Sayt test rejimida ishlamoqda

Мўминов Азизбек Зиёвиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда экологик туризмнинг ривожланиш жараёнлари (1991-2020 йиллар)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Tar269.
Илмий раҳбар: Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Обломуродов Наим Халимович, тарих фанлари доктори, профессор; Рахимов Мирзохид Акрамович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2020 йилларда Ўзбекистонда экотуризмнинг ривожланиш жараёнлари, унинг тарихий илдизлари, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва табиатни асрашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда экотуризмнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнлари экотуризм туризмнинг алоҳида тармоғига айланганлиги (1991-1999 йй.), соҳада рақобат муҳити яратилганлиги (1999-2016 йй.) ва замонавий ёндашувлар асосида экотуризм етакчи тармоқлардан бири сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ечимида муҳим ўрин тутаётганлиги (2016 йилдан бошлаб) каби учта босқичда кечганлиги далилланган; 
экотуризмнинг регионал районлаштириш принциплари асосида амалга оширилиши тармоқни Оролбўйи минтақаси, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Нанай-Чодак тоғли рекреацион маркази сингари табиий ландшафтлар бўйича ривожлантирилишига имкон бераётганлиги асосланган; 
тармоқ салоҳиятини ривожлантиришда хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорларнинг фаол жалб этилиши ҳудудларнинг иқтисодий салоҳияти ва даромадлари базасини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, туристлар оқимини кўпайтириш, шунингдек,миллий туризм маҳсулотларини жаҳон бозорида фаол тарғиботи баробарида тизимни тарихий, маданий, зиёрат каби туризм турлари билан боғлиқ ҳолда ривожлантиришга хизмат қилаётганлиги далилланган; 
Зомин миллий табиат боғида Япония, Сўқоқ қўриқхонасида АҚШ каби давлатларнинг  дам олиш ҳудудларини режалаштириш, лойиҳасини тузиш, йўлак-сўқмоқларни аниқлаш, табиат билан яқиндан муносабатга киришиш, бу борадаги билимларни ошириш, соҳага жамоатчиликни жалб этиш каби тажрибаларининг қўлланилиши миллий парк ва табиат қўриқхоналарида халқаро экотуризм моделларини жорий этишга замин яратганлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими тарихи оид илмий хулоса ва таклифлардан:
Ўзбекистонда экотуризмнинг шаклланиш ва ривожланиш жараёнларининг учта муҳим босқичи аниқланиб, биринчиси (1991–1999 йиллар)да экотуризм туризмнинг алоҳида тармоғига айланганлиги; иккинчиси (1999–2016 йиллар)да соҳада рақобат муҳити яратилганлиги ва учинчи босқичда (2016 йилдан бошлаб) замонавий ёндашувлар асосида экотуризм етакчи тармоқлардан бири сифатида иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ечимида муҳим ўрин тутаётганлиги бўйича натижалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясининг мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантириш бўйича дастурида тадқиқотчининг илмий натижаларидан фойданилган (O’zLiDePнинг 2020 йил 14 декабрдаги 01-27/604-сон далолатномаси). Натижада иқтисодиётни юксалтириш, янги иш ўринларини яратиш бўйича қонунчилик ташаббусларини илгари суришга хизмат қилган;
экотуризм имкониятларини ўрганишда регионал районлаштириш принциплари асосида амалга оширилиши тармоқни Оролбўйи минтақаси, Айдар-Арнасой кўллар тизими, Нанай-Чодак тоғли рекреацион маркази сингари табиий ландшафтлар бўйича ривожлантирилишига имкон берганлигига оид натижалардан туризм соҳаси бўйича малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ҳамкорликда мазкур соҳа ходимларининг малакасини ошириш бўйича семинар-тренингларни ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 89-03-136-сон далолатномаси). Натижада олий таълим тизимида III босқич “Туризм (фаолият йўналишлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши талабаларига “Экологик туризм” фани бўйича мавжуд таълим ресурсларининг маълумотлар базасини янада бойитишга, илмий мақолалар ҳамда муҳим аҳамиятга эга бўлган тарқатма материалларни тайёрлашга хизмат қилган;
сўнгги йилларда тармоқ салоҳиятини ривожлантиришда хорижий инвестициялар ва маҳаллий тадбиркорларни фаол жалб этилиши экотуризм ресурсларини кўпайтириш, сув омборларининг туризм намойиши объекти ва дам олиш зоналари сифатида ташкил этилиши тизимни тарихий, маданий, зиёрат каби туризм турлари билан боғлиқ ҳолда ривожлантиришга хизмат қилганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси томонидан экотуризмни ривожлантириш мақсадида табиат қўриқхоналарида экотуристик машрутлар ташкил этиладиган лойиҳаларда тадқиқотчининг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2021 йил 10 мартдаги 04/4-05-20-сон далолатномаси). Натижада алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистонда экотуризмнинг табиат қўриқхоналари ва резервациялари турини ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
экотуризм индустриясини ривожлантиришнинг концепцияси асосида соҳада трансформацион жараёнларга олиб келган экологик сиёсатнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва стратегик йўналишларини ишлаб чиқилиши экотуристик ресурслардан туризм мақсадида фойдаланиш, миллий парк ва табиат қўриқоналарида халқаро экотуризм моделларини жорий этишга замин яратаётганлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойданаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston” телерадиоканали” ДУК қошидаги “Oʻzbekiston tarixi” телеканалининг 2021 йил 16 февралдаги 02-10-229-сон маълумотномаси). Натижада экотуризмнинг асосий масаласи: ҳозирги ва келажак авлодларнинг экологик хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш учун табиатдан туристик йўналишда оқилона фойдаланишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish