Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Зафаржон Зоирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич тайёргарлик босқичига ёш гандболчиларни саралаш технологияси”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Ped482.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Набиев Тимур Эрикович, педагогика фанлари номзоди, доцент;
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Иноятович биология фанлари доктори, доцент; Акрамов Жасур Анварович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 7-9 ёшли ёш гандболчиларни бошланғич тайёргарлик босқичига саралаш технологиясини такомиллаштириш ва уни қўллаш бўйича амалий тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларни саралашда жисмоний сифатларни аниқлаш учун тўп билан бажариладиган ҳаракатларда қўл ва оёқларнинг реакция вақти ҳамда вазиятга мувофиқ техник ҳаракатларни танлаб реакция қилиш вақтини тавсифлаш ҳисобига махсус сифатлар бўйича танлаш имкониятлари кенгайтирилган;
7-9 ёшли гандболчиларни саралашда координацион қобилиятларни ривожлантириш учун шуғулланувчилар томонидан махсус жисмоний, техник, тактик тайёргарликдаги элементларнинг ўзлаштирилишидан келиб чиқиб, моделларни уйғунлаштириш ҳисобига мажмуавий саралаш имконияти такомиллаштирилган; 
7-9 ёшли гандболчиларни бошланғич тайёргарлик босқичига саралаб олиш жараёнида спортчиларнинг умумий ва махсус жисмоний тайёргарлигини, жисмоний сифатларни ривожлантиришнинг сенситив давридан келиб чиқиб, тананинг ҳаракат тезлиги ҳамда гавда мушакларининг статик мувозанатини яхшилашнинг ёш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш эвазига спортчиларни бошланғич тайёргарлик босқичига саралаш имконияти кенгайтирилган;
гандбол спорт турида бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларнинг жисмоний ва функционал тайёргарлик имкониятларидан келиб чиқиб, иқтидорли ёш спортчиларни саралаш учун тўрт босқичли саралаш технологиясини ишлаб чиқиш эвазига 7-9 ёшли гандболчиларни дастлабки саралаш имкониятлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Гандболда болалар-ўсмирлар спорт мактабининг бошланғич тайёргарлик гуруҳига иқтидорли болаларни саралаш технологиясини жорий этиш асосида:
бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гандболчиларни саралаш учун қўлланиладиган техник ҳаракатларнинг реакция вақтини тавсифлаш бўйича таклифлар “Гандбол назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 247-сонли буйруғига асосан 247-278 рақамли гувоҳнома). Натижада бошланғич тайёргарлик гуруҳига саралаб олиш жараёнида техник тайёргарлик бўйича олтита тест кўрсаткичи 18,9%га ошган;
гандболчиларни саралашда координацион қобилиятларни ривожлантириш учун барча тайёргарлик элементларини моделлар асосида уйғунлаштириш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида жойлашган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўқув-машғулотлари жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 02-07-08-2057-сон маълумотномаси). Натижада координацион қобилиятлар бўйича саралаш имконияти 18%га ошган; 
7-9 ёшли гандболчиларни бошланғич тайёргарлик босқичига саралашда тананинг харакат тезлиги ҳамда гавда мушакларининг статик мувозанатини яхшилаш бўйича таклифлар “Гандбол назарияси ва услубияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 27 мартдаги 247-сонли буйруғига асосан 247-278 рақамли гувоҳнома). Натижада тўпни дарвозага йўллаш, тўпни юқоридан узатиш техникаси элементларини ўргатишда тайёрлов, ривожлантирувчи ва кўмаклашувчи машқлардан (соябонли шчитга тўп отиш, 4 метр масофадан дарвозанинг чап ёки ўнг томонидан “тўққиз”га тўп отиш, 1-комплекс ва 2-комплекс машқлар) фойдаланиш ёш гандболчилар техник тайёргарлигининг 25 %га ошишига хизмат қилган;
7-9 ёшли болаларни бошланғич тайёргарлик гуруҳларига қабул қилиш бўйича ишлаб чиқилган саралаш технологияси Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги 2-сонли БЎСМ гандбол бўлими ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 02-07-08-2057-сон маълумотномаси). Натижада 7-9 ёшли гандболчиларда координацион қобилиятларнинг ривожланиш даражаси 22% га, қўл кучи 25% га, тезлик-куч қобилиятлари 28% га, эгилувчанлик 20% га яхшиланган. Шунингдек, ёш гандболчиларнинг техник тайёргарлиги кўрсаткичлари ўсган: соябонли шчитга тўп отиш 24% га, 4 метр масофадан дарвозанинг чап ёки ўнг томонидаги “тўққиз”га тўп отиш 28% га, 1-комплекс (слалом ҳаракати) 25% га, 2-комплекс машқлари  28% га яхшиланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish