Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишанбаева Нилуфар Юнусджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атопик дерматит билан касалланган болаларда ошқозон-ичак тизимидаги ўзига хос ўзгаришлар, диагностикаси ва даволаш усуллари» 14.00.36 – Аллергология ва иммунология, 14.00.09 – Педиатрия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib1377.
Илмий рахбарлар:  Ирсалиева Фатима Хуснитдиновна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. Миррахимова Мактуба Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Иммунология ва инсон геномикаси институти, DSc.02/30.12.2019.Tib.50.01.
Расмий оппонентлар: Суяров Акрам Амиркулович тиббиёт фанлари доктори; Ахмедова Нилуфар Расуловна тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: атопик дерматити бор болаларда ошқозон ичак трактидаги клиник лаборатор ўзгаришларни келтириб чиқарувчи хавф омилларини эрта аниқлаш, ташхислаш ва даволаш тамойилларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атопик дерматитли болаларда ошқозон ичак трактидаги клинико лаборатор ўзгаришлар, сурункали панкреатитда ташқи секретор етишмовчиликнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи ҳолатлар ва овқатланишга доир хавф омиллари билан ўзаро боғлиқлик  асосланган;
атопик дерматитли болаларда панкреатик етишмовчилик кузатилганда SCORAD  индекси, умумий IgE ва  нажасдаги эластаза миқдори орасида корреляцион боғлиқлик исботланган;
илк бор атопик дерматитли болаларда панкреатик етишмовчилик кузатилганда нажасда эластаза миқдорининг пасайиши касаллик кечишини сезиларли даражада оғирлаштириши яъни SCORAD  индексининг юқори бўлиши ва клиник- иммунологик белгиларни узоқ муддат сақланиб қолиши аниқланган;
атопик дерматити бор беморларда сурункали панкреатит етишмовчиликни ташхислаш, даволаш ва диспансер кузатуви тамойиллари ишлаб чиқилган ва мақсадли амалга ошириш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атопик дерматит билан касалланган болаларда ошқозон-ичак тизимидаги ўзига хос ўзгаришлар диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
атопик дерматитли беморларни ташхислашни оптималлаштириш асосида ишлаб чиқилган «Болаларда атопик дерматитда ошқозон ичак трактининг холатини баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 8н-д/26-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши атопик дерматитли болаларда ошқозон ичак тракти ўзгаришларни эрта ташхислаш ва ривожланишини олдини олишга  хизмат қилган;
атопик дерматитга чалинган беморларда озиқ-овқат сенсибилизацияси билан боғлиқ жиҳатлари ва даво усулларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган «Болаларда атопик дерматитни ташхислаш ва даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 январдаги 8н-д/26-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши болаларда атопик дерматитни эрта аниқлаш, ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали касаллик ривожланиши ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга  хизмат қилган;
атопик дерматит билан касалланган болаларда ошқозон-ичак тизимидаги ўзига хос ўзгаришлар диагностикаси ва даволаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси, Тошкент вилояти Пскент тумани тиббиёт бирлашмаси, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 38 оилавий поликлиникаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 08-09/17404-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши атопик дерматит билан касалланган болаларда ошқозон-ичак тизимидаги ўзига хос ўзгаришларни ташхислаш ва ўз вақтида даволаш усулини қўллаш орқали орқали болаларда касалликни қайталаниш даражасини камайтиришга, касаллик асоратларини олдини олишга, беморларнинг хаёт сифатини яхшилашга хамда болаларни стационарда даволаниш муддатини қисқартириш хисобига иқтисодий самарадорликка эришишга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish