Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Авазбек Арипжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон давлат бошқаруви тизимида раҳбар кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг тарихий таҳлили (1991-2020 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar554.
Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбархон Хамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон бошқарув тизимидаги раҳбар кадрларни тайёрлаш жараёнларини тарихий нуқтаи назардан ютуқ ва камчиликларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг касбий таълим мазмуни коммунистик мафкурадан ҳоли умумийлик ва демократлаштириш, таълимни инсонпарварлаштириш, унинг этно-минтақавий йўналишидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликлар ва ихтисосликларни жорий этишга қаратилганлиги асосланган;
2000 йиллардан давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг етакчи тенденциялари таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларнинг инфратузилмасини яратиш ва мустаҳкамлаш, ўқув-тарбия жараёнининг шакл ва усулларини такомиллаштириш ва яхлит комплексларни очиш кабилар давлат хизматчилари учун узлуксиз таълимнинг ҳудудий тизимини яратиш, уни ихтисослаштирилган кадрлар тайёрлашни кучайтиришга йўналтирилганлиги исботланган;
2008 йидан сўнг мамлакатда иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий фаровонликни таъминлаш борасида олиб борилган ислоҳотлар давлат хизматчиларидан ижтимоий-иқтисодий соҳадаги бошқарув билимларини такомиллаштириш зарурияти марказий ва ҳудудий ҳокимият органларининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш борасидаги мақсадли фаолиятига асос бўлганлиги далилланган;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси ҳудудий филиалларининг вилоятларда очилиши қуйи бўғин давлат хизматчиларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли дастурлардаги иштирокини самарали ташкил қилишга, салоҳиятли ёш бошқарув кадрларини шакллантиришга хизмат қилаётганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими тарихи оид илмий хулоса ва таклифлардан:
мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг касбий таълим мазмуни коммунистик мафкурадан ҳоли умумийлик ва демократлаштириш, таълимни инсонпарварлаштириш, унинг этно-минтақавий йўналишидан келиб чиққан ҳолда янги мутахассисликлар ва ихтисосликларни жорий этишга қаратилганлиги бўйича натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг иш фаолиятини самарали ташкил этишда, номзодларни танлаб олиш, муносиб лавозимларга тавсия қилиш ва хизмат лавозимларида ўсиб боришларини мониторинг қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2020 йил 24 октябрдаги 01/4-18-23-458-сон далолатномаси). Натижада, ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, бошланғич ташкилотлари ходимларининг иш фаолиятини самарали ташкил этишга ҳамда меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилган;
2000 йиллардан давлат хизматчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ривожлантиришнинг етакчи тенденциялари - таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, уларнинг инфратузилмасини яратиш ва мустаҳкамлаш; ўқув-тарбия жараёнининг шакл ва усулларини такомиллаштириш ва яхлит комплексларни очиш кабилар давлат хизматчилари учун узлуксиз таълимнинг ҳудудий тизимини яратиш, уни ихтисослаштирилган кадрлар тайёрлашни кучайтиришга йўналтирилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харита”ларини ишлаб чиқишда ҳамда партия ходимларининг касбий билим ва малакасини оширишда, захира кадрлар учун ўқув курслари ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши 2020 йил 27 октябрдаги 01-161-сон далолатномаси). Натижада, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ҳудудий ва туман бўлимларида фаолият олиб бораётган ходимларнинг касбий малакасини оширишга хизмат қилган;
2008 йидан сўнг мамлакатда иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳамда ижтимоий фаровонликни таъминлаш борасида олиб борилган ислоҳотлар давлат хизматчиларидан ижтимоий-иқтисодий соҳадаги бошқарув билимларини такомиллаштириш зарурияти марказий ва ҳудудий ҳокимият органларининг кадрлар салоҳиятини шакллантириш борасидаги мақсадли фаолиятига асос бўлганлигига оид олинган натижалардан Наманган вилоят ҳокимлигида раҳбар ва заҳира кадрлар билан самарали иш ташкил этишда, уларни танлаб олиш ва малакасини тизимли ошириб боришда фойдаланилган (Наманган вилоят ҳокимлигининг 2020 йил 28 октябрдаги 06-18-3639-сон маълумотномаси). Натижада вилоят ва туман ҳокимликлари, ташкилот ва идораларда фаолият олиб бораётган ходимларнинг касбий малакасини оширишга самарали хизмат қилган.
жойларда тингловчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг Гулистон, Фарғона, Самарқанд, Қарши ва Урганч шаҳарларида ҳудудий филиалларининг очилиши қуйи бўғин давлат хизматчиларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича манзилли дастурлардаги иштирокини самарали ташкил қилишга хизмат қилаётганлиги бўйича олинган натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 19 январдаги 02-40-80-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Ўзбекистон тарихининг энг янги даврига оид билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish