Sayt test rejimida ishlamoqda

Садиев Фарҳод Фатуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биологик ва кимёвий препаратларнинг Сирдарё вилоятидаги қийин ўзлаштириладиган тупроқлар туз тартибига таъсирини ўрганиш”, 06.01.02-“Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”  (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1253.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рамазанов Абит Рамазанович қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.41/30.04.2021.T.131.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимджан Каримович, техника фанлари доктори, профессор, Ишчанов Жавлон Курбанбаевич, PhD, доцент в.б..
Етакчи ташкилот: UzGIP масъулияти чекланган жамияти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тупроқ ва ўсимликларга маҳаллий, экологик хавфсиз бўлган, биологик ва кимёвий препаратларнинг мелиоратив ва сув тежовчи таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғўзани вегетатив суғоришда ва ернинг шўрини ювишда тупроқни шўрланишини камайтиришда биосольвент препаратини қўллаш технологияси тупроқ юзасига сув билан препаратни аралашмасини пуркаш натижасида ишлаб чиқилган;
тупроқ намлигини узоқ вақт сақлаш, шўрланишни камайтириш ва ғўза ҳосилдорлигини оширишда Ризоком 1 биопрепаратининг қўллаш усули чигитни препаратда ивитиб экиш натижасида такомиллаштирилган;
кучли шўрланган гипсли (қийин мелиорацияланадиган) ерларнинг шўрланишини камайтиришда чуқур юмшатиш, шўр ювиш ва Биосольвент препарати қўллашни комплекс мелиоратив технологияси биргаликда қўллаш асосида ишлаб чиқилган; 
Биологик ва кимёвий мелиорациянинг қийин ўзлаштириладиган тупроқлар хусусиятларига таъсирининг тизимли-назарий модели, ҳосилни башоратлаш усули, шўрланган ва гипслашган ерларнинг унумдорлигини оширишнинг самарали усуллари Ризоком 1 ва Биосольвент препаратларини қўллаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Биологик ва кимёвий препаратларнинг Сирдарё вилоятидаги қийин ўзлаштириладиган тупроқлар туз тартибига таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижасида: 
Мирзаобод ва Ховос туманлари худудида шўрланиш ва тупроқнинг бошқа хоссалари ўзгаришининг миқдорий кўрсаткичлари ҳамда ғўза ҳосилдорлигини ошириши аниқланди. Тадқиқот натижалари Қуйи Сирдарё Ирригация тизим ҳавза бошқармасида жорий қилинди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 04/25-281-сон маълумотномаси). Натижада, ғўза чигитини Ризоком 1 биопрепарати билан ивитиб экилганда оддий амалиётдаги усулга нисбатан тупроқ ва ўсимликка ижобий таъсир қилиб тупроқ намлигини узоқроқ, яъни массага нисбатан 2,4 % гача ушлаб туради; тупроқдаги рН миқдорини 0.1 – 0.6 га камайтиради; Биосольвент препаратининг 10% ли эритмаси билан сув беришдан олдин тупроқ юзасига ишлов берилганда тупроқнинг шўрини ювиш меъёри 2000 м3/га бўлганда, тузларнинг ювилишини жадаллашиши: хлор 35...42 % га, сулфат 13…16 % га, калций 21…28 % га, натрий 21…23 % га; эгатлаб биринчи вегетацион суғоришда зарарли тузлар миқдори 18 - 23 % га (Cl'; SO"4 ва Ca ионлари эса 17; 18 ва 14 % ва ундан кўпроқ) камаяди. Вегетация даврида тупроқнинг илдиз қатламида туз режимининг яхшиланиши ҳисобига ғўза ҳосилдорлиги 7,5 ц/га га ошиш имконини берган; 
агромелиоратив (юмшатиш, шўр ювиш, суғориш) ва кимёвий мелиорациянинг комбинациясига асосланган шўрланган гипсли тупроқларни комплекс мелиорациялаш технологиясидан фойдаланишнинг таъсири ОАЖ СП «CLUSTER БЕК” томонидан тасдиқланди (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 04/25-281-сон маълумотномаси). Натижада, тупроқни эрта баҳорда 70 см чуқур шудгор қилинганда: тупроқнинг зичлиги 1,60 г/см3 дан 1,20-1,36 г/см3 гача камайди; шўр ювиш меъёри 4000 м3/га бўлганда кучли шўрланган тупроқларнинг майдони 46 % га (70 см қатлам) камайди, бунинг натижасида катта меъёрлар билан шўр ювишнинг ҳожати қолмайди. Юқори даражада шўрланган тупроқларни чуқур юмшатиш фонида вегетацион суғоришдан олдин эгатларга Биосольвент билан ишлов бериш натижасида тупроқ таркибидаги умумий тузлар миқдорини икки баравар пасайтириш ва хлорни 90% гача ювиб чиқариш имкони яратилган; 
шўрланган тупроқларда Ризоком-1 биопрепарати билан чигит ивитилиб экилганда, экиннинг илдиз қатламида микробиологик мухитнинг яхшиланиши ва Биосольвент десоленизаторининг 10% ли эритмасини ғўзани суғоришдан олдин эгатга сепиш ҳисобига, тупроқнинг илдиз қатламидан зарарли тузларни чиқариб ташлашни кучайтириш Ховос туманидаги «Эльмурод Эльбек» фермер хўжалиги, «Пахтакор» СИУда (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 04/25-281-сон маълумотномаси) жорий қилинди. Натижада, Ризоком-1 биопрепарати ғўза хосилдорлигини 6,0 ц/га ва Биосольвент препарати 7,5 ц/га га ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish