Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуназаров Элбек Элмуродовичнинг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Анор тупларини кўмадиган машина иш органининг параметрларини асослаш», 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1351.
Илмий раҳбар: Имомқулов Қутбиддин Боқижонович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса (муассасалар) номи: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институти, PhD.05/13.05.2020.T.112.01.
Расмий оппонентлар: Астанақулов Комил Дуллиевич, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахманов Абдукарим Атхамович, техника фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анор тупларини кўмадиган машина кўмувчи иш органининг агротехник талаблар даражасидаги иш сифатини кам энергия сарфлаган ҳолда таъминлайдиган тури ва параметрларини асослаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
анор тупларини кўмадиган машина иш органининг конструкцияси анор тупларини белгиланган талаблар даражасида кўмилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва технологик иш жараёни асосланган;
машина корпусининг параметрлари анор тупларини кўмилиш ва шикастланиш даражалари белгиланган мёърларга мос ҳамда машинанинг тортишга қаршилиги минимал бўлишини ҳисобга олган ҳолда аниқланган;
машина таянч текислигидан осиш қурилмасининг пастки тақиш нуқтасигача бўлган тик масофа унинг корпуслари белгиланган чуқурликка ботиши, шу чуқурликда барқарор ишлаши ҳамда талаб этилган транспорт тирқиши таъминланишини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
анор тупларини кўмадиган машина параметрлари (корпуслари орасидаги кўндаланг масофа, корпус билан туп ётқизгич орасидаги бўйлама масофа, корпус иш сиртининг баландлиги) ҳамда агрегат ҳаракат тезлигининг мақбул қийматлари уларнинг агротехник ва энергетик иш кўрсаткичларини ифодаловчи регрессия тенгламаларини биргаликда ечиш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Анор тупларини кўмадиган машина иш органининг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
анор тупларини кўмишда уларни кам шикастлайдиган ва ресурстежамкор машинага Интелектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Мевали буталарни кўмадиган машина», №FAP 01627. Натижада юқори қувватли ғилдиракли тракторлар билан агрегатланадиган анор тупларини кўмадиган машина конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
анор тупларини кўмадиган машинанинг тажриба нусхаси Қишлоқ хўжалигини механизациялаш илмий-тадқиқот институтининг тажриба участкаси ҳамда Сирдарё вилояти, Гулистон тумани фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 02/023-1637-сон маълумотномаси). Натижада машинани анор тупларини кўмишда қўллаш меҳнат сарфини 95,7 фоизга, эксплуатация харажатларни 25,3 фоизга камайтириш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган анор тупларини кўмадиган машинанинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун унинг лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (дастлабки талаблар, техник топшириқлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 апрелдаги 02/023-1637-сон маълумотномаси). Натижада асосланган параметрларга эга бўлган анор тупларини кўмадиган машинани ишлаб чиқариш имкони яратилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish