Sayt test rejimida ishlamoqda

Муротов Темур Малик Низомовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Бош мия жароҳати билан оғриган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий тавсифи», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Tib1312.
Илмий раҳбар: Аваков Вячеслав Ервандович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори; Баситханова Эльмира Иркиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика Нейрохирургия илмий амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади изоляцияланган бош мия жарохати билан хасталанган беморларни гиперосмоляр эритмалар вариантларини дифференциал қўллаган ҳолда даволаш натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
изоляцияланган бош мия жарохатланиш билан хастланган беморларни даволашда турли хил гиперосмоляр эритмаларнинг вариантларини қўлланилишининг қиёсий самарадорлиги электролитлар ва плазма осмолярлиги,  церебрал перфузон босим, мия ич босими, тизимли ва марказий гемодинамиканинг зарб индекси, юрак индекси,  қон томирнинг ўртача қаршилиги,  ўртача артериал босим,  марказий вена босимга  таъсирининг  ўзгариши асосланган;
бош мия жароҳатида гиперосмоляр эритмаларни дифференциаллашган танлаш мезонлари сифатида бошланғич волемия, плазма осмолярлиги, натримия, юрак ва буйрак етишмовчилиги белгиларининг мавжудлиги исботланган;  
биринчи марта миқдорий ифодаларда мия ичи босимининг меъёрий, ўртача, ифодаланган сифат кўрсаткичларини баҳолаш орқалли мия III қоринча м-эхопулсация йўли билан мия ичи босими ноинвазив баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
мия ичи босимини камайтириш ва 20 мм симоб устунигача тушириш учун киритилаётган гиперосмоляр эритмаларнинг мақбул миқдорлари  белгиланган ва ижобий даражаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия жароҳати билан оғриган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий тавсифини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида: 
«Бош мия шикастиланиши бўлган беморларда интракраниал босимни ноинвазив баҳолаш усули» бўйича Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 06573). Ушбу усул бош мия шикастиланиши бўлган беморларда интракраниал босимни ноинвазив баҳолаш  орқали бош миядагит шишларни олдини олиш орқали касалликларни самарали даволаш усули ишлаб чиқилган; 
бош мия жароҳати билан оғриган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий тавсифлаш натижасидда олинган натижалар асосида ишлаб чиқилган «Бош мия жароҳати билан хастланган беморлардаги мия шиши бартараф этишда дифференцияланган гиперосмоляр терапия» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 27 февралдаги 8н-д/33-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатмалар изоляцияланган  бош мия жароҳати билан хасталанган беморларда мия шишини даволаш учун гиперосмоляр эритмаларнинг оптимал вариантларини белгилаш  ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган; 
Бош мия жароҳати билан оғриган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий тавсифини баҳолашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли шифохонаси,  Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани  ва Хоразм  вилояти Ургенч шаҳар кўп тармоқли шифохоналарнинг реаниматология бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 3ноябрддаги 08-09/16309-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши бош мия жароҳати билан хасталанган беморларда гиперосмоляр терапия таъсирининг қиёсий тавсифлашш орқали даволаш сифатини яхшилаш, изоляцияланган бош мия жароҳати билан хасталанган беморларда мия ичи гипертензиясини ташхислаш ва даволаш сифатини яхшилаш, даволаш учун иқтисодий харажатларни камайтириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш, изоляцияланган бош мия жароҳатидан кейинги ўлим даражасини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish