Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуродов Рустамбек Жуманазаровичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлашда янгича ёндашувлар ва дифференциал даволаш тактикаси тамойиллари», 14.00.13–Неврология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSс/Tib80.

Илмий маслаҳатчи: Халимова Ханифа Мухсиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.

Расмий оппонентлар: Антанас Ваиткус, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Литва Республикаси); Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Джурабекова Азиза Тахировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: экстрапирамидал касалликларнинг клиник-неврологик, нейропсихологик  ва биокимёвий хусусиятларини  таҳлил қилиш, уларни эрта аниқлаш мезонлари ва дифференциал даволаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Экстрапирамидал касалликларда ҳаракат ва ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишларнинг клиник манифестацияси хусусиятлари касалликнинг клиник шакллари ва босқичларига боғлиқ ҳолда исботланган;

экстрапирамидал касалликларда, жумладан Паркинсон касаллигида беморлар қон плазмасидаги S100В оқсил миқдорининг ўзгариши касалликнинг клиник шаклларига, босқичларига ва касаллик давомийлигига боғлиқ эканлиги исботланган;

экстрапирамидал касалликларда ҳаракат ва ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишлар билан беморлар қон зардобидаги S100В оқсил миқдори  ўртасидаги мувофиқлик ва унинг касаллик ривожланишидаги хусусияти исботланган;

экстрапирамидал касалликлар билан касалланган беморларнинг яшаш сифатига таъсир қиладиган клиник ва клиник бўлмаган омиллар тизимли  асосланган;

ҳаракатга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган бузилишларни инобатга олган ҳолда экстрапирамидал касалликларни дифференциал даволаш тизимини  такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлашда янгича ёндашувлар ва дифферциал даволаш тактикаси тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

нейронларга боғлиқ бўлган оқсил миқдорини текшириш бўйича олинган натижалар асосида «Экстрапирамидал гиперкинезлар ва уларни эрта ташхислаш тамойиллари»  номли услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 февралдаги 8н-д/7-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлаш ва ташхислашни такомиллаштириш имконини берган;

ҳаракатга боғлиқ ва боғлиқ бўлмаган бузилишларнинг таҳлили асосида «Нейромотор дискинезияли беморларда когнитив бузилишларни эрта ташхислаш ва уларни коррекция қилиш тамойиллари» мавзусида услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 февралдаги 8н-д/7-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма экстрапирамидал касалликларда ҳаракатга боғлиқ бўлмаган бузилишларни коррекция қилиш ва олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;

экстрапирамидал касалликларни эрта аниқлаш ва дифференциал чора-тадбирлар бўйича бўйича олинган натижалар Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси 3-клиникаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йилдаги 8н-д/7-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг жорий қилиниши экстрапирамидал касалликларни эрта ташхислаш, касалликларни кечиши ва оқибатини яхшилаш, олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш, беморлар ҳаёт тарзини узайтириш, аҳолининг турли қатламлари орасида экстрапирамидал касалликлардаги ҳаракатга боғлиқ бўлган ва бўлмаган бузилишларни коррекция қилиш моддий харажатлар миқдорини 27,5% камайишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish