Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Хуриятхон Зафарбековнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўза, унинг асосий зараркунандаси (Нelicoverpa armigera Hb – ғўза тунлами) ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш», 06.01.09–Ўсимликларни ҳимоя қилиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Qx67.

Илмий раҳбар: Яхяев Хашим Қасимович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc. 27.06.2017.Qx.13.01.

Расмий оппонентлар: Торениязов Елмурат Шериниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Сагдуллаев Ахрор Умарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.

Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши, ғўза тунламининг пайдо бўлиши, ривожланиши, тарқалишини прогнозлаштириш ва автоматлаштирилган мониторинг тизимини, унинг асосида ҳимоя тадбирлари режаларини  ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда, ғўза ва унинг асосий зараркунандаси–ғўза тунламининг ривожланиши ва тарқалишининг мониторинг тизими ва ушбу тизим асосида биологик курашнинг такомиллашган усули ишлаб чиқилган;

ғўзани ривожланиш фазаларини фойдали ҳароратлар йиғиндисига боғлаган ҳолда аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;

ғўза тунламининг ривожланиш муддатларига аниқлик киритилиб, улар ривожланишининг фенологик календарлари тузилди, об-ҳаво шароитидан келиб чиққан ҳолда ривожланиши, тарқалиши ва зарар келтириш даражалари аниқланган;

қишлоқ хўжалиги экинларини ғўза тунламидан ҳимоя қилиш воситаларига бўлган эҳтиёжни режалаштириш меъёрлари ишлаб чиқилган;

фермер хўжаликлари учун «Android» типидаги мобил телефонларда ишлайдиган зараркунанда ва касалликлар, уларнинг биоэкологик хусусиятлари, зарар келтириши ҳамда уларга қарши кураш чораларини ифодаловчи «Ўсимликларни ҳимоя қилиш» маълумот-маслаҳат тизими ва ундан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ғўза, унинг асосий зараркунандаси – ғўза тунлами ҳолатини прогнозлаш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий-тақиқотлар натижалари асосида:

ғўза ва зараркунанда ҳолатини прогнозлашнинг автоматлашган тизими асосида ғўза тунламига қарши биологик кураш олиб бориш 2015–2017 йиллар мобайнида Андижон вилоятининг Андижон тумани «Ахмаджўра саҳовати», Улуғнор тумани «Уста Абдураҳмон», Жалақудуқ тумани «Башарият мулки», Балиқчи тумани «Нодирбек» Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани «Бахтишод», Миришкор тумани «Рахмонов Сардор» фермер хўжаликларининг ғўза майдонларида жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 14 июлдаги 02/20-398-сон маълумотномаси). Бунда юқори иқтисодий самарадорликка эришилиб, рентабеллик даражаси 78,0 фоизни ташкил этди.

ўсимликларни ҳимоя қилишда мобил илова тизими касаллик ва зараркунандалар ҳақидаги маълумотлар дастури фермерлар кенгашининг http://uzf.uz сайтига жойлаштирилган (Ўзбекистон фермерлар кенгашининг 2017 йил 19 сентябрдаги  01/04-459- сон маълумотномаси). Мазкур дастурни фермер хўжаликларида ўсимликлар зараркунанда ва касалликларига қарши курашда қўллашга имкон яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish