Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Анвар Ражаповичнинг 
диссертация ҳимоясисиз селекция ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Республиканинг шимолий минтақаларига мос, ҳосилдор, тола сифати юқори ўрта толали ғўза навини яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Qx750.
Илмий раҳбар: Рахмонкулов Саидакбар, биология фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, PhD.05/27.02.2020.Qx.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган: ўрта толали ғўза навининг «Манғит-1» нави (№ NАР 00334). Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг 2021 йил 30 апрелдаги 01-11/1212-сонли хулосаси.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли генотипга эга ғўза навлари ва тизмаларини мураккаб дурагайлаш услуби асосида Республиканинг шимолий тупроқ-иқлим шароитларига мос, толаси IV- типга мансуб, тезпишар, ҳосилдор, юқори тола чиқими ва сифатига эга, тупроқ шўрланишига бардошли ғўза навини яратиш ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ўрта толали ғўза навлар селекциясида турли генетик ва жўғрофик келиб чиқишга эга навлараро мураккаб дурагайлаш услуби ва минтақавий селекция принципининг самарадорлиги тасдиқланган;
навлараро мураккаб дурагайлаш натижасида яратилган бойитилган генотипга эга оила ва тизмаларда қимматли хўжалик белгиларининг ва трангрессив ўзгарувчанлиги, шаклланиши ва барқарорлашиш жараёни баҳоланган;
навлараро мураккаб дурагайлаш услуби асосида қимматли хўжалик белгилари мажмуаси бўйича бойитилган генотипга эга ғўза оилалари ва тизмаларини яратиш мумкинлиги тасдиқланган;
тадқиқотлар асосида яратилган Манғит-1 навининг хўжалик учун қимматли белгилар мажмуаси бўйича бошқа навлардан генетик жиҳатдан фарқланиши ва янгилиги ҳамда андоза С-4727 навига нисбатан пахта ҳосилдорлиги 15,8%, тола ҳосилдорлиги 10,1%, тола чиқими 1,2%, солиштирма  узилиш кучи 5 г.к/текс., тола узунлиги 0,14 дюйм ва 1000 дона чигит вазни бўйича 7-10 гр. юқори эканлиги тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Республиканинг шимолий минтақаларига мос, ҳосилдор, тола сифати юқори ўрта толали ғўза навини яратиш асосида олиб борилган тадқиқотлар натижасида: 
янги ўрта толали Манғит-1 ғўза навига патент олинган (№ NAP 00334, 17.03.2021 й.) (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 02/020-4400-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза генофонди тупроқ шўрланиши, юқори ҳарорат ва гармселга бардошли, тола сифати юқори бўлган серҳосил янги ўрта толали ғўза нави билан бойитилган;
ғўзанинг интенсив, тезпишар, юқори ҳосилдор ва тупроқ шўрланишига бардошли Манғит-1 нави Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида кенг майдонларда экилиб, навдорлиги юқори бўлган бирламчи элита ва бошқа авлод уруғлари кўпайтирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 02/020-4400-сон маълумотномаси). Натижада, Амударё туманида Мангит-1 нави экилганда кучсиз ва ўртача шўрланган майдонлардан гектарига 30-35 центнергача ҳосил олиниб, қўшимча ҳосил 10-12 центнерни ташкил этган;
ўрта толали ғўзанинг Манғит-1 нави 2020 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси бўйича истиқболли нав сифатида Давлат Реестрига киритилган ва 2021 йилда Амударё ҳамда Тахиатош туманларида 400,0 гектардан ошиқ майдонда экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 27 октябрдаги 02/020-4400-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликлари давлат билан тузилган шартномавий режага нисбатан қўшимча 3,7-4,5 ц/га пахта ҳосили етиштириб, 17-19 фоиз рентабеллик даражаси ва иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish