Ташпулатова Гузал Алиевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Радиочастотали диапазондаги электромагнит нурланиш – гигиеник муаммо сифатида», 14.00.07–Гигиена (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc.Tib.53.
Илмий маслаҳатчи: Камилова Роза Толановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Санитария гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.03.
Расмий оппонентлар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Понамарева Людмила Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Усманов Ислам Аббасович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси Ургенч филиали.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: радиочастота диапазонли электромагнит нурланишни атроф-муҳитни ифлослантириши ва аҳолининг турли қатламларига биологик таъсири ва гигиеник муаммоларни ҳал қилишда профилактик, ҳимоя ҳамда соғломлаштирувчи чора-тадбирларни такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
конструктив хусусиятларни, антенна-мачтали иншоотларнинг баландлигини, уларни ўрнатиш жойларини, РЧДЭМНларни ўлчаш услуби ва воситаларини назорат қилишга бўлган талабларни ҳисобга олган ҳолда РЧДЭМНни ўлчаш усуллари такомиллаштирилган;
илк маротаба жорий ва прогнозлаш даври учун РТО томонидан юзага келувчи электромагнит нурланиш билан аҳоли яшаш минтақаларининг атроф-муҳитини ҳаққоний ифлосланиши баҳоланган;
илк маротаба турли қувватга эга РЧДЭМНларнинг тарқалиш қонуниятини, частотали тавсифини ва аҳоли яшаш жойларида тайинланишини, санитар-ҳимоя минтақаларини ва РТОлар учун қурилишни чегаралаш минтақаларни ҳисоблаш тартиби ишлаб чиқилган;
илк маротаба РЧДЭМНларни мунтазам ва тўғридан-тўғри таъсир қиладиган, касбий РЧДЭМНга яқин минтақасида яшовчи аҳоли саломатлик ҳолатига, турли конфигурациядаги мобиль уяли алоқа телефонларидан фойдаланаётганда болаларга нурланишни ўтказадиган таъсир қилиши механизми исботланган;
РЧДЭМНларнинг нурланишни турли хил дозалари таъсир қилиши аниқланди ва морфофункционал, иммуноцитокимёвий ва биокимёвий кўрсаткичларининг тажриба ҳайвонлари бир қатор орган ва тизимларига таъсир даражаси исботланган;
қурилиш бўйича таклиф қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш учун меъёрлар ва радиотехник объектларни ускуналари ва антенналарини аҳолини РЧДЭМН таъсирларидан самарали ҳимояловчи турли мақсаддаги бинолар томига аҳоли яшаш минтақалари шароитида ўрнатишни тартибга солувчи ва аҳолини нурланиш таъсиридан ҳимоялашни таъминлаб берадиган санитар-гигиеник тавсифини ҳисобга олган ҳолда эксплутация жараёнини чекловчи талаблар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
радиочастота диапазонли электромагнит нурланишни атроф-муҳитни ифлослантириши ва аҳолининг турли қатламларига биологик таъсири ва гигиеник муаммоларни ҳал қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«РЧДЭМН таъсирининг касбий хатарга эга шахсларда юрак-қон томир патологиясининг шаклланиши ва кучайиб боришини прогнозлаш усули» бўйича Ўзбекистон Республикаси интелектуал мулк агентлиги ихтиро патенти олинган (№ IAP 05466). Ушбу усул электронмагнит тўлқинларнинг юрак қон-томир тизимига таъсирини аниқлаш ва уни бартараф қилиш имкон беради;
аҳолининг турли қатламлари орасида мобиль телефонлардан фойдаланиш ва уларнинг салбий таъсирларини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар асосида «Мобил телефонлардан фойдаланишни санитар меъёр ва қоидалари» (СанМваҚ 0189-05) тасдиқланган. Мазкур қонуний ҳужжат мобил телефондан ҳосил бўлаётган электромагнит нурларнинг оқим зичлигини рухсат этилган меъёрий даражасини аниқлаш, касбий гуруҳлар ва аҳоли орасида тўғри фойдаланиш имконини берган;
аҳоли яшаш минтақаларида радиочастотали диапоздаги электромагнит нурланишларни камайтириш ва ишчилар саломатлигини ҳимоялаш борасида олинган илмий натижалар асосида «радиочастотали диапазондаги электромагнит нурланиш манбалари билан ишлашда меъёр ва қоидалари» (СанМваҚ 0269-09) тасдиқланган. Мазкур қонуний ҳужжат радиочастотали диапазондаги электромагнит нурланишлар мавжуд иш жойларида рухсат этилган меьёрий даражасини аниқлаш ва улардан фойдаланиш тартиби шароитларини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини беради;
аҳоли яшаш минтақаларида радиотехник объектларнинг жойлаштириш ва уларнинг инсон организмига салбий таъсирини камайтириш мақсадида «Радиотехник объектларни аҳоли яшаш минтақаларида жойлаштириш ва ишлатиш бўйича меъёр ва қоидалари» (СанМваҚ 0295-11) тасдиқланган. Мазкур қонуний ҳужжат радиотехник объектларнинг аҳоли яшаш жойларида жойлаштириш, уларнинг меъёрий даражасини аниқлаш ва инсонлар организмига салбий таъсирини камайтиришни аниқлаш имконини беради;
Болалар ва ўсмирлар организмига электромагнит нурларнинг салбий таьсирини камайтириш мақсадида олинган илмий натижалар асосида «Ўзбекистонда компьютер синфхоналарини таълим-тарбия муассасаларида қуриш, жихозлаш, сақлаш ва ишлаш тартиблари бўйича санитар қоидалар» (СанМваҚ 0303-12) тасдиқланган. Мазкур қонуний ҳужжат компьютер синфхонларида компьютерларни жойлаштириш ва улардан ажралиб чиқадиган нурларнинг ўқувчилар организмига салбий таъсирини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради;
ЭМН манбаларида иш ўринларини аттестациядан ўтказиш мақсадида «Электромагнит нурланишнинг иш ўринларида ўлчаш услуби» номли услубий қўлланмаси нашр қилинган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 8Н/д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма иш жойларида ЭМН параметрларини ўлчаш, объектларини лойиҳалаштириш, янги ускуналарни жойлаштириш, иш ўринларни аттестациядан ўтказиш имконини берган;
радиотелевизион станциялари ходимлари иш шароитларини соғломлаштириш «Радиотелевизион станцияларда ишловчи асосий ходимлар меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тавсиялар» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 8Н/д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма радиотелевизион станциялари ходимлари иш шароитларини соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни аниқлаш имконини берган;
уяли алоқа воситаларидан фойдаланганда мактаб ўқувчиларининг ЭМН олдини олиш мақсадида «Мактаб ёшидаги болалар организмини уяли алоқа телефонларидан ЭМН таъсирларидан ҳимоялаш» услубий қўлланмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 8Н/д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма уяли алоқа воситаларидан нотўғри фойдаланганда ўқувчилар организмидаги ўзгаришларни олдини олишига қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
ЭМН билан доимий мулоқатда бўлган ишчилар организмига салбий таьсирини ташхислаш мақсадида «Узоқ муддатли электромагнит нурланиш таъсирида органопатологияни иммунологик ташхислаш» услубий қўлланмаси ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 8Н/д/96-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЭМНнинг ҳужайравий омилли динамик таъсирининг иммунологик мезон ва хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
ЭМНнинг атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва шу минтақада истиқомат қилувчи аҳолининг саломатлик ҳолатини башаротлаш мақсадида «Электромагнит нурланишларни прогнозланувчи давр ичида тарқалишини ҳисоблаш бўйича математик модели» услубий кўрсатмаси соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 16 январдаги 8Н/д/36-сон маълумотномаси). Мазкур услубий кўрсатма электромагнит нурланишлар атроф-муҳитнинг ифлослантиришини математик модделаштириш ва аҳолининг саломатлик ҳолатини прогнозлаш имконини берган;
радиочастотали диапазондаги электромагнит нурланишлар таъсирини гигиеник баҳолаш ва унинг салбий таъсирини камайтириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Радиотармоқ, радиоэшиттириш ва телерадиокомпания бош бошқармаси, Бош шахар лойиҳа маркази, «UNICON UZ» бош бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 11 октябрдаги 8н-3/24-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши радиочастотали диапазондаги электромагнит нурланишларнинг таъсирини камайтириш, мобил алоқа воситаларидан фойдаланиш давомийлигини меъёрлаштириш, радиотелвизион марказларда ишловчи ишчиларнинг саломатлик ҳолатини яхшилаш, нурланиш таъсирини камайтиришга қаратилган чора-тадбирларни такомиллаштириш билан биргаликда профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берган.