Sayt test rejimida ishlamoqda

Акрамов Хусан Фуркатовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Социал капитал аҳоли турмуш сифатини оширишнинг омили сифатида», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2018.1.PhD/Sots22. 
Илмий раҳбар: Фарфиев Бахрамджан Атхамджанович, социология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги PhD.21/30.10.2020.Ped/S.127.01. 
Расмий оппонентлар: Умаров Абсалом Адилович, социология фанлар доктори, профессор; Тўраев Одилжон Бектемир ўғли, социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон аҳолисининг турмуш сифатини оширишда социал капитал омилининг таъсирини социологик жиҳатдан тадқиқ этиш орқали ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли турмуш сифатини оширишда социал институтлар функциялари (ижтимоий муносабатлар, регулятив, интегратив, ижтимоийлашув, коммуникатив)нинг социологик механизмлари (ижтимоий назорат, ижтимоий алоқалар, ижтимоий меъёр, ижтимоий фикр) маънавий омиллар (ахлоқи эътиқоди, дунёқараши, эркинлиги, қадриятлари, менталитет) орқали очиб берилган; 
жамият ҳаётини янги сифат босқичига ўтишига асос бўлувчи мезонлари (фаоллик, виждон эркинлиги, ўзаро ёрдамнинг мавжудлиги, ўзаро ишонч, истиқболига ишониши, инсонлар билан ўзаро алоқага киришувчанлик даражаси, ҳурмат қилиш ва бағрикенглик) ишлаб чиқилган; 
социал капитал индикаторларини ижтимоий ҳимоя тизими фаолиятига конвертация қилиш орқали аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари (ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бор шахслар)га ижтимоий хизмат кўрсатиш орқали такомиллаштирилган;
ёшларда мавжуд бўлган инсон капиталини социал капитал индикаторлари (ижтимоий алоқалар, ижтимоий-маданий меъёрлар)га билимлар трансфери асосида турмуш сифатини баҳолаш кўрсаткичлари (саломатлик, таълим, маданий ҳордиқ, меҳнат фаолияти, фуқаролар ҳуқуқи, хавфсизлик, ҳаётидан қониқиш, оилавий ҳаёт, даромад) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Социал капиталнинг аҳоли турмуш сифатини оширишдаги имкониятларини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аҳоли турмуш сифатини оширишда социал институтлар функциялари (ижтимоий муносабатлар, регулятив, интегратив, ижтимоийлашув, коммуникатив)нинг социологик механизмлари (ижтимоий назорат, ижтимоий алоқалар, ижтимоий меъёр, ижтимоий фикр) маънавий омиллар (ахлоқи эътиқоди, дунёқараши, эркинлиги, қадриятлари, менталитет) орқали очиб берилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонидаги 2-иловасида келтирилган «Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этиш бўйича «Оила муқаддас» деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш деб номланган 3-бўлимидаги 26-бандида оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг илғор усулларини амалиётда қўллаш, фаровон оиланинг замонавий моделини тарғиб қилиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятига татбиқ этилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 02-09/246-cон маълумотномаси). Натижада эксперт ва умумий сўровда қўлланилган индикаторлар мутахассислар орасида олиб бориладиган тадқиқотлар натижаларининг илмий-прогностик ва баҳолаш даражасини оширишга ҳамда миллий мониторинг тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жамият ҳаётини янги сифат босқичига ўтишига асос бўлувчи мезонлари (фаоллик, виждон эркинлиги, ўзаро ёрдамнинг мавжудлиги, ўзаро ишонч, истиқболига ишониши, инсонлар билан ўзаро алоқага киришувчанлик даражаси, ҳурмат қилиш ва бағрикенглик) ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармонидаги 2-иловасида келтирилган «Мамлакатда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган тизимни самарали жорий этишнинг «Оила муқаддас» деган эзгу ғояни тарғиб қилиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга кўмаклашиш деб номланган 3-бўлимидаги 26-бандида оила институтини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг илғор усулларини амалиётда қўллаш, фаровон оиланинг замонавий моделини тарғиб қилиш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятига татбиқ этилган (Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 1 февралдаги 02-09/246-cон маълумотномаси). Натижада эксперт ва умумий сўровда қўлланилган индикаторлар мутахассислар орасида олиб бориладиган тадқиқотлар натижаларининг илмий-прогностик ва баҳолаш даражасини оширишга ҳамда миллий мониторинг тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
социал капитал индикаторларини ижтимоий ҳимоя тизими фаолиятига конвертация қилиш орқали аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари (ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бор шахслар)га ижтимоий хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилганлигига оид таклифлар «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан 2021 йил 18 ноябрдаги «Ўзбекистон фуқароларининг қадрият мезонлари ва тамойиллари» мавзусида ўтказилган чуқурлаштирилган интервью шаклидаги социологик сўровда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 2 февралдаги 01-16/46-cон маълумотномаси). Натижада мазкур услубий ишланма мамлакатимиз ижтимоий ҳаётидаги қадриятлар тизими доирасида аҳоли турмуш сифати масалаларини амалий социологик жиҳатдан ўрганишда сермаҳсул натижаларга эришишни таъминлашга асос бўлган; 
ёшларда мавжуд бўлган инсон капиталини социал капитал индикаторлари (ижтимоий алоқалар, ижтимоий-маданий меъёрлар)га билимлар трансфери асосида турмуш сифатини баҳолаш кўрсаткичлари (саломатлик, таълим, маданий ҳордиқ, меҳнат фаолияти, фуқаролар ҳуқуқи, хавфсизлик, ҳаётидан қониқиш, оилавий ҳаёт, даромад) ишлаб чиқилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон Фармонига 1-илова 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”даги 4.5. Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш бандидаги вазифаларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 09 ноябрдаги 2-13-23-2782-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПФ-6017 Фармони ижросини таъминлаш мақсадида институт томонидан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини баҳолаш миллий индикаторлари ишлаб чиқишда фойдаланилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish