Sayt test rejimida ishlamoqda

Ураков Дилшодбек Жамолиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркистон генерал-губернаторлигининг қўшни давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқалари (1867-1917 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.2.DSc/Tar55.
Илмий раҳбар: [Зияева Доно Ҳамидовна], тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Махкамова Нодира Рахмановна, тарих фанлари доктори, профессор; Гаффаров Шокир Сафарович, тарих фанлари доктори;  Агзамова Гулчехра Азизовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркистон генерал-губернаторлигининг қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсий ва иқтисодий алоқалар тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX асрнинг биринчи ярмида бешта йирик давлатларнинг Марказий Осиё учун бўлган геосиёсий ва геоиқтисодий қизиқишлари ўзаро манфаатлар тўқнашувига айланиб, бу курашларда иқтисодий ва ҳарбий-стратегик устунлик туфайли Буюк Британия ҳамда Россия рақобати “Катта ўйин” сиёсатига айланиши баробарида мазкур жараён минтақада геосиёсий вазиятнинг кескинлашувига олиб келганлиги асосланган;
Туркистон генерал-губернаторлигини XIX асрнинг 60 йилларида хонликлар ва қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсатида ўз ваколатларидан четга чиқиб, уларнинг ички ишларига фаол аралашуви янги ерларни босиб олишга имкон яратиб, оқибатда Шарқий Туркистон ва Афғонистон масаласида Цин империяси ҳамда Англия давлатлари билан дипломатик муносабатларда кескин вазиятни юзага келтирганлиги аниқланган;
Марказий Осиёга қўшни ҳудудларда йирик империялар билан чегара муаммоларини ҳал этилиши узоқ давом этиб, унда губернаторликнинг фаол иштироки Россия империяси манфаатларини ҳимоя қилиниши ҳамда минтақада метрополия мавқеини мустаҳкамлашга хизмат қилиб, мазкур жараёнда маҳаллий халқлар манфаатлари умуман эътиборга олинмаганлиги исботланган;
XX аср бошида Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнларда рақобатлашаётган давлатлар ўзаро келишувчанлик йўлини тутиб, бунда Туркистон генерал-губернаторлигининг ҳам муҳим иштирокчи сифатидаги фаолияти бир томондан кескинликни олдини олишга, иккинчи томондан эса минтақада Россия империяси позициясини янада мустаҳкамланишига имкон яратганлиги асосланган;
ўлкада мустамлакачилик тизими ўрнатилган дастлабки кунлардан губернаторликнинг Шарқий Туркистон, Афғонистон ва Эрон билан ўзаро савдо битимларини тузилиши ва фаол савдо-иқтисодий ҳамкорликларни йўлга қўйилиши ҳудудда товар-пул муносабатларини жонланишига ҳамда маҳаллий аҳолини қўшни халқлар билан иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга имкон яратиб, пировардида империя иқтисодий салоҳиятини янада бойишига хизмат қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркистон генерал-губернаторлигининг қўшни давлатлар билан сиёсий ва иқтисодий алоқаларининг фаолияти тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида: 
Туркистон генерал-губернаторлигини XIX асрнинг 60 йилларида хонликлар ва қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсатида ўз ваколатларидан четга чиқиб, уларнинг ички ишларига фаол аралашуви янги ерларни босиб олишга имкон яратиб, оқибатда Шарқий Туркистон ва Афғонистон масаласида Цин империяси ҳамда Англия давлатлари билан дипломатик муносабатларда кескин вазиятни юзага келтирганлигига оид илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг режаси асосида Ўзбекистон Миллий университетида нашр этилган “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи” номли дарсликда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5 ноябрдаги 89-03-4280-сон маълумотномаси). Хусусан, дарсликнинг “Туркистонда чор Россияси мустамлакачилиги даври идора усули ва бошқаруви ҳукмронлигининг ўрнатилиши” мавзуларни тайёрлаш, Туркистон генерал-губернаторлигининг қўшни давлатлар билан ташқи алоқаларини ўрганиш, шунингдек, Ўзбекистон тарихининг Россия империяси ҳукмронлиги бўйича бир қатор даврини бирламчи манбалар асосида бойитиш ва илмий хулосаларни кенгайтиришда қўлланилган. 
XX аср бошида Марказий Осиёдаги геосиёсий жараёнларда рақобатлашаётган давлатлар ўзаро келишувчанлик йўлини тутиб, бунда Туркистон генерал-губернаторлигининг ҳам муҳим иштирокчи сифатидаги фаолияти бир томондан кескинликни олдини олишга, иккинчи томондан эса минтақада Россия империяси позициясини янада мустаҳкамланишига имкон яратганлигига доир натижалардан Тарих (жаҳон мамлакатлари бўйича), Тарих (йўналишлар ва мамлакатлар бўйича) ва Ўзбекистон тарихи мутахассисликлари учун давлат таълим стандартлари (ДТС) ва ўқув дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 ноябрдаги 89-03-4541-сон маълумотномаси). Илмий натижалар Ўзбекистон ҳудудида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг хусусиятлари, XIX асрнинг 60 йилларида хонликлар ва қўшни давлатлар билан олиб борган сиёсати, ваколатлари, ташқи сиёсат борасидаги асосий йўналишлари, Россия империясининг Марказий Осиё минтақасидаги олиб борган сиёсатидаги ўзига хос ўрни, Шарқий Туркистон ва Афғонистон ҳамда Англия давлатлари билан дипломатик муносабатларнинг ўқув жараёнига жорий этилган, мавуларни тарихий манбалар асосида очиб беришга хизмат қилган.
ўлкада мустамлакачилик тизими ўрнатилган дастлабки кунлардан губернаторликнинг Шарқий Туркистон, Афғонистон ва Эрон билан ўзаро савдо битимларини тузилиши ва фаол савдо-иқтисодий ҳамкорликларни йўлга қўйилиши ҳудудда товар-пул муносабатларини жонланишига ҳамда маҳаллий аҳолини қўшни халқлар билан иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга имкон яратиб, пировардида империя иқтисодий салоҳиятини янада бойишига хизмат қилганлигига оид натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O‘zbekiston tarixi” телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзусидаги “Мавзу” ва “Тарихий савол” каби кўрсатувларнинг сценарийларини тузиш ва тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокампанияси “O‘zbekiston tarixi” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2019 йил 4 майдаги 02-02-493-сон маълумотномаси). “O‘zbekiston tarixi” телеканали келтирилган маълумотлар Ўзбекистон тарихини объектив ёритиш, Ўзбекистон ҳудудидаги давлатларнинг қўшни мамлакатлар билан ташқи алоқаларини ўрганиш, ўзбек дипломатияси шаклланишида унга таъсир этган омилларни аниқлаш ва ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish