Sayt test rejimida ishlamoqda

Гордеева Елена Анатольевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Турон маънавий ҳаётининг илк босқичлари (мил. авв. VII – I минг йилликнинг биринчи ярми)”. 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2020.3.PhD/Tar.56.01.
Илмий раҳбар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, доцент; Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Санъатшунослик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туроннинг мил. авв. VII – I мингйиллик биринчи ярмида маънавий ҳаётидаги мафкуравий тасаввурлар ва жамият маънавий ҳаётининг шаклланиш жараёнларини дафн ва эътиқод анъаналар ҳамда қоятош суратлари асосида  очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
мил. авв. VII-VI мингйилликдан Турон халқи ҳаётида ибодатхона маданияти ва эътиқод тизими овчи-чорвадорларнинг томчисимон ва тўғрибурчак шаклидаги қабрлар ва деҳқонларнинг марҳумларни уйни пол остига кўмиш каби дафн маросимлари асосида қарор топгани аниқланган; 
мил.авв. VII-VI мингйилликда Туроннинг ўтроқ-деҳқон ва дашт анъаналарида дафн маросимларидаги расм-русумларнинг алоҳидалашуви асосида ибодатхоналарда муқаддас оловга сиғинишнинг юзага келгани аниқланган; 
экскарнация (этни суякдан ажратиш) одати Шимолий Бақтриянинг ўтроқ-деҳқон муҳитида бронза даврида вужудга келиб, илк темир даврида ўз чўққисига етганлиги далилланган;
илк темир даврида табиат ҳақидаги тушунчаларнинг эволюцияси юз бериши натижасида олов ва қуёшга эътиқод “жамоани хамжихатлиги” мазмунига кўчганлиги ва бу зардуштийлик таълимотининг таянчи ва мустаҳкамланишига хизмат қилгани аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Қоятошлардаги семантика тадқиқига оид натижалар Ўзбекистон халқлари Давлат музейи ва унинг филиали “Қадимги Тошкент” музейи фондига топширилиб, “Тошкентнинг тош асри” экспозициясида фойдаланилди; бу материаллар музей фондларини бир қадар бойитган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 7 декабрдаги 3/1255-2749-сон маълумотномаси). Натижада музейга қўйилган ва унинг фондида сақланаётган экспонтлар, музейга ташриф буюрувчиларга Тошкент ва Қашқадарё воҳаларидаги эътиқодий-диний тафаккурнинг ва маънавий ҳаётнинг ёзув шаклланганлигига қадар бўлган тарихий даврда вужудга келганлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиш имконини берган;
Ўрта Осиё жамиятида тош даври ва илк темир асрида вужудга келган эътиқодий-диний тафаккурнинг янги маълумотлар асосида аниқланган манбаларидан “Oʿzbekiston tarixi” телеканалининг “Haqiqat chorrahasida…” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Oʿzbekiston tarixi” ДУКнинг 2020 йил 20 ноябрдаги 01–401153-сон маълумотномаси). Натижада, бу телекўрсатувга тақдим этилган маълумотлар халқимизга Ўрта Осиё жамияти маънавий ҳаётининг илк босқичлари ҳақида янги билимларни эгаллашга кўмаклашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish