Sayt test rejimida ishlamoqda

Маматова Дилрабо Алишеровнани 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Пахта тозалаш ускуналарининг барқарор ишлашини таъминловчи узатмаларни ҳисоблашнинг назарий асосларини такомиллаштириш», 05.0203-«Технологик машиналар, роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.DSc/Т456.
Илмий маслаҳатчи: Джураев Анвар Джураевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Бахадиров Ғайрат Атаханович, техника фанлари доктори, профессор; Ахмедхожаев Хамид Турсунович, техника фанлари доктори, профессор; Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Джиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани чиқиндилардан тозалаш машинасининг ишчи органлари ва юритиш механизмларини янги компановкада ишлаб чиқиш орқали самарадорлигини ошириш, тола сифатини таъминлаш учун қозиқчали барабанни таркибли қилиш, юритгичида ўзгарувчан узатиш нисбатли тасмали узатма конструкциясини ишлаб чиқиш, кинематик ва динамик ҳисоблаш методларини яратиш, рационал параметрларини асослашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта тозалаш агрегати ишчи органлари юритмалари учун ўзгарувчан узатиш нисбатли ва юкланишларнинг тебранишларини амортизацияловчи тасмали узатмаларнинг самарали схемаси, ишчи зонаси кенгайтирилган тозалагич ҳамда йирик ва майда ифлосликлардан тозалаш агрегати такомиллаштирилган юритиш механизмлари ишлаб чиқилган;
пахтани тозалаш машинаси ишчи органлари юритмаларидаги тасмали узатма шкивларининг эркин тебранишларини ифодаловчи дифференциал тенгламаларни ечими асосида тасмани етакловчи ва етакланувчи тармоқларининг узайишларини аниқлаш формулалари, тасма тармоқларининг тасмани турли тарангликларидаги узайишини боғланишлари олинган, технологик машиналарни юритмалари учун узатмани узатиш нисбатини ва тасма характеристикасини танлаш усули ишлаб чиқилган;
тасмани таранглаш ролиги билан таъсирланишини инобатга олиб, қайишқоқ втулкани бикирлик коэффициентини ҳисоблаш формуласи, етакловчи ва етакланувчи тармоқларида кучланишини ўзгариши асосида етакловчи шкив валидаги харакатлантирувчи моментни тебраниш частотасини ва етакланувчи шкив валидаги қаршилик моменти, тебраниши, частотасини фарқи ошганда фазали силжишга олиб келиши аниқланган;
пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалагич ишчи органлари аррали, қозиқчали ва ташувчи барабанлар харакат қонуниятлари аниқланган, янги компановкадаги схемаси асосида электр юритгичнинг механик характеристикаси, тасмали узатмалар ва қайишқоқ элементларни бикирлик-диссипатив хусусиятлари, пахтани қаршилик моментларини инобатга олиб ишчи органларнинг харакат қонуниятлари аниқланган ва параметрлари асосланган;
қозиқчали ва ташувчи барабанларни бурчак тезликларини ўртача қийматини ва уларнинг нотекислик коэффициентларини янги юритмали схемали тозалагич иш унумдорлигига боғлиқ ўзгариш қонуниятлари олинган, барабанларнинг бурчак тезликларини нотекислиги қанча катта бўлса, шунча пахтани титиш ва тозалаш самараси юқори бўлиши, бунда импульсли кучларни пайдо бўлиши исботланган;
валлардаги буровчи моментни юқори аниқликда ўлчаш усули, узатма шкивларини барқарор харакатга чиқиш ва тўхташ жараёнларини ўзгариш қонуниятлари, хамда валлардаги буровчи моментни тебраниш қамрови эксцентриситетини ортиши билан ночизиқли ҳолда ортиб бориш боғланишлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахтани майда чиқиндилардан тозалаш машиналарининг ишчи органларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
пахтани майда чиқиндилардан тозалаш машиналарининг тасмали узатмасига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк агенглигининг ихтиро ва фойдали моделга патентлари (№IAP2018 0321, №FAP 00645 2010 й., № FAP 00676 2010 й.) олинган. Натижада пахта тозалаш машиналаринг барқарор ишлаш имконини берган;
пахта тозалаш агрегатининг майда чиқиндилардан тозалаш секциялари учун янги такомиллашган юритмалари «Ўзпахтасаноатэкспорт» Холдинг компанияси корхоналарида, жумладан Тошкент вилояти Пскент ва Алимкент пахта тозалаш корхоналарида жорий этилган. («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластер» уюшмасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 03/16-201-сон маълумотномаси). Натижада умумий тозалаш самарадорлиги 7,2% га ошишини, тола ифлослиги ва нуқсонлар йиғиндиси 1,18%, чигитнинг механик шикастланиши 1,37% , тозаланган пахтадаги эркин толалар миқдори 0,42% га камайишини таъминлашга эришилган;
ўзгарувчан параметрли тасма узатмали УХК пахта тозалагичнинг модернизацияланган конструкцияси Тошкент вилояти Ўртачирчиқ райони «REAL AGRO COTTON» UК нинг пахта тозалаш корхонасида жорий этилган. («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластер» уюшмасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 03/16-201-сон маълумотномаси). Натижада тозаловчи агрегатнинг ишчи органларини узлуксиз ишлашини таъминлаш учун тўртта электр юритувчи ўрнига битта 11,0 кВт қувватли (n=1000мин-1), таъминловчи валиклар учун Р=1,5 кВт, n=(0÷20)мин-1, шунингдек ажратувчи шёткали барабан учун Р=2,2кВт, n=1000мин-1 электр юритувчилардан фойдаланиш, бунда тавсия қилинган вариантда истеъмол қилинадиган қувват серияли юритмасига нисбатан 3,7кВт га кам бўлиш имконияти яратилган;
ўзгарувчан параметрли тасмали узатмали янги конструкцияли тозалагич иш режимлари Тошкент вилояти Юқоричирчиқ райони «Yuqorichirchiq oqoltin tolasi» ICHK нинг пахта тозалаш корхонасида жорий этилган. («Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластер» уюшмасининг 2021 йил 21 сентябрдаги 03/16-201-сон маълумотномаси). Натижада ишчи органларни ишлашини ўзаро боғлиқлиги, яъни битта оқим занжиридек таъминланишини имконияти яратилган, бу эса тиқилишларни ва пахтани шикастланишини камайтирган, тозалаш самарадорлигини оширган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish