Sayt test rejimida ishlamoqda

Бийкузиев Асхат Абдунабиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кушон-Қанғ алоқалари: Ўрта Осиё кўчманчи ва ўтроқ халқлари муносабатлари”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar42.
Илмий раҳбар: Атаходжаев Азимхўжа Музаффарович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Мавланов Ўктам Махмасобирович, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубов Халил Ҳайитбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кушон-Қанғ давлатларидаги кўчманчи ва ўтроқ халқларнинг ўзаро  муносабатлар тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Антик даврда Иккидарё оралиғи ва Бақтрияга кириб келган юе-чжи, сак, юнон-македон каби этносларнинг маҳаллий халқлар билан яқинлашуви жараёнида юе-чжиларнинг (Эски Термиз, Далварзинтепа, Тулхар, Холчаён ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маъмурий тизими номадизм ўзагида (беш вилоятга бўлиб бошқариш) вужудга келганлиги асосланган;
Сирдарё бўйларида жойлашган Қанғ конфедерациясида кўчманчи, ярим кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг ўзаро муносабатлари Қовунчи, Ўтрор-Қоратоу ва Жетисар маданиятлари асосида юксалишга имкон яратиб, сиёсий бирлашув, седентаризация ва ўтроқлашувига олиб келганлиги исботланган;
Кушон империяси ва Қанғ давлати ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсий алоқалари антик даврда Чоч, Суғд, Дахя (Амударёнинг ўнг соҳили) ва Янцай (Орол бўйи) халқларининг яшаш шароитида ижобий ўзгаришларга олиб келиш баробарида номадизмнинг инқирозини бошлаб берганлиги асосланган;
Номад ва ўтроқ маданиятлар симбиози натижасида Кушон шаҳарларининг Қанғ давлати дарё цивилизацияси ўзагидаги шаҳарсозликка маданий таъсири оқибатида Сирдарё этакларида янгича меъморчилик (эллинча тўрт бурчак ва маҳаллий доира шаклдаги аркни қуриш усули)ни вужудга келганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кушон-Қанғ алоқалари: Ўрта Осиё кўчманчи ва ўтроқ халқлари муносабатларини тадқиқ этиш жараёнида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
Антик даврда Иккидарё оралиғи ва Бақтрияга кириб келган юе-чжи, сак, юнон-македон каби этносларнинг маҳаллий халқлар билан яқинлашуви жараёнида юе-чжиларнинг (Эски Термиз, Далварзинтепа, Тулхар, Холчаён ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маъмурий тизими номадизм ўзагида (беш вилоятга бўлиб бошқариш) вужудга келганлигига доир илмий хулосалар олий ўқув юртларининг тарих йўналиши талабалари учун мўлжалланган “Жаҳон тарихи (I том I қисм)” дарслигида (Тошкент, “Navro‘z” нашриёти, 2018 й. 259 б.)  ўз аксини топган (Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-сонли буйруғи асосидаги гувоҳнома). Ушбу илмий натижалар талабаларда тарихий тафаккурни шакллантириш, ўлка халқлари маданий меросини ўрганишга бўлган қизиқишини ошириш имконини берган;
Сирдарё бўйларида жойлашган Қанғ конфедерациясида кўчманчи, ярим кўчманчи ва ўтроқ аҳолининг ўзаро муносабатлари Қовунчи, Ўтрор-Қоратоу ва Жетисар маданиятлари асосида юксалишга имкон яратиб, пировардида сиёсий бирлашув, седентаризация ва ўтроқлашувига олиб келганлигига оид натижалардан олий ўқув юртларининг тарих йўналиши талабалари учун “Жаҳон тарихи (Қадимги Шарқ, Қадимги Юнонистон ва Рим тарихи)” ўқув қўлланмаси (Тошкент, “Navro‘z” нашриёти, 2018 й. 303 б.) мазмунида ўз аксини топган(Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-сонли буйруғи асосидаги гувоҳнома). Мазкур илмий натижалар Кушон-Қанғ алоқаларига оид воқеалар ривожини манбалар асосида тўлдириш баробарида  талабалар илмий салоҳиятининг ортишига ҳам имкон берган;
Кушон империяси ва Қанғ давлати ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий сиёсий алоқалари антик даврда Чоч, Суғд, Дахя (Амударёнинг ўнг соҳили) ва Янцай (Орол бўйи) халқларининг яшаш шароитида ижобий ўзгаришларга олиб келиш баробарида номадизмнинг инқирозини бошлаб берганлиги каби натижалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали давлат-унитар корхонасининг 2021 йил 27 майдаги 40-40/847 сонли маълумотномаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish