Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдупаттоев Муҳаммадтоҳир Тожимаматович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Ўзбек тилининг поэтик синтаксиси, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil277.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Илмий раҳбар:  Мамажонов Алижон Бобоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: 
Усмонова Ҳуринисо Шараповна, филология фанлари доктори, профессор;
Раупова Лайло Раҳимовна, филология фанлари доктори, профессор;
Йўлдошев Маъруфжон  Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилшунослигида поэтик синтаксис мақомини белгилаш билан бирга, поэтик нутқнинг синтактик хусусиятларини очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
поэтик нутқ фақат фикр баён қилиш воситасигина эмас, балки бадиий-эстетик таъсирга эга нутқ тури эканлиги, унинг асосий бирликлари саналган бинар синтактик конструкция, суперсинтактик бутунлик, уларни ташкил этувчи қисм-бўлакларнинг шаклий, мазмуний ва функционал хосланиши  асосланган;
поэтик нутқнинг поэтик тафаккур маҳсули ва синтактик ифода шакли сифатида шаклланиш жараёни, гаплар, мураккаб синтактик бутунликларнинг асосий коммуникатив бирлик сифатидаги семантик ва структур лисоний белгилари далилланган; 
поэтик нутқнинг структурал-семантик жиҳатдан бир бутун синтактик тизим эканлиги,  ахборотни узатишдаги композицион-синтактик  структурани ташкил этувчи бошланма, фикр ривожи, тугалланманинг матндаги ўрни, бадиий-поэтик актуаллашуви,  коммуникация жараёнидаги тема-рематик муносабати аниқланган; 
идиостил ва идиолект тушунчаларининг моҳияти, услубий, вазифавий белгилари, нутқ муаллифининг тилнинг юқори сатҳидаги лисоний имкониятлари очиб берилган, поэтик нутққа хос муаллиф индивидуал услубининг синтактик табиати – доминант ҳисобланувчи қолиплашган мураккаб синтактик бутунликлар изоҳланган;
поэтик нутқда қўлланувчи, бадиий-эстетик ва ҳиссий-таъсирийликни кучайтирувчи структурал, семантик ва позицион синтактик фигуралар алоҳида тизим сифатидаги позицион синтактик фигуралар поэтикаси, мазмуний синтактик фигуралар тасвирий ифодаси, бадиий тасвир воситаларининг эмоционал-эстетик хусусияти асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилининг поэтик синтаксиси доирасида поэтик нутқнинг синтактик хусусиятларига бағишланган диссертацион ишда эришилган илмий натижалар асосида: 
поэтик нутқ фақат фикр баён қилиш воситасигина эмас, балки бадиий-эстетик таъсирга эга нутқ тури эканлиги, унинг асосий бирликлари саналган бинар синтактик конструкция, суперсинтактик бутунлик, уларни ташкил этувчи қисм-бўлакларнинг шаклий, мазмуний ва функционал хосланиши бўйича берилган илмий хулоса ва тавсияларидан  “Матн тилшунослиги” дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-317-рақамли рухсатнома). Натижада дарсликнинг асосий қисми илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган;
поэтик нутқнинг поэтик тафаккур маҳсули ва синтактик ифода шакли сифатида шаклланиш жараёни, гаплар, мураккаб синтактик бутунликларнинг асосий коммуникатив бирлик сифатидаги лисоний белгиларини ўрганиш  масалалари бўйича берилган илмий хулоса ва тавсияларидан  “Матн тилшунослиги” дарслигида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғига асосан 237-317-рақамли рухсатнома). Натижада поэтик нутқнинг синтактик хусусиятлари бўйича берилган илмий маълумотлар дарсликнинг илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашиши учун манба бўлиб хизмат қилган;
поэтик нутқнинг структурал-семантик жиҳатдан бир бутун синтактик тизим эканлиги,  композицион-синтактик  структурасини ташкил этувчи бошланма, фикр ривожи, тугалланманинг ахборотни узатишдаги ўрни, бадиий-поэтик актуаллашуви,  тема-рематик муносабат бўйича  берилган хулоса ва тавсиялардан “Прагмалингвистика асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан 418-045 рақамли рухсатнома). Натижада дарслик назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган;     
идиостил ва идиолект тушунчаларининг моҳияти, услубий, вазифавий белгилари, нутқ муаллифининг лисоний имкониятлари кўрсатилган,  поэтик нутққа хос муаллиф индивидуал услубининг синтактик табиати – доминант ҳисобланувчи қолиплашган синтактик бирликларнинг изоҳланиши бўйича берилган хулоса ва тавсиялардан “Прагмалингвистика асослари” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон буйруғига асосан 418-045 рақамли рухсатнома). Натижада дарсликнинг нутқ қурилишида тил шахсининг ўрни ва адресат-адресант муносабатлари ёритилган ўринлари илмий ва назарий жиҳатдан мукаммаллашган;     
поэтик нутқда қўлланувчи, бадиий-эстетик ва ҳиссий-таъсирийликни кучайтирувчи структурал, семантик ва позицион синтактик фигуралар алоҳида тизим сифатида баҳоланган ҳолда, уларнинг поэтик тасвир воситаси эканлиги ва эмоционал-эстетик вазифасига оид  илмий қарашлар ва хулосалардан Фан ва технологияларни мувофиқлаштириш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий иновациялар ва технологиялар трансфери марказида  бажарилган  И-2013 57-рақамли “Ижтимоий экология муаммолари” фундаменталь лойиҳаси доирасида  фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигнинг 2021 йил 6 июлдаги 06-06/5053-сон маълумотномаси). Натижада нутқ муаммолари ва поэтик нутқ тадқиқи юзасидан берилган таклифлар лойиҳа ишини бажаришда муҳим омил бўлиб хизмат қилган
поэтик нутқда қўлланувчи синтактик фигуралар таснифи шеърий нутқ таҳлили, поэтик нутқнинг ўзига хос хусусиятлари, поэтик нутқда таъсирийлик, тасвирийлик, эмоционал-экспрессивликнинг ифодаланиши, шеъриятнинг таъсир қилиш хусусиятларига оид илмий қарашлари ва хулосалари Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг 2020, 2021 йилларда эфирга узатилган “Адабий муҳит”, “Кўнгил мулки” телекўрсатувларида ва “Маънавият – қалб  кўзгуси” радиоэшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Фарғона вилояти телерадиокомпаниясининг  2021 йил 7 июлдаги 1201/90-сон маълумотномаси). Натижада мазкур телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган ва илмийлиги ортган; 
шеърий нутқ таҳлили, поэтик нутқнинг композицион-синтактик қурилиши, поэтик нутқда муаллифнинг ўзига хос услуби (идиостили), синтактик фигуралар  таснифи ва шеъриятнинг таъсир қилиш хусусиятларига оид илмий қарашлари ва хулосаларидан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” теларадиоканалининг “Бедорлик”, “ Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценирийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2021 йил 15 июлдаги 04-25-1181-сон маълумотномаси). Натижада Радиодастурларда берилган  мазкур илмий натижалар радио- тингловчиларнинг шеъриятни тушуниш ва чуқур англаш бўйича билимларининг шаклланишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish