Курбанов Баходир Иркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг инженерлик–геологик шароитида бино ва иншоотлар асосларини барпо этишда вертикал армоэлементлар (ВАЭ) ишлашини тадқиқ этиш», 05.09.02 – Асослар, пойдеворлар ва ер ости иншоотлари. Кўприклар ва транспорт тоннеллари. Йўллар, метрополитенлар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т2007
Илмий раҳбар: Хасанов Асқар Забиевич техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.18/30.12.2019.Т.09.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович техника фанлари доктори, профессор; Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура ва қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақсади турли инженерлик-геологик шароитида бино ва иншоотлар асосларини мустаҳкамлашда турли технологиялар билан бир қаторда ВАЭлар билан мустаҳкамланган асосларни барпо этиш, уларнинг юк кўтара олиш қобилиятини аниқлаш, ВАЭлар билан атроф грунт массивининг биргаликдаги ишлаши ва бундай асослар билан пойдевор конструкцияларини биргаликда ишлаш контакт моделини ишлаб чиқиш ва сейсмодемпфер масалаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лабораторияда олиб борилган тажрибалар асосида, қориштириш технологияси бўйича грунт-цементли вертикал армоэлементларни барпо этиш учун тайёрланадиган грунт-цементли қоришманинг оптимал таркиби аниқланган; 
натуравий тажрибалар асосида, вертикал армоэлементларнинг юк кўтара олиш қобилиятини ва чўкишини аниқлашга қаратилган ҳисобий схема ҳамда математик ифодалар ишлаб чиқилган; 
моделли тажрибалар асосида, вертикал армоэлеменларнинг чўкиши ва улар орасидаги масофаларнинг пойдевор эгилиши ва зўриқишлар қийматларига таъсири аниқланган ҳамда уларни ҳисоблашга қаратилган механик модел таклиф этилган;
вертикал армоэлементлар билан мустаҳкамланган асослар ва пойдеворлар контакт ҳудудидаги қумли демпфер қатламининг горизонтал критик кучларига қаршилигини аниқлашга қаратилган математик ифода ишлаб чиқилган ва силжиш шарти  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
ВАЭларни барпо этиш усулини такомиллаштириш, уларнинг юк кўтара олиш қобилиятини ҳисоблаш ҳамда вертикал армоэлементлар билан мустаҳкамланган асослардаги пойдеворларни чўкишини ҳисоблаш бўйича олинган натижалар асосида:
вертикал армоэлементлар билан мустаҳкамланган асослардаги пойдеворларни ҳисоблаш ифодалари ва моделлари “Геофундаментпроект” МЧЖ лойиҳалаш институтида бино ва иншоотлар пойдеворларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш жараёнига жорий қилинган (“Ўзбекистон республикаси Қурилиш Вазирлиги”нинг 2021 йил 17 сентябрдаги № 09-06/10707-сонли маълумотномаси). Натижада вертикал армоэлементлар билан мустаҳкамланган асослардаги пойдевор плиталарини эгилишининг камайиши ҳисобига пойдевор бикирлигини оширишга қаратилган арматура сарфи камайиши ҳисобига пойдевор қуриш учун сарф-харажатлар 10-12 % га камайтирилган;
вертикал армоэлементлар билан мустаҳкамланган асосларни барпо этиш усули “Қишлоққурилишлойиҳа” МЧЖда бино асосларини лойиҳалаш жараёнида жорий қилинган (“Ўзбекистон республикаси Қурилиш Вазирлиги”нинг 2021 йил 17 сентябрдаги № 09-06/10707-сонли маълумотномаси). Натижада маданий грунт кенг тарқалган йирик шаҳар ҳудудлардаги бино асосларини мустаҳкамлашда, анъанавий қатламлаб зичлаш усули ўрнига вертикал армоэлементларни қўллаш орқали сунъий асосларни тайёрлашда кетадиган умумий сарф-харажатлар 10 % га камайган;
бино ва иншоотлар асосларини вертикал армоэлементлар билан мустаҳкамлаш усули “O’ZGAShLITI” ДУКда бино асосларини лойиҳалаш жараёнида жорий қилинган (“Ўзбекистон республикаси Қурилиш Вазирлиги”нинг 2021 йил 17 сентябрдаги № 09-06/10707-сонли маълумотномаси). Натижада бино ва иншоотлар асосларини тайёрлашда вертикал армоэлементларни барпо этишнинг қориштириш технологиясини қўллаш орқали сарф-харажатлар 10 % га камайтирилган;
ВАЭлар билан мустаҳкамланган асослар ва пойдеворларнинг биргаликда ишлашига таъсир этувчи омиллар аниқланиб, ВАЭлар билан мустаҳкамланган асослардаги пойдеворларни лойиҳалаш бўйича қўлланма қайта тайёрланган ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги томонидан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг Техник кенгаши йиғилиши 18-2021-сонли баённомаси (23.08.2021)) ва чоп этишга рухсат берилган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш