Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанова Феруза Эркиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хоразмда таълим ва илм-фаннинг ривожланиши (1991-2017йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.PhD/Тar 266.
Илмий раҳбар: Махмудов Мадирим Махмудович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:  Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.
Расмий оппонентлар: Маман Ктайбекович Сарибаев, тарих фанлари доктори, доцент; Равшан Бердимурадович Сиддиқов, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда таълим тизимининг ривожланиши босқичларини Хоразм вилояти мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мустақилликнинг дастлабки йилларида мактабгача таълим тизимига давлат, нодавлат ва хорижий инвестицияларнинг мутаносиб тақсимланма-ганлиги натижасида қишлоқларда болаларни мактабгача таълим муассасасига жалб этиш кўрсатгичлари пасайиб кетганлиги, бу борада шаҳар ва қишлоқлар ўртасида кескин фарқлар юзага келганлиги далиланган;
Хоразм Маъмун Академиясининг вилоятнинг давлатчилик тарихини, этник гуруҳлар ва элатларнинг жойлашувини, уларнинг урф-одатлари ва  турмуш маданиятларини очиб беришда, шунингдек тарихий ёдгорликларга салбий таъсир кўрсатаётган термитларнинг турлари, фаунаси, экологик-популяцион, биологик структурасини аниқлашда муҳим аҳамият касб этганлиги асосланган;
олий таълим соҳасини вилоят иқтисодиётининг асосий соҳалари эҳтиёжларини, табиий-географик ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириб, вилоятдаги ерларнинг унумдорлигини ошириш, уларни суғориш ҳамда шўрланиш даражасини пасайтириш каби йўналишларда кадрларни тайёрлашга янада кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ эканлиги далилланган;
мустақилликнинг дастлабки йилларида аҳолининг турли тоифалари учун касбга тайёрлаш тизимининг етарли даражада ривожланмаганлиги аксарият катта ёшли аҳоли, ишсиз ёшлар ва ногирон шахсларнинг меҳнат бозорида ўз ўрнини топа олмай қолишига сабаб бўлганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Хоразм вилоятидаги таълим соҳасидаги ислоҳотлар жараёнлари тўғрисидаги ғоялардан ўрта, умумий, ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилган “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда замонавий таълим тизимининг ўрни”, “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби ўқувчилари ҳаётида таълимнинг ўрни” ҳамда “Соғлом оила - ишончли келажак” мавзуларидаги ўтказилган давра суҳбатларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 5 июлдаги 04-13/3110-сон далолатномаси). Натижада,  ёшларнинг замонавий таълим олиш имкониятлари яратилган;
1991-2017 йилларда Хоразм вилоятида таълим соҳасининг ва илм-фаннинг ривожланиши жараёнлари мавзусининг муҳим масалаларини очиб бериш, таълим ва илм-фан соҳалари тараққиётининг ўрни ҳамда аҳамиятини кўрсатиб берилишига доир тадқиқот натижалари ва материалларидан Ўзбекистон МТРК “O’zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар”ида муҳарририятининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 12 декабрдаги 03/12-9-206-сон далолатномаси). Натижада, Хоразм вилоятида таълим ва илм-фан соҳаларнинг 1991-2017 йилларда хронологик ривожланиш жараёнларини ёритишда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
таълим тизими ва илм-фан соҳасида вилоятда амалга оширилган жараёнларнинг жаҳон тажрибасини ҳисобга олган ва ажралиб турадиган ўзига хос томонлари  (махсус сиртқи, инклюзив таълим, ментал мактаблар, таълим соҳасидаги кредит-модуль тизими ва ҳ.) таҳлил қилинган ва истиқболдаги вазифалар кўрсатиб берилган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими томонидан ташкил этилган “Мен ўқиган китоб” танловининг маҳалла босқичларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 28 декабрдаги 02/07-1712-сон далолатномаси). Натижалар ёшлар ўртасида илм-фанга, ватанга мухаббат ва садоқат, фидоийлик каби фазилатларни юксалтиришда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилган;
таълим ва илм-фан соҳаларининг 1991-2017 йилларда хронологик ривожланиш жараёнлари тўғрисидаги илмий маълумотлар асосида Хива “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонаси  ҳужжатлари фонди янги 10 та маълумотлар билан бойитилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 8 февралдаги 01-12-10-470-сон маълумотномаси). Натижалар инновацион экспозицион режалар тузиш, кўргазмалар ташкил этишда ҳамда экскурсияларни янги маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish