Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламова Мафтуна Шарофиддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кимёвий билимлар асосида касбий дунёқарашини шакллантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Ped1958.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўсназар Омонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Файзиев Вохид Бахромович, биология фанлари доктори (DSc); Шернaзaрoв Искандар Эргашович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг кимёвий билимлар асосида касбий дунёқарашини шакллантириш методикасини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаблари  ўқувчиларининг кимёвий билимлар асосида касбий дунёқарашини шакллантиришнинг методик жиҳатлари жараёнли, муаммоли-мазмунли, ташкилий-технологик, натижавий-мезонли компонентларнинг кимё фанининг мажбурий ва электив мазмуни билан қайта алоқага киришув даражасининг эмпириклик жиҳатини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
кимё фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда политехнологик фикрлаш кўникмасини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик босқичлари   илмий тушунча ва далилларни ўзлаштириш, кимёвий билимларни аниқ вазиятларда қўллай олиш, витаген ва прагматик педагогиканинг имкониятларини кенгайтириш орқали ҳаётий кўникмалар сифатида барқарорлигини таъминлашнинг адаптив методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида кимёвий билимлар асосида  касбий дунёқарашни шакллантириш моделининг натижавий компоненти касбий-мослашувчанлик, лойиҳавий-натижавий, политехнологик фикрлаш даражаларининг аксиологик, ижодий-когнитив, операцион-фаолиятли мезонлар билан валидлик ва ишончлилик аломатларининг идентивлигини виртуал лаборатория шароитида квалиметрик баҳолаш орқали такомиллаштирилган;
кимёвий билимлар асосида ўқувчиларда касбий дунёқарашни шакллантиришнинг методик шартлари касбий йўналтирилган жараённинг мақсадли ташкил этилганлиги, таълим мазмунининг касбий-технологик вариативлигини таъминлаш, касбий фаолиятни ташкил этишнинг хусусий-методик даражага асосланган технологиясини махсус электрон ресурслар асосида педагогик лойиҳалаш орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг  кимёвий билимлар асосида касбий дунёқарашини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
умумтаълим мактаблари  ўқувчиларининг кимёвий билимлар асосида касбий дунёқарашини шакллантиришнинг методик жиҳатларини жараёнли, муаммоли-мазмунли, ташкилий-технологик, натижавий-мезонли компонентларнинг кимё фанининг мажбурий ва электив мазмуни билан қайта алоқага киришув даражасининг эмпириклик жиҳатини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан узлуксиз таълимда кимё фанини ўқитиш Концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат Инспекциясининг 2021 йил 19 июлдаги  03-764-сон маълумотномаси). Натижада, кимё фанини касбга йўналтириб ўқитишнинг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашнинг методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ўқувчиларда политехнологик фикрлаш кўникмасини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик босқичларини   илмий тушунча ва далилларни ўзлаштириш, билимларни аниқ вазиятларда қўллай олиш, витаген ва прагматик педагогиканинг имкониятларини кенгайтириш орқали ҳаётий кўникмалар сифатида барқарорлигини таъминлашнинг адаптив методикасини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишлари учун “Педагогик маҳорат” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил  30 июндаги 359-сон буйруғи, 359-132 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ривожлантириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида кимёвий билимлар асосида  касбий дунёқарашни шакллантириш моделининг натижавий компонентини касбий-мослашувчанлик, лойиҳавий-натижавий, политехнологик фикрлаш даражаларининг аксиологик, ижодий-когнитив, операцион-фаолиятли мезонлар билан валидлик ва ишончлилик аломатларининг идентивлигини виртуал лаборатория шароитида квалиметрик баҳолаш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан ўқувчиларни касбий йўналтириш жараёнида юзага келадиган объектив ва субъектив низоларни коррекциялаш мақсадида педагогика олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишлари учун “Педагогик конфликтология” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил    31 майдаги  237-сон буйруғи, 237-137 рақамли гувоҳнома). Натижада, таълимни ахборотлаштириш шароитида юзага келадиган касбий-инновацион низоларни бартараф этишнинг квалиметрик жиҳатини такомиллаштиришга эришилган;
кимёвий билимлар асосида ўқувчиларда касбий дунёқарашни шакллантиришнинг методик шартларини касбий йўналтирилган жараённинг мақсадли ташкил этилганлиги, таълим мазмунининг касбий-технологик вариативлигини таъминлаш, касбий фаолиятни ташкил этишнинг хусусий-методик даражага асосланган технологиясини махсус электрон ресурслар асосида педагогик лойиҳалаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2017-0927124. “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” (2017-2019 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 28 январдаги  02 02/5-237-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда касбий дунёқарашни ривожлантиришнинг кооператив электрон-методик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish