Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Нодира Махмудовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асарида ижтимоий-антропологик масалалар” (фалсафий таҳлил), 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафий антропология) ва 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.DSc /Fal66.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02. 
Илмий маслаҳатчи: Тўраев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нуритдинов Маҳмудходжа Низамович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қорабоев Усмон Ҳосилович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асаридаги ижтимоий-антропологик ғояларнинг замонавий шахс тарбиясидаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асаридаги толерантликка асосланган ҳадисларнинг ҳаётга татбиқ этилиши оила ва жамиятда ўзаро ҳурмат, янгиланаётган ижтимоий тафаккурда тоқатлиликни таъминлашнинг доминант мезони эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган;
«Мусталаҳул ҳадис» илмининг шаклланиши ва тарқалишида Имом Бухорий дунёвий-илмий, диний-трансцендентал ғоялари бевосита бирламчи пойдевор вазифасини бажарганлиги ва унинг инсон маънавий борлиғининг ажралмас қисми эканлиги асосланган;
«Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ» асарида инсон, унинг ижтимоий борлиқдаги ўрнига оид теоцентрик ва антропоцентрик ғоялар билан замонавий дунёвий ва диний ғояларнинг ўзаро боғлиқлиги, янгиланаётган ижтимоий тафаккур билан уйғунлиги асосланган;
Имом Бухорийнинг фиқҳий, ақидавий характердаги ҳадисларидан замонавий ижтимоий қонунларни ишлаб чиқишда фойдаланиш, унинг инсон ҳуқуқлари, оила, тижорат ва меҳнат ҳуқуқи, шахслараро ўзаро муносабатларда муроса ва ҳамжиҳатликка эришиш омили эканлиги мантиқий далилланган;
Исломдаги идеал инсон (Муҳаммад пайғамбар)нинг юксак маънавий-ахлоқий фазилатларини Ўзбекистон стратегик мақсад қилиб қўйган баркамол авлодни шакллантириш жараёнларига ва уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга проекция қилиш мумкинлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Имом Бухорийнинг  “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асаридаги ижтимоий-антропологик масалаларнинг моҳиятини очиб бериш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
ҳадисларда толерантлик ва антропоцентрик, диний-трансцендентал ва дунёвий-илмий ёндашувларнинг уйғун келишига оид таклиф-тавсияларидан “Фалсафа” дарслигидаги мавзуларни тайёрлашда  фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 7 сентябрдаги 89-03-3119-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни юксак маънавиятли, ғоявий чиниққан авлод сифатида тарбиялашга хизмат қилган;
Имом Бухорийнинг  “Мусталаҳул ҳадис” илмининг шаклланиши ва тарқалишидаги ўрни, унинг илмий-фалсафий қарашларига оид таклиф-тавсияларидан “Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” мавзусидаги КА-1-003 рақамли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2020 йил 7 сентябрдаги 02-07-1609/04-сон маълумотномаси). Натижада, грант доирасида яратилган кўргазмали-тарғибот материллари ва ўқув-методик материллар мазмунини бойитишга хизмат қилган;
ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш каби фазилатларни тарбиялаш борасидаги фикр-мулоҳазалари, таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанисининг “O’zbekiston” телерадиоканалида 2020 йил ноябрь ойида эфирга узатилган “Миллат ва маънавият”, “Бедорлик” каби маънавий-маърифий эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанисининг 2020 йил 11 ноябрдаги 04-25-1095-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг маънавий салоҳиятини оширишга, уларнинг Имом Бухорий ва унинг “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ” асари ҳақидаги билимларининг ошишига, ҳадисларнинг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаши, уларнинг инсон камолотидаги аҳамиятини тушуниб етишига, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлашга, ислом динининг мазмун-моҳиятини тўғри англаши ва ёт ғоялар домига тушиб қолмаслигига, шунингдек, оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга, ёшларда ахлоқий фазилатларни кучайтиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish