Sayt test rejimida ishlamoqda

Раупова Мунира Муродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантириш технологияси”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Ped714.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Ходжаев Бегзод Худайбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020 Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хасанова Кибриё Хасановна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат унверситети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантириш тузилмаси когнитив, хулқ-атворга доир, эмоционал-баҳоловчи компонентларнинг кичик мактаб ёшидаги болаларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқ ихтиёрий хулқ-атворнинг янги кўриниши сифатида рефлексия ва ҳаракатларни режалаштириш кўникмалари билан идентивлигини таъминлашга доир ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг дидактоген алгоритмини босқичма-босқич лойиҳалаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич таълим жараёнида ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг ижтимоий интеллектни таркиб топтиришга доир педалогик хусусиятлари ўз-ўзини мустақил баҳолаш, ўзини намоён этишга интилиш, маънавий-ахлоқий муносабатлар тажрибасини ўзлаштириш каби таянч маънавий компетенцияларни вариатив ўйинлар воситасида таркиб топтиришга йўналтирилган фасилитатив муҳит барқарорлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг педагогик технологиясининг ташкилий-жараёнли босқичи ахлоқий-ҳуқуқий мавзудаги бадиий асарларни шарҳлаб ўқиш, видеосюжетларни жуфтлик ва кичик гуруҳларда таҳлил этиш, ўзининг салбий ҳулқини мустақил баҳолашга доир рефлексив ва проектив методикаларнинг продуктивлигига эришиш бўйича педагогик челленжларни ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳуқуқий онгни ривожлантириш жараёнида ҳаётий вазиятларни моделлаштиришга йўналтирилган ҳамда таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги жамоавий фаолиятини ташкил этишга доир шартли-вазиятли, имитацион, вазиятни моделлаштириш, ижодий суҳбат, ассоциация каби нарратив ўйинлардан фойдаланишнинг самарадорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантириш технологиясига доир тадқиқот натижалари асосида: 
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг тузилмаси ҳамда бошланғич таълим жараёнида ҳуқуқий онгни ривожллантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Узлуксиз маънавий тарбия Концепцияси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 18 декабрдаги 89-03-5350-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий саводхонликни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантиришнинг педагогик технологиясини такомиллаштириш, ахлоқий-ҳуқуқий мавзудаги бадиий асарларни шарҳлаб ўқиш, видеосюжетларни жуфтлик ва кичик гуруҳларда таҳлил этиш, ўзининг салбий ҳулқини баҳолашга доир рефлексив ва проектив методикаларни дарс ва дарсдан ташқари машғулотлар жараёнида тизимли қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2018 йил 14 декабрдаги 316-сонли буйруғи 2-иловаси билан тасдиқланган халқаро тадқиқотларда иштирок этиш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2020 йил  18 декабрдаги 03/03-1549-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг ҳуқуқий тавсифдаги матнлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ҳуқуқий онгни ривожлантириш жараёнида ҳаётий вазиятларни моделлаштиришга йўналтирилган, таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги жамоавий фаолиятини ташкил этишга доир нарратив ўйинлардан фойдаланишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ИТД-4-108. “Ёшларда моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлигини таъминлаш: муаммо ва вазифалар” (2009-2011 йй.) амалий лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил   18 декабрдаги 89-03-5350-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида ҳуқуқий онгни ривожлантиришда ҳаётий вазиятларни моделлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish