Ибраймов Асқар Есбосыновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумтаълим мактаби физика ўқитувчилари масофавий малака оширишларининг илмий-методик асосларини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped59.
Илмий раҳбар: Мамадазимов Мамадмусо, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.27.06.2017.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Абдуқодиров Абдуқаххор Абдувакилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Турсунметов Комилжон Ахмедович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактаби физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш мазмуни ва ўқитиш технологияларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Давлат таълим стандартлари физикани ўрганишнинг бошланғич, таянч ва умумий даражалари таркибини белгилаш ҳамда масофавий малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талаблари физика ўқитувчиларининг коммуникатив, ахборот билан ишлаш, тадқиқотчилик, креативлик, лойиҳалаш, ўз-ўзини ривожлантириш компетентлигини ошириш омиллари асосида такомиллаштирилган;
масофавий малака ошириш мазмунини ишлаб чиқишга қўйиладиган дидактик талаблар асосида физика ўқитувчиcининг касбий тaйёргaрлиги даражасини oширишгa қaрaтилгaн масофавий курсларнинг методик таъминоти ишлаб чиқилган;
масофавий малака ошириш шароитида физикадан лаборатория ишлари, намойиш тажрибалари ҳамда масалалар ечишни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси табиий ва виртуал муҳит шаклларини ўзаро интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
физика ўқитувчилари малакасини масофавий ошириш жараёнининг дидактик модели мақсади, концептуал, технологик, баҳолаш-назорат компонентлари мазмунини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
физика ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида методик тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш ва аниқланган бўшлиқлар билан ишлашга қаратилган касбий компетентлилик даражасини оширишнинг масофавий ўқитиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
физикани ўрганишнинг бошланғич, таянч ва умумий даражалари таркибини белгилаш ҳамда малака ошириш тизимида физика ўқитишни такомиллаштиришга доир таклифлардан Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил 28 июлдаги 4-сон Ҳайъат қарори билан тасдиқланган мактабда физика ўқитиш концепцияси ва Давлат таълим стандарти, малака ошириш мазмуни ва сифатига қўйиладиган Давлат талабларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 7 декабрдаги 01-02/1-7-359-сон маълумотномаси). Натижада физика фанига оид умумий ва таянч компетенциялар, стандарт даражалари ишлаб чиқилган ва физика ўқитувчилари масофавий малака оширишининг минимал мазмуни белгиланган;
масофавий малака ошириш мазмунини ишлаб чиқишда қўйиладиган дидактик талаблар асосида физика ўқитувчиcининг касбий тaйёргaрлиги даражасини oширишгa қaрaтилгaн методик таъминоти мазмуни «Халқ таълими муассасалари раҳбарлари ва педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш мазмуни ҳамда сифатига қўйиладиган Давлат талаблари» (“Ўзстандарт” агентлигида 2013 йил 5 мартда O\'zDSt 2767:2013 3523-қайд рақами билан рўйхатга олинган) мазмунига сингдирилган ҳамда Халқ таълими вазирлигининг методик ишларни мувофиқлаштирувчи гуруҳи йиғилишининг 2016 йил 30 августдаги 5-сонли баёни билан амалиётга йўналтирилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 октябрдаги 01-02/1-3-318-сон маълумотномаси). Натижада умумтаълим мактаби физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш курси “Мутахассислик фанлар” блокини такомиллаштиришга имкон берган;
физикадан амалий машғулотларни масофавий малака оширишда табиий ва виртуал муҳит шаклларида ўзаро интеграциялашга оид таклифлари Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 3 августдаги 172-сон буйруғи асосида амалиётга жорий этилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 18 октябрдаги 01-02/1-3-318-сон маълумотномаси). Натижада физика ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш курси ўқув дастурлари мазмунига лаборатория ишлари, намойиш тажрибалари ҳамда масалалар ечишни табиий ва виртуал шаклларда ташкил этиш имконини берган;
физика ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида компетентлигини такомиллаштиришга оид таклифлари асосида “Умумтаълим мактаб физика ўқитувчиларининг мустақил равишда доимий малака оширишини таъминловчи электрон-ахборот таълим муҳитини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш” мавзусидаги лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлигининг 2016 йил 7 декабрдаги 01-02/1-7-359-сон маълумотномаси). Натижада физика ўқитувчиларининг касбий фаолияти давомида методик тайёргарлиги ҳолатини ўрганиш ва аниқланган бўшлиқлар билан ишлашга қаратилган касбий компетентлилик даражасини оширишга хизмат қилган.