Sayt test rejimida ishlamoqda

Якуббекова Сохиба Содиқ қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон кистали тузилмалари морфологик тузулишининг ўзига хослиги» 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib490
Илмий раҳбар: Исроилов Ражаббой Исроилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институтида бажарилган
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03
Расмий оппонентлар: Нишонов Донияр Анорбоевич, тиббиёт фанлари доктори, Жўраева Гулбахор Бахшиллаевна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент Педиатрия тиббиёт институти, Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тухумдон  кистали тузилмаларининг аёллар ёш динамикаси бўйича учраш даражаси, гистогенези, морфогенези ва  морфологик ўзига хос тузилишларини баҳолашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухумдон фолликуляр киста пайдо бўлиш морфогенези, унинг атрофидаги тека тўқиманинг фиброзланиши, гранулез ҳужайралар гидротацияси, базал мембранасининг гиалинозланиши, оқ парданинг фиброматозланишига боғлиқлиги асосланган; 
сариқ тана таркибида лимфа ва қон айланиши бузилиши, васкуляризация ривожланиши ва қон қуйилиш ўчоқларининг пайдо бўлиши, сариқ танадан киста пайдо бўлиш морфогенези исботланган;
тухумдоннинг фолликуляр эпителийси, ички ва ташқи тека тўқима ҳужайраларининг кучли лютеинланиши, аномал ҳолда пролиферацияланиши текалютеин киста пайдо бўлишининг морфогенези сифатида исботланган;
параовариал кистанинг пайдо бўлиш механизмида тухумдон ва бачадон найи атрофида эмбрионал тўқима қолдиғи борлиги ва унинг суюқликга бойлиги,  ретенцияланишидан оқибатидан сероз бўшлиқ пайдо бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тухумдон кистали  тузилмалари морфологик тузилишнинг ўзига хослигини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тухумдонда учрайдиган ўсмасимон кисталарнинг патологик ўзгаришларни баҳолаш бўйича олинган илмий тадқиқотнинг натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тухумдон кистали тузилмалари морфологик тузилишини ўрганиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 20 апрелдаги 8н-д/835-сон маълумотномаси). Натижада тухумдон кистали тузилмалари морфологик тузилишининг ва морфометрик ўзгаришларини ташхислаш, касалликни олдини олиш ва беморларнинг хаёт сифатини яхшилаш имконини берган. 
Тухумдон кистали тузилмаларининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика  патологик анатомия марказининг Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларнинг патологик анатомия бюроларига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 майдаги 84-д/158-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниш натижасида тухумдон кистали эпителий ўсмалар ривожланишидаги хавф омилларини эрта ташхислаш, касалликнинг кечиши ва асоратлар хавфини ўз вақтида баҳолашга, касалликни даволаш ва олдини олишга самарали ёндашувлар ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish