Эргашева Махбуба Хотамбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Авесто»даги фалсафий ғояларга синергетик ёндашув (онтологик ва гносеологик таҳлил)», 09.00.01–Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fal.19.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.F.02.02.
Илмий маслаҳатчи:Тураев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Исоқов Мирсодиқ Мирсултонович, тарих фанлари доктори, профессор; Бердимуродова Алима Карлыбаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «Авесто»даги фалсафий ғояларни синергетик қонуниятлар воситасида асослаш йўли билан унинг онтологик ва гносеологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Авесто»даги фалсафий ғояларнинг яхлитлик ва хилмахиллик, оддийлик ва мураккаблик, чизиқлилик ва ночизиқлилик сингари онтологик хусусиятлари ҳамда эмпирик ва рационал даражадаги гносеологик моҳияти очиб берилган;
қадимий манбалар тизимида синергетик методологиянинг тартиб ва тартибсизликнинг уйғунлиги, тараққиётнинг орқага қайтмаслиги, очиқлик ва ёпиқлиги тамойиллари нуқтаи назаридан чуқурроқ очиб бериш имкониятлари асослаб берилган;
«Авесто» фалсафий ғояларининг замонавий фалсафий қарашлар ривожига конструктив (бунёдкор) таъсири, кишиларнинг маънавий-ахлоқий ўз-ўзини ташкиллаштиришидаги ўрни юзасидан ёшларни ватанпарвар ва инсонпарвар руҳда тарбиялашга оид хулосалар асосланган;
«Авесто» асаридаги инсоннинг ўзлигини англаш жараёнида маънавий ўзликни англашнинг ҳис қилиш, билиш, англаш ва фаолият кетма-кетлигида гносеологик хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Зардуштийлик даври фалсафий фикрларини синергетиканинг асосий қонуниятлари (тизимлилик, мураккаблик, ночизиқлик, ўз-ўзини ташкиллаштириш) орқали таҳлил этиш борасидаги таклифлар асосида:
«Авесто»ни ўрганишга синергетик ёндашувнинг асар ғояларини тадқиқ этишдаги имкониятларини илмий-фалсафий нуқтаи назардан асослаш борасидаги таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон маданияти тарихи ва Ўлкашунослик музейлари фаолиятида (2015–2016), хусусан, 2016 йилга мўлжалланган экспозициясини тузишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 17 ноябрдаги 01-11-08-6304-сон маълумотномаси). Илмий хулосаларни фалсафий манбаларни ўрганишга тадбиқ этилиши ва музейлар фаолияти иш режасига киритилиши янгича ночизиқли тафаккур тарзининг шаклланишига, манбаларнинг, хусусан, «Авесто» ғояларининг ҳали илмий жамоатчиликка маълум бўлмаган янги, онтологик, гносеологик, синергетик томонларини илмий асослаб берган;
қадимий манбалар тизимида синергетик методологиянинг тартиб ва тартибсизликнинг уйғунлиги, тараққиётнинг орқага қайтмаслиги, очиқлик ва ёпиқлиги тамойиллари нуқтаи назаридан чуқурроқ очиб бериш имкониятлари хусусидаги таклиф ва тавсиялардан Имом Бухорий халқаро марказининг 2016 мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Имом Бухорий халқаро марказининг 2016 йил 28 октябрдаги 01-09/48-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни марказ иш режасига киритилиши манбалар тизимида синергетика методологияси асосида қўлёзмалар катологларини тузишга имкон берган;
«Авесто»даги фалсафий ғояларнинг замонавий фалсафий қарашлар ривожига концептуал таъсири, кишиларнинг маънавий-руҳий ўз-ўзини ташкиллаштиришидаги ўрни, ўз-ўзини ташкиллаш жараёнини англашнинг гносеологик хусусиятлари бўйича илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Давлат музейининг “Қадимги давр ва илк ўрта асрлар даври” бўлимини илмий таҳлил этишда ва жиҳозлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат марказининг 2016 йил 30 июндаги 14/3/463-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистоннинг ҳарбий соҳага оид ёдгорликларини тадқиқ этиш ва сақлаш, улардан ҳарбий хизматчилар ва аҳолини ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, шунингдек, музей экспозициясининг етакчи мавзуларини янада мукаммал илмий асосда ёритишга хизмат қилган.