Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Сардорбек Усмонхуджаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли бандлигини оширишнинг ижтимоий механизмлари», 22.00.02 – Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/S103
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02.
Илмий раҳбар: Алиқориев Нуриддин Сапақориевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Қаххоров Абдулла Ганиевич,  социология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Анвар Эргашевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ижтимоий механизм самарадорлигини такомиллаштириш орқали аҳолининг бандлик даражасини ошириш юзасидан асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли бандлигини оширишда банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш (АҚШ), ходимларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий тўловлар тарзидаги моддий тақдирлаш (Япония), ишсиз қолган ёки ишидан ажралиб қолиш хавф солаётган шахсларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (Исроил), иш билан банд ходимлар учун касб тайёргарлиги ва қайта тайёрлаш (Швед), давлат секторида меҳнатнинг қатъий тартибга солиниши (Хитой), таълим билан касбий амалиётнинг узвий боғлиқликда олиб борилиши (Жанубий Корея) моделларининг авфзалликлари асосланган;
таълим жараёни орқали меҳнат бозорини тартиблаштиришда фуқароларнинг доимий даромад олиб келадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш омиллари (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий)нинг аҳамияти очиб берилган; 
бандликни оширишнинг ижтимоий механизмлари (давлат тузилмалари, жамоат ташкилотлари, маҳаллий бошқарув органларининг ўзаро муносабатлари) аниқланиб, уларнинг социал стратификация, тузилмавий-функционал талаблари асосида тенденцион ўзгаришлари асосланган; 
кадрларни тайёрлашда «таълим муассасаси – ишлаб чиқариш – меҳнат бозори – касбга қайта тайёрлаш – иш берувчи» каби ижтимоий жараёнларни такомиллаштириш орқали аҳолини муносиб иш (қонуний иш жойи, меҳнат даромади, меҳнатга бўлган таклиф ва талабларнинг қондирилиши) билан таъминлашга эришилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Аҳоли бандлигини оширишнинг ижтимоий механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Аҳоли бандлигини оширишда банд бўлмаган аҳолини касбга йўналтириш (АҚШ), ходимларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий тўловлар тарзидаги моддий тақдирлаш (Япония), ишсиз қолган ёки ишидан ажралиб қолиш хавф солаётган шахсларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш (Исроил), иш билан банд ходимлар учун касб тайёргарлиги ва қайта тайёрлаш (Швед), давлат секторида меҳнатнинг қатъий тартибга солиниши (Хитой), таълим билан касбий амалиётнинг узвий боғлиқликда олиб борилиши (Жанубий Корея) моделларининг авфзалликларидан «Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2021 йил 12 апрелдаги 01/00-03/14-4258-сон маълумотномаси). Мазкур натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши мамлакатимизда «Ишга марҳамат» Моно марказлар, қисқа муддатли ўқув курсларнинг ташкил этилишига ва бу орқали аҳоли бандлиги таъминлашга даражаси оширилишига хизмат қилган;
таълим жараёни орқали меҳнат бозорини тартиблаштиришда фуқароларнинг доимий даромад олиб келадиган меҳнат ва тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш омиллари (ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий)нинг аҳамияти очиб берилганлигидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2020 йилда «Ўзбекистонда камбағалликни камайтириш масалалари» мавзусида ўтказилган cоциологик тадқиқотларда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 01-16/107-cон маълумотномаси). Мазкур натижалардан фойдаланиш Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлашда ва оширишда самарали бошқараладиган механизмни шакллантириш орқали аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва ўзини-ўзи банд қилиш тизимини такомиллаштиришга эришилган;
бандликни оширишнинг ижтимоий механизмлари (давлат тузилмалари, жамоат ташкилотлари, маҳаллий бошқарув органларининг ўзаро муносабатлари) аниқланиб, уларнинг социал стратификация, тузилмавий-функционал талаблари асосида тенденцион ўзгаришлари асосланганлигидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан 2020 йил 3-9 июнь кунларида «Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва уларнинг тадбиркорлик соҳасидаги фаолияти: ҳолати, муаммолар ва ечимлар» мавзуcида ўтказилган cоциологик сўровида «А» блокида 3 та, «В» блокида 3 та, «С» блокида 4 та cаволларни тузишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг 2021 йил 1 апрелдаги 01-16/107-cон маълумотномаси). Ушбу натижаларнинг амалиётга жорий этилиши мамлакатимизда бандликни оширишга таъсир этувчи омиллар асосида аҳоли бандлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда ўз самарасини кўрсатган;
кадрларни тайёрлашда «таълим муассасаси – ишлаб чиқариш – меҳнат бозори – касбга қайта тайёрлаш – иш берувчи» каби ижтимоий жараёнларни такомиллаштириш орқали аҳолини муносиб иш (қонуний иш жойи, меҳнат даромади, меҳнатга бўлган таклиф ва талабларнинг қондирилиши) билан таъминлашга эришилишига асосланган таклифларидан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил январда 01-03/18-сон Қарори билан таcдиқланган «Ижтимоий бошқарув ва касбий такомиллашув» мавзусида ўтказилган социологик сўровда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги 04-13/449-cон маълумотномаси). Ушбу натижалар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, шунингдек, маҳаллий ҳокимият бошқарув органлари томонидан қонун ижодкорлиги, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил қилиш каби мақсадли дастурларни яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish