Sayt test rejimida ishlamoqda

Тожиева Гулбаҳор Номозовнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилини “тил ва маънавият муштараклиги” тамойили асосида тадқиқ қилиш масалалари”, 10.00.01–Ўзбек тили (филология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Fil283.
Илмий маслаҳатчи: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD. 03/30.12.2019.Fil.70.01 рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор; Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилининг “тил ва маънавият муштараклиги” тамойилини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвомаънавиятшунослик юксак маънавиятли шахс тарбияси учун хизмат қиладиган илмий-амалий механизм учун муайян лингвистик таъминотни вужудга келтириши, шахс маънавияти ва маънавий салоҳиятига тегишли ҳодисаларни ўзи учун хусусийлаштириши ўзбек тилини “тил ва маънавият муштараклиги” тамойили асосида очиб берилган; 
ўзбек миллий маънавиятининг шаклланишида ислом маданиятининг, тасаввуф ва ўзбек мумтоз адабиётининг роли улкан даражада эканлиги учун бундай бирликларда арабий қатламнинг устунлиги шахс маънавиятини ифодаловчи атов бирликларнинг тарихий-этимологик, ўз ва ўзлашма қатламга оид микросистемалари асосида далилланган;
хосланган бирикмали атов бирликлари тобе алоқали эркин бирикмалардан ўсиб чиққани учун эркин бирикмаларда тушунчаларнинг яхлитланиши тенг алоқали бирикмаларникига нисбатан анча кучлилиги, бундай бирикмаларда маъновий ихтисослашув юқори даражада эканлиги  далилланган;
ўзбек адабий тилида маънавий тушунчаларни ифодаловчи лексик бирликлар катта қисмни ташкил этиши, уларда халқнинг маданий қарашлари ифодаланиши, иборалар инсон маънавияти, маънавий-ахлоқий тушунчалари, ҳаётий тутумларининг шаклланишида, ривож топишида муҳим аҳамиятга молик эканлиги аниқланган;
шахс маънавиятини ифодаловчи воситаларнинг лексикографик талқини, лингвокультурологик қомусий луғатда маънавият тушунчаларини ифодаловчи бирликларнинг берилиши лингвомаънавиятшуносликнинг бирлиги, яъни лексема, ибора, мақолларни тавсифлаш муаммолари ечимини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилини “тил ва маънавият муштараклиги” тамойили асосида тадқиқ қилиш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
маънавият тушунчаларини ифодаловчи бирликларнинг тил лексик системасида тутган ўрнини аниқлаш орқали уларнинг мавзувий ва маъновий гуруҳлари ажратилиб, фарқлаш ва таснифлаш асослари ишлаб чиқилишига оид хулосасидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 15 ноябрдаги 17-01/215-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ва қорақалпоқ адабий тили сатҳларидаги муаммолар ечимини таъминлаш вазифаларини белгилаш имконини берган; 
“маънавият” умумий маъноли бирликлар тизимида шахс маънавий сифатларини ифодаловчи атов бирликларнинг концептуал хусусиятлари асосланганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 15 ноябрдаги 17-01/215-сон маълумотномаси). Натижада “маънавият” умумий маъноли бирликларнинг ўзбек ва қорақалпоқ фонетик, лексик, морфологик тизимлардаги ўрнини аниқлаш имконини берган;
изоҳли луғатлар тузишда сўзларнинг тўғри ва ҳаққоний луғавий маъноларини аниқ кўрсатиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мезонларини белгилaш aсосидa “Ўзбек тилининг қисқача маънавият лингвокультурологик луғати” (ISBN 978-9943-4921-1-0) тузилгaн. Нaтижaдa ўзбек тилидaги “маънавият” умумий маъноли бирликларнинг қўллaнилишигa aниқлик киритиш вa луғaтлaрнинг оптимaл вaриaнтлaрини ярaтиш имконини бергaн;
маънавият тушунчаларини ифодаловчи бирликларнинг тил лексик системасида тутган ўрнини аниқлаш орқали уларнинг мавзувий ва маъновий гуруҳлари ажратилиб, фарқлаш ва таснифлаш асослари ишлаб чиқилишига оид хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг «Сўзлар жавоҳири» кўрсатуви ҳамда вилоят радиосининг «Воҳа садоси» эшиттириши сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 03 ноябрдаги 12-15/339-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва эшиттиришлар мазмунининг маърифий ва амалий жиҳатдан бойиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish