Sayt test rejimida ishlamoqda

Толибов Дилшод Сирожовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Альцгеймер касаллигини эрта шаклларининг ташхисотига ёндашишни оптималлаштириш (клиник-нейровизуализацион паралеллар)», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib77.

Илмий раҳбар: Рахимбаева Гульнора Саттаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Маджидова Ёқутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Алимов Улуғбек Худаярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номли Қозоғистон Миллий тиббиёт университети.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Альцгеймер касаллиги мавжуд беморларни эрта босқичлари ташхисотига замонавий ёндашувларни оптималлаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

АК мавжуд беморларда аниқланган гипо- ва амнезик ҳолатлар касалликнинг эрта босқичларидан ривожланиб, жадаллашиб бориши ҳамда уларни олий нерв фаолияти ўзгариши билан узвий боғлиқлилиги исботланган;

ДГЭА-с биомаркерининг қондаги миқдорий кўрсаткичи АКнинг эрта босқичларини ташхислашда аҳамиятли бўлиб, клиник белгилар сезиларли бўлмаган ҳолатда ҳам бу кўрсаткичлар АК хавфи мавжудлигидан дарак берган ва СМИда кузатиладиган когнитив бузилишларни таққослама ташхислашда роли исботланган;

АКда бош мия МРТ манзарасида ташқи гидроцефалия, пўстлоқдаги диффуз атрофия, чакка соҳаси медиал юзаси ва гиппокамп атрофияси кузатилиб, АКнинг кечки босқичларида нейродегенератив жараён кучайиб борган сари мазкур белгиларнинг чуқурлашиб бориши аниқланган;

АК эрта ва кечки босқичлари ҳамда СМИда когнитив бузилишларнинг нейропсихологик ва нейровизуализацион кўрсаткичларининг таққослама мезонлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

АКни эрта аниқлашда янгича ёндашувлар тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

когнитив бузилишлари мавжуд беморларни нейропсихологик, нейровизуализацион, иммунофермент текширувлардан иборат бўлган комплекс текширувлар асосида «Альцгеймер касаллигининг эрта ташхисоти янги усулларини татбиқ қилиш (Альцгеймер типли пресенил деменция)» номли услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 15 мартдаги 8H-g/13-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома АКни эрта аниқлаш ва ташхислашни такомиллаштириш имконини берган;

АКни эрта аниқлаш ва дифференциал чора-тадбирлари бўйича олинган натижалар Наманган вилояти 1-сонли Наманган шаҳар клиник шифохонаси ҳамда Тошкент шаҳри 7-сонли клиник шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 15 мартдаги 8H-g/13-сон маълумотномаси). Амалиётга жорий қилинган тавсиялар натижасида АКни эрта босқичларида ташхислаш, АК ривожланиши мумкин бўлган хавф гуруҳини аниқлаш, касалликларни кечиши ва оқибатини яхшилаш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш, беморларни шифохонага қайта ётқизилишини 18 фоизга ва касаллик асоратларини 28 фоизга камайтириш имкониятлари яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish