Sayt test rejimida ishlamoqda

Содиқов Даврон Содиқ ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ипак қуртини юқори намликда боқиш интенсив усулини ишлаб чиқиш ва сунъий дасталарнинг самарадорлигини асослаш”, 06.02.04 – Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Qx548.
Илмий раҳбар: Насириллаев Бахтияр Убайдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти, PhD.36/30.01.2020.Qx.103.01.
Расмий оппонентлар: Исматуллаева Дилором Адиловна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Жуманиёзов Мансурбек Шомуротович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тут ипак қуртини юқори намлик ва доимий оптимал ҳарорат шароитида парваришлашнинг янги усули ҳамда янги конструкциядаги сўкичак ва сунъий дасталар самарасини илмий жиҳатдан асослаш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тут ипак қурти саноат дурагайларининг личинкалар ўсиб ривожланиш динамикасига 80-85% юқори намлик омилини таъсир даражаси аниқланган;
баҳор ва ёз мавсумларида янги типдаги уч ярусли қурт боқиш қурилмасининг намлик сақлаш имконияти илмий жиҳатдан асосланган;
75-85% оптимал намлик ва 23-25 °С ҳароратни таъминловчи интенсив қурт парваришлаш режимининг личинка ёшлари бўйича меъёрлари ишлаб чиқилган;
юқори намликни озуқа конверсияси ва баргдан фойдаланиш коэффициентига таъсири аниқланган;
янги конструкциядаги сунъий дасталарни қуртлар билан 1,17 коэффициентга тўлиши ва пилла ўраш жараёнида пиллалар навдорлигини ўзгариш чегаралари аниқланган;
қуртларни юқори намлик шароитида парваришлаш ҳамда 100 та қурт учун буклама ва 96 та ячейкали сунъий дасталардан фойдаланиш асосида пилла ҳосилини ошириш имкониятлари исботланган;
“Тут ипак қуртини юқори намликда боқиш интенсив технологияси ва сунъий дасталардан фойдаланиш бўйича услубий қўлланма” номли тавсиянома ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тут ипак қуртининг дурагайларини юқори намлик ва оптимал ҳарорат  шароитида парваришлашнинг янги усулини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
Ипак қуртининг юқори намлик режимида парваришлаш учун яратилган янги қурт боқиш сўкичаги ва “Тут ипак қуртини юқори намликда боқиш интенсив технологияси ва сунъий дасталардан фойдаланиш бўйича услубий қўлланма” номли янги технология Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани “Шўрўзак Порлоқ Юлдузи” фермер хўжалигида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 26 мартдаги 4-2/541-сон маълумотномаси). Натижада парваришланган 2 қути хорижий ипак қуртининг ҳар бир қутисидан 9,5 кг қўшимча саноат пилласи тайёрланиб, бир қути ҳисобидан 441000 сўм иқтисодий самарадорлик олинган, соф фойда 197400 сўмга тенг бўлиб, рентабеллик даражаси 81,0 % ни ташкил этган;
Яратилган янги типдаги қурт боқиш мосламаси ва қурт боқиш агротехникаси Сирдарё вилоятининг Ҳовас тумани “Давлатбек Фазлиддин” фермер хўжалигида, 2 қути ҳориж дурагай қуртларини парваришлаш жараёнида жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 26 мартдаги 4-2/541-сон маълумотномаси). Натижада иқтисодий самарадорлик 463050 сўмни, соф фойда 165595,5 сўмни ташкил этиб, рентабеллик даражаси 55,7 % га ошишига эришилган;
Яратилган янги конструкциядаги буклама ва ячейкали дасталар ҳориж саноатбоп дурагай қуртларининг 2 қутисини пилла ўраши учун Жиззах вилоятининг “Дўстлик Агропилла” МЧЖ га қарашли “Абдумутал Мирсултон” фермер хўжалигида  жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2021 йил 26 мартдаги 4-2/541-сон маълумотномаси). Натижада бир қути қуртдан 11,5 кг қўшимча навли пилла олишга эришилган.  Навдор пилланинг улуши 25,0 фоизга ошиши орқали иқтисодий самарадорлик 529480 сўмни, соф фойда 160480 сўмни ташкил этган, рентабеллик даражаси 47,0 % га кўтарилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish