар ва вояга етмаганларнинг экологик-ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошишига хизмат қилган;
бошланғич синфларда ўқувчилар ўқув фанлари доирасида қўшимча равишда ер ресурсларидан оқилона фойдаланишни киритиш, шунингдек, умумтаълим мактаблари учун ўқувчилар ёшига мос равишда ичимлик сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш каби долзарб муаммолар юзасидан ўқув-кўргазмали материаллар, видеороликлар ва дидактик материалларни ишлаб чиқиш кабиларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Экологик таълимни ривожлантириш концепциясининг 21 ва 23-бандларини тайёрлашда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2020 йил 10 июндаги 12/20-5-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлартабиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлашда ёшлар ва вояга етмаганларнинг экологик-ҳуқуқий онги ва маданиятини янада ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish