Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Абдухакимжон Зиёитдиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий ислоҳотлар трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Fal50.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
Илмий раҳбар: Назаров Қиём Нормерзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети ҳузуридаги PhD.03/27.02.2020.F.72.08 рақамли бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжар Анварович, фалсафа фанлари доктори; Алиев Бекдавлат Бегалиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий ислоҳотлар трансформациясининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маънавий-мафкуравий жараёнлар трансформацияси борасида яратилган илмий-назарий, фалсафий таълимотларда берилган қонуниятларнинг маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги, инсон ва жамият билан узвий боғлиқлиги ҳамда ижтимоий тараққиётга алоқадорлигига оид моҳиятини рационаллик, инсонпарварликка мослаштиришнинг ғоявий тарбия, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш маънавий юксалтириш механизмлари ишлаб чиқилган;
маънавий-мафкуравий жараёнларнинг барқарор тараққиёт мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш тамойилларининг жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши натижасида ушбу инсон, унинг ҳаёти, қадри-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганлик омиллари умумхалқ манфаатларининг ифодасига айланиши асосланган; 
маънавий-мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги роли ва аҳамиятини ошириш инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик мезонлари, инсон капиталини ривожлантириш, имкониятларини ошириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш, юқори сифатли ҳаётни таъминлаш кўрсаткичлари ва глобал рақобатбардошлик, институционал ривожланиш, барқарор тараққиёт мақсадлари ва инсон камолоти индикаторлари очиб берилган; маънавий ва мафкуравий жараёнларни структуравий-функционал уйғунлаштириш ҳамда жамиятнинг маънавий юксалиши ва мафкуравий ўзгаришлар тенденциясининг маънавий қадриятларни янгилаш, янги замон қадриятларини ишлаб чиқиш, жамиятни модернизациялашга оид ижтимоий, ғоявий ҳимоя, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ўрнатишнинг ташкилий ва маънавий билимга эга бўлиш, интеллектуал, ўз-ўзини бошқариш, коммуникативлик, талабчанлик, адолатли бошқарув компонентлари асосланган;
Янги Ўзбекистонда мафкура, маданият, фан ва диннинг ўзаро алоқадорликда ривожланиш тенденцияларига хос барқарор алоқадорлик, диний ва дунёвий қадриятлар ҳамоҳанглиги, миллийлик ва умуминсонийлик каби ижтимоий, билим ва салоҳият, танқидий таҳлил, миллий ўзликни англашга оид интеллектуал (ақлий) ҳамда импрессив, экспрессив, динамик стереотип, амбивалентлик, фидойилик туйғусига эмоционал (ҳиссий) таъсир кўрсатиш механизмлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда маънавий-мафкуравий ислоҳотлар трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили асосида илгари сурилган илмий янгиликлардан: 
маънавий-мафкуравий жараёнлар трансформацияси борасида яратилган илмий-назарий, фалсафий таълимотларда берилган қонуниятларнинг маънавий ва моддий ҳаёт уйғунлиги, инсон ва жамият билан узвий боғлиқлиги ҳамда ижтимоий тараққиётга алоқадорлигига оид моҳиятини рационаллик, инсонпарварликка мослаштиришнинг ғоявий тарбия, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш маънавий юксалтириш механизмлари оид илмий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан ПЗ-20170915198 - “Қорақалпоқ жамиятида ижтимоий муносабатлар трансформацияси: тарих ва амалиёт” мавзусидаги (2018-2020 йй.) лойиҳанинг асосий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 21 октябрдаги 305/1-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар, ислоҳотларга дахлдорлик, маънавият ва маърифатини кенгайишига хизмат қилган;
маънавий-мафкуравий жараёнларнинг барқарор тараққиёт мезонлари ва йўналишларини туркумлаштириш тамойилларининг жамият ҳаётига, кишилар онги ва фаолиятига детерминистик таъсир этиши натижасида ушбу инсон, унинг ҳаёти, қадри-қиммати, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганлик омиллари умумхалқ манфаатларининг ифодасига айланиши оид илмий таклиф ва тавсиялар Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020-2021 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5040-сон қароридаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича “Йўл харитаси”да кўрсатилган функцияларни амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 5 ноябрдаги 02/08/1367-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштиришга хизмат қилган;
маънавий-мафкуравий жараёнларнинг ижтимоий муносабатларни барқарорлаштиришдаги роли ва аҳамиятини ошириш инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, қонун устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик мезонлари, инсон капиталини ривожлантириш, имкониятларини ошириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш, юқори сифатли ҳаётни таъминлаш кўрсаткичлари ва глобал рақобатбардошлик, институционал ривожланиш, барқарор тараққиёт мақсадлари ва инсон камолоти индикаторларининг илмий асосланганлигига оид хулосалар ва тавсиявий характердаги натижалардан Барқарор ривожланиш марказининг фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш йўналишидаги фаолиятида, марказ томонидан нашр этилган “Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти” китобининг “Тинч ва барқарор Марказий Осиё – муҳим вазифа” номли биринчи бўлимини тайёрлашда, “Фуқаролик жамияти институтлари ва сайлов”, “Гендер тенгликни таъминлаш ва барқарор ривожланиш” мавзусидаги халқаро давра суҳбатларини ташкил этиш, натижаларини тўплам сифатида нашрга тайёрлашда фойдаланилган (Барқарор ривожланиш марказининг 2021 йил 9 ноябрдаги 2-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида янги қиёфасини шакллантиришга, нашр этилган китоб ва тўпламларнинг мазмунан бойишига хизмат қилган; маънавий ва мафкуравий жараёнларни структуравий-функционал уйғунлаштириш ҳамда жамиятнинг маънавий юксалиши ва мафкуравий ўзгаришлар тенденциясининг маънавий қадриятларни янгилаш, янги замон қадриятларини ишлаб чиқиш, жамиятни модернизациялашга оид ижтимоий, ғоявий ҳимоя, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик ўрнатишнинг ташкилий ва маънавий билимга эга бўлиш, интеллектуал, ўз-ўзини бошқариш, коммуникативлик, талабчанлик, адолатли бошқарув компонентларига оид илмий умумлашма ва таҳлиллардан Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти томонидан бажарилган “Жаҳон ва Ўзбекистон ижтимоий тафаккурини ривожини таҳлил қилиш натижасида Фалсафа қомуси”ни яратиш мавзусидаги ИФ 1-093 (2016-2020 йй.) ҳамда “Ўзбекистон фалсафа тарихининг 3 жилдини яратиш ва чоп этиш” мавзусидаги ПЗ-20170930386 рақамли амалий тадқиқот (2017-2019 йй.) лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 10 ноябрдаги 31-сон маълумотномаси). Натижада, лойиха доирасида чоп этилган “Жаҳон фалсафаси қомуси” ва “Ўзбекистон фалсафа тарихи” китобларининг мафкура, маънавият, миллий ғоя каби мақолалар, тушунча ва атамаларнинг мазмунан бойишига, фалсафий таҳлилини амалга оширишга хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда мафкура, маданият, фан ва диннинг ўзаро алоқадорликда ривожланиш тенденцияларига хос барқарор алоқадорлик, диний ва дунёвий қадриятлар ҳамоҳанглиги, миллийлик ва умуминсонийлик каби ижтимоий, билим ва салоҳият, танқидий таҳлил, миллий ўзликни англашга оид интеллектуал (ақлий) ҳамда импрессив, экспрессив, динамик стереотип, амбивалентлик, фидойилик туйғусига эмоционал (ҳиссий) таъсир кўрсатиш механизмларига оид илмий умумлашма ва таклифлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг телекўрсатувларида жумладан, “Неделя”, “Diyor yangiliklari”, “Assalom, Buxoro!”, “Dastur doirasida”, “Zamondosh”, “Yoshlar vaqti”, “Xalq fikri”, “Dolzarb mavzu”, “Yosh bilimdon”, “Kun mavzusi” кўрсатувларини ёритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 окятбрдаги 1/272-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида янги қиёфасини шакллантиришга, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқ онгига сингдириш, уларнинг инсон қадрини юксалтиришга хизмат қилишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish