Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшкуватов Бобир Валиқул ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Христианликнинг Марказий Осиёга кириб келиши ва тарқалиши тарихи (археологик объектлар мисолида)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tar685.
Илмий раҳбар: Асқаров Аҳмадали, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат  педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Ўктам Маҳмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Раимқулов Абдисобур Аззамович, тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади археологик ҳамда ёзма манбалар асосида  Марказий Осиёга христианлик динининг кириб келиши ва ёйилиши билан боғлиқ масалаларнинг моддий ва маънавий маданияти тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Осиёда христианлик билан боғлиқ бўлган тарихий ёдгорликларининг ҳудудий жойлашуви асосида ўлкага христианликнинг Сосонийлар давлати орқали кириб келганлиги ва асосан Зарафшон воҳаси ва Еттисув атрофидаги ҳудудларга тарқалганлиги аниқланган;
Марказий Осиё минтақасида христианлик билан боғлиқ бўлган моддий ва маънавий маданият ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий (тижорат билан боғлик ички ва ташқи алоқалар, хўжалик ишлаб чиқариш), этник (этномаданий муносабатлар, миграциялар) ва сиёсий бошқарув тизимига тегишли (асосан Ғарбий турк хоқонлиги даврида) омиллари очиб берилган;
Марказий Осиё маҳаллий аҳолисининг христианлик диний эътиқоди ва урф-одатларига муносабати ҳамда Европа тиббий билимларининг амалиётга кириб келиши Али ибн Сахл Раббоий, Ибн Маса, Абу Сахл ибн Яхё ал Масихийларнинг фаолияти ёзма манбалар орқали очиб берилган;
ҳудудлар миқёсида Тунхуандан, Коро Хотодан топилган ёзма манбалар ва Суфиён, Дўрмонтепа, Қўштепа ва бошқа археологик ёдгорликлардан топилган моддий ашёлардаги маълумотлар Марказий Осиёда ўз ўрнига эга эканлиги асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасининг солиқ тизими тарихи оид илмий хулоса ва таклифлардан:
Марказий Осиёда христианлик билан боғлиқ бўлган тарихий ёдгорликларининг ҳудудий жойлашуви асосида ўлкага христианликнинг Сосонийлар давлати орқали кириб келиши ва асосан Зарафшон воҳаси ва Еттисув атрофидаги ҳудудларга тарқалганлигига оид натижалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат Кенгаши Республика Маънавият ва Маърифат Марказининг 2021 йил 23 февралдаги 02/07-212-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши турли миллат, элат ва конфессиялар вакиллари ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни халқимиз маданияти, маънавияти, бағрикенглиги негизида мустаҳкамлашга қаратилган “Бағрикенглик-турли туманликдаги бирликдир” мавзусидаги форум ҳамда маънавий-маърифий тадбирларни илмий асосда ташкил қилишга хизмат қилган;
экотуризм имкониятларини ўрганишда регионал районлаштириш принциплари асосида Илк ўрта асрларда христианлик билан боғлиқ бўлган моддий ва маънавий маданият ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий (тижорат билан боғлик ички ва ташқи алоқалар, хўжалик ишлаб чиқариш) ва этник (этномаданий муносабатлар, миграциялар) омиллар натижасида Ғарбий турк хоқонлиги давридаги сиёсий бошқарув тизимига таъсирига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2021 йил 27 январдаги 14-07-135-сон маълумотномаси). Натижалар турли миллат вакиллари истиқомат қилаётган холатидаги ҳамкорлигини ёритиш ва миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга оширишга қаратилган ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish