Sayt test rejimida ishlamoqda

Саматова Дилрабо Юсуфовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Технологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш механизмлари», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped559. 
Илмий раҳбар: Абдукаримов Хабибулло, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор, Джамилова Наргиза Нуритдиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади технологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш механизмларини  такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш жараёни босқичлари стандарт ва ностандарт дарсларнинг тузилишини дедуктив қиёслаган ҳолда ижодий фикрлаш қобилиятларни интенсив ривожлантиришга оид индуктив ва дедуктив усулларининг қайта алоқаси тамойилларига кўра такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни таҳлилий компетенциясини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари ўқув мақсадлари таксономиясига асосланган креатив ва рефлексив ёндашувларни режалаштириш орқали дарснинг босқичларини лойиҳалаш, рефлексив маданиятни таркиб топтириш жараёнларига технологик ёндашув асосида такомиллаштирилган;
дарсни таҳлил қилиш моделининг амалий компоненти талабаларни илмий-методологик, дидактик, психологик, методик тайёргарлигини ривожлантиришга доир таълим технологияларини ўқув ва малакавий педагогик амалиёт жараёнлари, таълимий ижод муҳити ҳамда эвристик технологиялар, замонавий педагогик ёндашувларга ҳамда касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновацион ахборот таълим муҳитини яратиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-технологик мазмуни назорат учун ишлаб чиқилган тест ва кейс-стадиларда компетент ёндашувнинг мотивацион мезонига устунлик бериш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. технологик ёндашув асосида  бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш механизмлари юзaсидaн oлиб бoрилгaн тaдқиқoт нaтижaлaри aсoсидa:
бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш жараёни босқичлари стандарт ва ностандарт дарсларнинг тузилишини қиёслаш, дарс босқичларини структуравий таҳлил этиш, индуктив ва дедуктив усулларининг қайта алоқаси натижавийлигини таъминлаш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар ИТД-1-165 рақамли “Таълим босқичларида бадиий асарларни шарҳлаш ва изоҳлаш йўли билан ўрганишнинг илмий-методик асосларини тадқиқ этиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-766 сон маълумотномаси). Натижада бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш жараёни педагогик имкониятларини аниқлаштириш самарадорлиги ошган;
технологик ёндашув асосида бўлажак ўқитувчиларни таҳлилий компетенциясини шакллантиришнинг дидактик имкониятлари дарснинг мақсади ва кутиладиган натижасини аниқлаштириш, идентив ўқув мақсадларини белгилаш, дарснинг босқичларини лойиҳалаш, рефлексив маданиятни таркиб топтириш жараёнларини ҳисобга олиш асосида кенгайтиришга оид таклифлар 2018-2020 йилларда бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-766 сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда таҳлилий компетенцияни шакллантиришдаги дидактик жиҳатларини кенгайтириш имконияти яратилган;
технологик ёндашув асосида дарсни таҳлил қилиш моделининг амалий компоненти талабаларни илмий-методологик, дидактик, психологик, методик тайёргарлигини ривожлантиришга доир таълим технологияларини ўқув ва малакавий педагогик амалиёт жараёнларига тизимли қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ИТД-1-165 рақамли “Таълим босқичларида бадиий асарларни шарҳлаш ва изоҳлаш йўли билан ўрганишнинг илмий-методик асосларини тадқиқ этиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 9 февралдаги 89-03-766 сон маълумотномаси). Натижада, технологик ёндашув асосида дарсни таҳлил қилиш моделини такомиллаштириш имкони ошган;
бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантиришнинг ташкилий-технологик механизмлари устоз-шогирд анъаналарига асосланган эдвайзерлик фаолиятини талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини лойиҳалаш жараёнларига жорий этиш имкониятини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар таълим муассасаларида дарс сифати мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш жараёнида амалда фойдаланилган (Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2020 йил 25 июндаги  01-434-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда дарсни таҳлил қилиш кўникмаларини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш имконияти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish