Sayt test rejimida ishlamoqda

Раджибаев Дилшод Патидиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефтегазоконденсат аралашмаларини ректификациялаш жараёнининг иссиқлик самарадорлигини ошириш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Т163.
Илмий раҳбар: Худайбердиев Абсалом Абдурасулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Тойир Зойирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «O’ZLITINEFTEGAZ» AЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: нефтни бирламчи ҳайдаш ускунасида нефтегазо-конденсат аралашмасини ректификациялаш жараёнининг иссиқлик самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефть ва унинг фракциялари дистиллятлари ҳароратларини ректификация колоннаси баландлиги бўйлаб тақсимланиш қонуниятлари аниқланган;
хомашё таркиби, ҳарорати ва сарфини ҳамда флегма сарфи ва ҳароратини нефтегазоконденсат аралашмасини ректификациялаш жараёнининг иссиқлик самарадорлигига таъсири исботланган; 
дистиллят фракцияларини ажратиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи флегма сонининг оптимал қийматлари аниқланган;
нефтегазоконденсат аралашмасини углеводород буғлари билан ҳайдаш жараёнининг рационал технологик ва гидродинамик режимлари аниқланган;
нефтни бирламчи ҳайдаш ускунасининг ректификация колоннаси тубидаги клапанли тарелкани ағдарма типдаги тарелкага алмаштириш билан нефтегазо-конденсат аралашмасини ректификациялаш жараёни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Нефтегазоконденсат аралашмаларини ректификациялаш жараёнининг иссиқлик самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нефтни бирламчи ҳайдаш ускунасида нефтегазо-конденсат аралашмасини ректификациялаш жараёнининг иссиқлик самарадорлигини ошириш технологияси «Бухоро НҚИЗ» МЧЖнинг «aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йилни 9 сентябридаги 03-17-5/132-сон маълумотномаси). Натижада, ректификация колоннасининг иссиқлик самарадорлигини 20÷30 фоизга ошириш (3952 кВт), ҳарорат режимини рационал чегараларда ростлаш ва ишлаб чиқарилаётган нефт маҳсулотлари таннархини пасайтириш имконини берган;
ректификация колоннасининг туб қисмига ағдарма типдаги тарелка ўрнатиш билан такомиллашган нефтегазоконденсат аралашмасини ҳайдаш технологияси «Ўзбеккимёмаш заводи» АЖнинг «aмалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йилни 9 сентябридаги 03-17-5/132-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий углеводород хомашёларини фракцияларга ажратувчи тарелкали ректификация колоннасининг янги самарали конструкцияларини лойиҳалаш, суъний босим ошиш жараёнини олдини олиш ва сувсизлантирилган нефт маҳсулотлари ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish