Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманов Носир Нурмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Картошка навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва уруғлик сифатига сидерат экинларни қўллашнинг таъсири”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Qx175.
Илмий маслаҳатчи: Остонақулов Тоштемир Эшимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Орипов Раззоқ Орипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Санаев Собир Тойирович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида ёзги ва кузги сидерат экинлар биомасса ҳосилдорлиги ва сидерат экинларни уруғлик учун экиш муддатлари ва уруғлик ҳосилдорлиги, сидерат экинлар массаси қўлланилганда картошка навларининг ўсиши, ривожланиши, ҳосил тўплаши, ҳосилдорлиги ва уруғлик сифатига ҳамда тупроқ унумдорлигига таъсирини, барқарор юқори уруғбоп соғлом ва соф ҳосил олиш имконини берувчи истиқболли сидерат экин турлари ва картошка навларини ажратиш асосида етиштириш технологиясини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қашқадарё вилоятининг қадимдан суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитида илкбор турли сидерат экинларнинг ўсиши, ривожланиши, яшил масса ва уруғ ҳосили бўйича баҳоланган ва истиқболли сидерат (рапс, мойли турп, арпа, горох, кўк хантал, горох+мойли турп) экин турлари танланган;
тоза ва аралаш экилган сидерат экинларнинг ўсиши (ўсимлик бўйи 71,6-219,6 см), ривожланиши (1 м2 да туп сони 103,4-556,2 дона), биомасса (19,3-35,1 т/га) ва уруғ (рапсда - 22,7-24,3 ц/га, кўк ханталда - 17,8-19,6 ц/га, мойли турпда - 22,0-23,5 ц/га, горох (кўк нўхат)да - 26,7-28,6 ц/га, арпада - 83,0 - 85,1 ц/га) ҳосилдорлиги аниқланган;
тупроқ ҳайдов қатламида макроагрегатлар улуши 13,4-25,9% га ошганлиги, микроагрегатлар эса 24,7-27,6% га камайгани, ҳажм массаси 1,23-1,31 г/см3 га камайгани ва сув ўтказувчанлиги 71,0-124,7 м3/га ошганлиги ва гумус – 1,17-1,22; нитрат азоти 12,38-33,56, ҳаракатчан фосфор - 31,37-43,25, алмашинувчи калий - 311,4-326,2 мг/кг.га ортганлиги, бегона ўтлар миқдори 7,4-17,5% ёки I ва II-баллдан ошмаганлиги, ёмғир чувалчанглари сони 3,1-6,3 бароварга ортганлиги аниқланган;
турли картошка навларининг ривожланиши (ўсув даври 2-10 кунга узайган, баландбўйли 67,2-83,6; серпояли 4,2-5,7 ёки 1,1-1,8 донага зиёд; барг сатҳили (69,6-72,1 минг м2), бақувват палак (404,4-495,3 грамм), соғлом туп ва ҳосилнинг шаклланиши (туганак ҳосили 617,5-998,8 грамм, туганаклар сони 6,7-11,2 донани, битта туганак ўртача вазни 76,2-93,1 грамм), ҳосилдорлик (30,7-39,6 т/га ва шундан товар ҳосил 29,8-39,1, айнимаган уруғбоп туганаклар ҳосили 21,2-29,2 т/га, кўпайиш коэффициенти 6,4-8,6 дан зиёд) сифатига сидератларнинг таъсири асосланган; 
сидерат экинлар қўлланилгандан сўнг картошка ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва уруғлик сифати, иккиҳосилли экин сифатида ўстирилганда дала унувчанлиги (95,8-98,6%), маҳсулдорлиги, вируслар билан (очиқча: 7,6-8,8, яширинча: 23,3-26,7 фоизга) касалланиши ва ҳосилдорлиги (21,5-31,0 т/га, айниган туганаклар салмоғи 3,3-4,1% дан кам) аниқланган ва муайян шароитда мақбул сидерат экинлардан сўнг экишга мос картошканинг ўртатезпишар истиқболли навлари ажратилган;
истиқболли сидерат (горох, кўк хантал ва горох+мойли турп билан аралаш ҳолда) экинлардан сўнг картошка навларини ўстириб, юқори сифатли уруғбоп (21,2-29,2 т/га) ҳосил олиш имконияти иқтисодий ва статистик жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қашқадарё вилояти суғориладиган типик бўз тупроқлар шароитида картошка тезпишар ва ўртатезпишар навларини турли ёзги ҳамда кузги сидерат экинлардан сўнг баҳолаш, истиқболли нав, сидерат экинларни ажратиш, улардан юқори ва сифатли соғлом уруғбоп ҳосил олишга имкон берувчи агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фермер ва томорқа хўжаликлари учун “Картошкачиликда қўлланиладиган сидерат экинларни яшил масса ва уруққа ўстириш технологиясига оид тавсиялар” ҳамда “Картошкачиликда сидерат экинлардан фойдаланишга оид тавсиялар” тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 02/029-76-сон маълумотномаси). Натижада фермер ва деҳқонлар учун ёзги ва кузги сидератларни ҳамда картошка турли навларини етиштириш технологиясини мақбуллаштириш бўйича услубий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
истиқболли кузги сидерат экинлардан (горох, кўк хантал, горох+мойли турп) сўнг картошканинг ўртатезпишар Arizona, Kondor, Saviola ва Бардошли-3 навлари Яккабоғ тумани “Уйғур” фермер хўжалигида 9,0 гектарда, “Қосимов Йўлчи Қучқарович” фермер хўжалигида 4,5 гектарда, “Шахризода-Адолат қизи” фермер хўжалигида 5 гектарда, жами 18,5 гектар майданда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 02/029-76 - сон маълумотномаси). Натижада ҳар гектардан ҳосилдорлик қўшимча 8,5-12,4 т/га ҳосилдорлик, 8,6-15,2 млн. сўм соф даромад ва 17,0-32,2% рентабелликка эришилган.
ажратилган ёзги сидерат экинлар (горох, кўк хантал)дан сўнг картошканинг ўртатезпишар Бахро-30, Arizona ва тезпишар Қувонч-1656 м навлари Яккабоғ тумани “Уйғур” фермер хўжалигида 6,0 гектарда, “Қосимов Йўлчи Қучқорович” фермер хўжалигида 4,0 гектарда, “Шахризода-Адолат қизи” фермер хўжалигида 6,0 гектарда, жами 16,0 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 02/029-76 - сон маълумотномаси). Натижада ҳар гектардан 6,3-11,1 тонна қўшимча ҳосилдорлик, 5,9-12,4 млн. сўм соф даромад ва 16,4-24,4% юқори рентабеллик даражаси таъминланган;
Шахрисабз тумани “Юсупова Шахзода Ю.” фермер хўжалигида кузги сидератлар (кўк хантал, горох+мойли турп билан аралаш ҳолда экилган)дан сўнг картошка Sante, Saviola ва Бардошли-3 навлари 7,2 гектар майдонда, ёзги сидерат (горох ва кўк хантал) экинларидан сўнг картошка ўртатезпишар Sante ва Arizona навлари 2,4 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 02/029-76 - сон маълумотномаси). Натижада шудгор (назорат) вариантига нисбатан 5,5-11,5 т/га қўшимча ҳосилдорлик, 6,6-13,7 млн. сўм соф даромад ва 20,0-28,0% рентабеллик таъминланган. Ёзги сидератлар эса тоза шудгор (назорат) вариантида ҳосилдорлик 17,7-22,0 т/га бўлиб, сидератларда эса ҳосилдорлик 5,5-6,1 т/га, соф даромад 6,6-11,5 млн. сўм, рентабеллик 18,7-28,0% га юқори бўлишига эришилган.
Вилоятнинг суғориладиган типик бўз тупроқлари шароитидаги фермер хўжаликларида мақбул сидерат экинлар ва картошка навларини тўғри танлаш бўйича илмий тадқиқот ишлари натижалари Қашқадарё вилояти Яккабоғ (34,5 га) ва Шахрисабз (9,6 га) туманлари фермер хўжаликларида 44,1 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалик вазирлигининг 2021 йил 11 январдаги 02/029-76 - сон маълумотномаси). Натижада ҳар гектардан 28-30 т/га дан ошириб ҳосил олинган, 5,9-13,7 млн. сўм қўшимча даромад ва 16,4-28,0% рентабелликка эришишни таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish