Sayt test rejimida ishlamoqda

Байтелесов Сапар Акимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ИРТ-4М ядро ёқилғисини ишлатишда ВВР-СМ реактори параметрларини оптималлаштириш, ядровий технологияларни ишлаб чиқиш ва қўллаш», 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2. DSc/Т429
Илмий раҳбар: Садиков Илхам Исмаилович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонетлар: Бахрамов Сагдулла Абдуллаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги; Олимов Косим, физика-математика фанлари доктори, профессор;   Васидов Абдисамат, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қозоғистон Республикаси энергетика вазирлиги Ядро физикаси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тадқиқот реакторининг имкониятларини кенгайтириш учун 19,7% гача уран-235 изотопи билан бойитилган уран диоксиди ёқилғисининг ИРТ-4М типидаги иссиқлик ажратувчи йиғилмасини ишлатишда ВВР-СМ реакторининг параметрларини оптималлаштириш, унга янги ядро технологияларини жорий этиш ва мавжудларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта ВВР-СМ реактори фаол зонасининг нейтрон-физикавий ва иссиқлик гидравлик ҳисоблаш натижалари асосида тиббиёт ва саноат радионуклидларини ишлаб чиқаришда реакторнинг экспериментал имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирувчи ва янги ядро технологияларни қўллаш имконини берувчи 24 та ИРТ-4М типидаги иссиқлик ажратувчи йиғилмалар билан реактор фаол зонасининг энг оптимал конфигурацияси асосланган;
илк бор 49Ti/48Ti изотоплар нисбатини ўлчаш натижалари асосида реактор конструкцион материалларида йиғилган тез нейтронлар флюенсларини баҳолаш имконияти аниқланган;
биринчи марта иссиқлик ажратувчи йиғилмалар ҳимоя қобиғининг максимал рухсат этилган ҳароратининг радиация таъсири ва ядро ёқилғисининг ёниш даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳимоя қобиғи иссиқлик ўтказувчанлигига боғлиқлиқ ўзгариши қонунияти аниқланган;
ВВР-СМ реакторида ядро материалларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун AmLi ва 252Cf манбалари билан такомиллашган экспериментал ёқилғи ҳисоблагичдан фойдаланиб ишлатилган ядро ёқилғисидаги уран-235 нинг ёниши ва массасини ўлчаш усули ишлаб чиқилган;
табиий молибден ёрдамида 98Mo(n,γ)99Mo реакцияси учун эпитермал нейтронларнинг тўсилиб қолишини ҳисобга олган ҳолда 2.0 Ки/г гача тўйинган солиштирма активликдаги 99Mo олиш имконияти яратилган;
реактор нейтронлари билан топаз тошларни нурлантириш вақтида реактор фаол зонасининг совутиш суви ёрдамида контейнер ичидаги табиий топазларни совутиш усули ишлаб чиқилган;
нейтрон оқимларининг тутилиши ва ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда солиштирма активлиги 350-380 Ки/г бўлган иридий-192 радионуклид олишнинг энг оптимал шароитлари аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ядро технологияларини жорий этиш мақсадида ВВР-СМ реакторининг параметрларини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
реактор фаол зонасининг 24 та ИРТ-4М типидаги ИАЙ билан топилган оптимал конфигурацияси ВВР-К реактори фаол зонасининг янги конфигурацияларини кўриб чиқишда (Қозоғистон Республикаси энергетика вазирлиги Ядро физикаси институтининг 2021 йил 12 октябрдаги 34-15.08-12/1143 -сонли хати) ва ВВР-СМ реакторида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 11 октябрдаги 2/1255-2679 -сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ВВР-К реакторининг экспериментал характеристикаларини яхшилаш ва ВВР-СМ реакторидаги уран-235 нинг ёниш даражасини 45 % дан 60% гача ошириш имконини берган;
49Ti/48Ti изотоп нисбатини ўлчаш натижалари асосида реактор конструкцион материалларида йиғилган тез нейтронлар флюенсларини баҳолаш имконияти ВВР-СМ реакторида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 11 октябрдаги 2/1255-2679 -сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ВВР-СМ реактор фаол зонасининг асосий конструкцион материалларининг рухсат этилган максимал хизмат муддатини аниқлаш имконини берган;
AmLi ва 252Cf манбалари билан такомиллашган экспериментал ёқилғи ҳисоблагичдан фойдаланиб ишлатилган ядро ёқилғисидаги уран-235 нинг ёниши ва массасини ўлчаш усули ВВР-СМ реакторида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йил 11 октябрдаги 2/1255-2679 -сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланииши ВВР-СМ реакторида ядро материалларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш имконини берган;
табиий молибден ёрдамида 98Mo(n,γ)99Mo реакцияси учун эпитермал нейтронларнинг тўсилиб қолишини ҳисобга олган ҳолда 99Mo нинг 2.0 Ки/г гача тўйинган солиштирма активлигини олиш имкониятлари (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: European Physical Journal Plus, (2019) 134: 249; Applied Radiation and Isotopes - Journals 2021, Volume 178, December 2021, 109986; SN Applied Sciences, volume 2, Article number: 1782 (2020),  pages 1-28; Journal of Radioanalytical and Nuclear Chemistry volume 326, pages 87–96 (2020); Атомная энергия Том 125, № 6 (2018); Progress in Nuclear Energy, Volume 134, April 2021, 103688; ва солиштирма активлиги 350-380 Ки/г бўлган иридий-192 радионуклид олишнинг энг мақбул шартлари ВВР-К реакторида (Қозоғистон Республикаси энергетика вазирлигининг ядро физикаси институтининг 2021 йил 12 октябрдаги 34-15.08-12/1143 -сонли маълумотномаси) ва ВВР-СМ реакторида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йилнинг 11 октябрдаги 2/1255-2679 -сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ушбу радиоизотопларни ВВР-К ва ВВР-СМ реакторларида ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имконини берган ва “Eckert & Ziegler CNL Scientific Resources Inc” компанияси билан 41/10 – рақамли шартома тузилган.
Реактор фаол зонасининг совутиш суви ёрдамида контейнер ичидаги тошларни совутиш усули натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ядро физикаси институти реакторида фойдаланилган (ЎзР Фанлар академиясининг 2021 йилнинг 11 октябрдаги 2/1255-2679 -сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши нурлантирилган табиий минераллар миқдорини ошириш ва нурлантириш харажатларини камайтириш имконини берган ва ва Zimmermann BCS Stones H.K. Ltd хамда Gunter Meelis GmbH & Co. KG хорижий компаниялар билан 51/2005 ва 7/2013- рақамли шартномалар  тузилган..

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish