Sayt test rejimida ishlamoqda

Бедрицкий Иван Михайловичнинг
фан доктори (DSс) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Феррорезонанс табиатли параметрик иккиламчи электр таъминоти манбалари: таҳлил ва, моделлаш», 05.05.02 – «Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/T419
Илмий маслаҳатчи: Амиров Султон Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSс.03/10.12.2019 Т.03.03
Расмий оппонентлар: Ибодуллаев Мухтар Ибодуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Колесников Игорь Константинович, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади параметрик стабилизаторларни қўллаган ҳолда кучланишни мутадиллаш сифатини ошириш каби халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлган илмий муаммони ҳал этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
базавий бўғинлар конфигурациялари ва контурлар орасида магнит боғланишларни ташкил этиш усуллари асосида параметрик таъминот манбаларининг умумлашган таснифи яратилган;
турли аппроксимация функцияларидан фойдаланишда, ўзакдаги исрофлар, сочилган индуктивлик, чулғамлар сиғими ва барча гармоник ташкил этувчиларни тўлиқ ҳисобга олинмаган ҳолатларда стабилизаторлар ҳисоблари аниқлигини объектив баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;
магнит боғланишларсиз ва ферромагнит контурлар орасида магнит боғланишларга эга бўлган кўп контурли параметрик стабилизаторларнинг умумлашган математик моделлари ишлаб чиқилган;
магнит боғланишларсиз ва ферромагнит контурлар орасида магнит боғланишларга эга бўлган кўп контурли схемалардан фойдаланиш асосида стабилизаторларнинг схемалари синтез қилинган;
стабилизаторнинг чиқиш кучланишини ўзгартириш учун сезгирлиги, аниқлиги ва чиқиш характеристикасининг чизиқлилиги юқори бўлган компенсацияловчи қурилманинг конструкцияси магнитли занжирнинг қўлланиши асосида такомиллаштирилган; 
кўп контурли стабилизаторнинг конструкциясини оғирлик ва габарит кўрсаткичларини камайтириш асосида ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Феррорезонанс табиатли параметрик иккиламчи электр таъминоти манбаларини тадқиқ этиш  бўйича олинган натижалар асосида:
кучланиш параметрик стабилизатор “Чуқурсой” тортувчи нимстанциясида релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларини таъминловчи манба сифатида қўлланилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 13 сентябрдаги НГ/01/3120-21-сон маълумотномаси). Натижада тортувчи нимстанция релели ҳимоя ва автоматика қурилмаларини мутадил ва сифатли электр энергияси билан таъминлашга эришилган ҳамда 149 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
кўп контурли стабилизаторларни муҳандислик ҳисоблаш усули “Чуқурсой” тортувчи нимстанциясида жорий этилган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2021 йил 13 сентябрдаги НГ/01/3120-21-сон маълумотномаси). Натижада ўзакдаги исрофлар, сочилган индуктивлик ва  чулғамлар сиғимини аниқлашда 5-7% аниқлигини ошириш имконияти яратилган;
компенсацияловчи қурилмага Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти (№IAP 06464-2021 й.) олинган. Натижада мутадилланган кучланишни юқори сезгирлик ва аниқлик даражасини ошириш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish