Sayt test rejimida ishlamoqda

Қорёғдиев Зуфар Охунжонович нинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Бухоро лўлиларининг ижтимоий ҳаёти ва маданияти”. 07.00.07 – Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2018.3.PhD/Tar370. Илмий раҳбар: Аширов Адҳамжон Азимбаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти, DSc.02/30.12.2019. Tar.56.01. 
Расмий оппонентлар: Баллиева Руза, тарих фанлари доктори, профессор; Сирбу Татяна Константин, тарих, санъат ва археология фанлари доктори, илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Фанлар академияси Миллий Археология маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Бухоро лўлиларида ўзликни англаш, уларнинг ижтимоий ва маросимий ҳаёти ҳамда маданиятидаги ўзгаришларни элшунослик маълумотлари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:  
Бухоро вилояти лўлилари минтақада олти аср мобайнида юз берган кўчиш тўлқинлари, турғун ҳаёт тарзига ўтиши босқичлари, турмуш тарзининг ўзгариши, маҳаллий аҳолига сингиши, ўзлигини англашдаги ўзгаришлар каби этноижтимоий жараёнлар натижасида уч гуруҳга – Бухоро шаҳри, Когон ва Ғиждувон лўлиларига бўлинганлиги далилланган;
воҳада Марказий Осиё лўлиларига хос бўлган жўги, мўлтони гуруҳлари билан бирга бобо Абдурайим, бобо Оймаҳмад, бобо Бегмат, бобо Ёрмат, бобо Ғуломи, бобо Йўлдоши, бобо Шаҳрисабзи, маллаги, қораги, ўтаги, ниёз урганжи, қавчин, балхи, қорача каби янги ички уруғ-аймоқлар ҳам мавжудлиги аниқланган;
лўлиларнинг айримлари анъанавий машғулоти бўлган тиланчилик, фолбинликдан воз кечиб, табдиркорлик, савдо-сотиқ, ички ишлар, маориф, маданият ходими каби соҳа ва касбларни ўзлаштириш жараёни ХХ аср иккинчи ярми ва  XXI аср бошларида лўлиларнинг фаол турғунлашуви ҳамда янги меҳнат кўникмаларини эгаллаши билан боғлиқ тарзда юз бергани элшунослик маълумотлари асосида исботланган; 
лўлилар орасида кечган тилдаги ўзгариш жараёнлари асосида этнолингвистикага номаълум Бухоро воҳаси лўлиларининг ўзаро ички мулоқот воситаси – муғат тилига оид янги 25 та сўз аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзу юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
лўлиларнинг хўжалик машғулотлари ўзгариши, турғунлашув натижасида тиланчилик билан шуғулланишдан янги соҳаларга ва касбларга кириб бораётган лўлиларнинг муаммолари ва уни бартараф этишга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг ижросини таминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 6 май 2021 йил 14-07-926-сон маълумотномаси). Натижада кўп миллатли Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар такомиллашувига, миллий-маданий қадриятларни ривожлантириш, диаспоралар маданиятини кенг тарғиб этишга асос бўлган; 
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Oʻzbekiston tarixi” телеканали “Etno” кўрсатувини тайёрлашда тадқиқотдаги илмий-назарий хулосалар, жумладан, Ўзбекистонда яшаётган лўли миллатининг этник тарихи, Бухоро лўлиларининг ижтимоий ҳаёти ва маданиятига доир маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” ДУК нинг 26 феврал 2021 йил 02-40-288-сон маълумотномаси). Бу лўлиларнинг турмуш тарзи ва маданиятидан кенг жамоатчиликни яқиндан хабардор бўлиши учун илмий асос бўлган;
лўлиларнинг ўзаро ички мулоқот тили – муғат тилининг бугунги ҳолати ва уни сақлаб қолишга оид илмий хулосалардан Республика “Маънавият ва маърифат” марказининг тарғибот ишларида фойдаланилган (Республика “Маънавият ва маърифат” марказининг 6 август 2021 йил 02/08-914-сон далолатномаси). Тарғибот ишлари Ўзбекистонда яшовчи лўлиларга хос маданият намуналари хусусан, тили, урф-одатлари, маросимларини сақлаб қолишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish