Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилов Алишер Темировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ божхона қонунчилиги бузилиши жиноятларини жиноий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu263.
Илмий раҳбар: Мирзаев Азиз Алишерович, юридик фанлар доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu/74.01.
Расмий оппонентлар: Суюнова Дилбар Джолдасбаевна,юридик фанлар доктори, доцент; Қурбонов Нурали Боходирович,юридик фанларномзоди, доцент.
Етакчиташкилот: Тошкентдавлатюридикуниверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ божхона қонунчилиги бузилиши жиноятларини жиноий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича хулосалар ва қонунчиликни ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ёндашуви асосида «Божхона соҳасидаги жиноятлар» тушунчаси «божхона қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ Жиноят кодексининг тегишли бобларида жавобгарликлар назарда тутилган давлатнинг иқтисодиёт асослари, жамоат хавфсизлиги ва ахлоқ нормаларига зарар келтирадиган ижтимоий хавфли қилмишлар» деган мазмундаги, шунингдек, «Ташқи иқтисодий фаолият билан божхона қонунчилиги бузилиши жиноятлари» тушунчаси «ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш тартибига тажовуз қилувчи трансчегаравий характердаги махсус усулларда ғаразли мақсадларда қасддан содир этиладиган ижтимоий хавфли қилмишлардир» деган мазмундаги таърифлар билан бойитилган;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноий ҳуқуқбузарликларни ушбу қилмишларнинг жиноий-ҳуқуқий тавсифи, жиноят содир этилиши соҳалари, яъни ташқи иқтисодий фаолият турлари, жиноят содир этилиши босқичлари, яъни ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг муайян босқичлари, жиноят субъектлари, яъни ТИФ қатнашчиларининг тоифалари ва уюшганлик даражасига кўра таснифлаш таклиф этилган;
солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини содир этишда қўлланиладиган божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашнинг божхона режимларидан ноқонуний фойдаланиш; божхона қийматини камайтириб кўрсатиш; маълум бир товарни бож тўлови камроқ бўлган бошқа ўхшаш товар сифатида ТИФ ТН кодни ўзгартириб ёки қалбакилаштирилган келиб чиқиш сертификатини божхона расмийлаштирувига тақдим этиш; декларация қилмаслик ёки нотўғри декларациялаш, шу жумладан товарларнинг миқдори ва вазни камайтириб кўрсатилган ҳужжатларни божхона расмийлаштирувига тақдим этиш ёки товарларни бир қисмини декларация қилмаслик; товарларни бошқа ном билан декларациялаш; товарларни божхона органлари белгилаган манзилга етказиб бормаслик; имтиёзлардан ноқонуний фойдаланиш каби усуллари бўйича таснифлаш таклиф этилган;
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш учун жавобгарлик божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товар ёки бошқа қимматликлар миқдори билан боғлиқ бўлиб, товар ва транспорт воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда божхона чегарасидан ўтказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий жазо қўлланилганидан сўнг бир йил давомида яна айнан шундай ҳуқуқбузарликни кўп миқдорда содир этган ҳолдагина божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш бўйича жиноий жавобгарлик келиб чиқиши, шунингдек, ушбу қилмиш чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан; уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб; хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса божхона тўғрисидаги қонунчилик кўп миқдорда бузилган ҳолдагина жиноий жавобгарлик келиб чиқиши асослаб берилган;
божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш деганда, жумладан, божхона органларига қуйидагиларни тақдим этиш: била туриб қалбаки ҳужжатларни; била туриб ёлғон маълумотлар киритилган ҳужжатларни; қонунга хилоф равишда олинган ёки бошқа товарларга тегиши ҳужжатлари; ҳақиқий бўлмаган ҳужжатларни; қалбакилаштирилган божхона идентификациялаш воситаларидан (пломбалар, муҳрлар, тамғалар босиш, идентификациялаш белгилари, штамплар ва бошқа идентификациялаш воситалари) ёки бошқа товарларга тегишли ҳақиқий идентификациялаш воситаларидан фойдаланиш тушунилиши лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ божхона қонунчилиги бузилиши жиноятларини жиноий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш масалаларини тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
«Божхона соҳасидаги жиноятлар» ва «Ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ божхона қонунчилиги жиноятлари»га доир концептуал ғоя ва таклифлардан  “Божхона иши” йўналиши курсант ва тингловчилари учун “Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-519 рақамли гувоҳномаси). Натижада, ушбу мутахассислик бўйича таълим олаётган курсантлар, магистрантлар, шунингдек, божхона органларининг амалиётчи ходимларининг билим, ўқув ва кўникмаларининг шаклланиши ва ривожланишига хизмат қилган;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноий ҳуқуқбузарликларни турли мезонларга асосан таснифлаш, шунингдек, солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жиноятини содир этишда қўлланиладиган божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашнинг турли усулларини таснифлашга доир таклифлардан  “Божхона иши” йўналиши курсант ва тингловчилари учун “Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-519 рақамли гувоҳномаси). Натижада, «Божхона органларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти», «Жиноят ҳуқуқи (Махсус қисми)», «Криминология» ва «Криминалистика» фанлари институтларининг илмий-назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган;
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарликнинг келиб чиқишига божхона чегарасидан қонунга хилоф равишда ўтказилаётган товар ёки бошқа қимматликлар миқдорига боғлиқлиги ва маъмурий преюдицияга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сон «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-бандида ўз ифодасини топган(Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 15 январдаги 04/Х-37-20-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши қилмишни тўғри квалификация қилинишига хизмат қилган; 
божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятини содир этишда қўлланиладиган божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиш усули мазмунини ёритишга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2013 йил 6 сентябрдаги 18-сон «Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ва контрабандага оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 8-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 15 январдаги 04/Х-37-20-сон маълумотномаси). Таклифларнинг жорий этилиши шахснинг ҳаракатларига тўғри ҳуқуқий баҳо берилишига хизмат қилган;
ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тушунчаси ва турлари, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш усуллари тўғрисидаги, шунингдек, ТИФ соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда халқаро сўровномалар бўйича келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқиш тартиби ҳақида берилган илмий ва амалий таклифлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритиш тартиби тўғрисида”ги Услубий қўлланмани амалиётга жорий этиш ҳақидаги 329-сонли буйруғи билан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 27 октябрдаги 04-05/25-07828-сон маълумотномаси). Натижада, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш борасида Давлат божхона қўмитасининг тегишли бошқармалари ва уларнинг ҳудудий тузилмалари ўртасида ҳамкорликни жонлантириш ва ҳуқуқбузарликларни процессуал расмийлаштириш сифатини янада оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish