Халманов Актам Тошқуватовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Моддаларнинг турли фазовий ҳолатларида ультракичик концентрацияли атомларнинг ўта сезгир лазер спектроскопияси», 01.04.05–Оптика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/ FM50.
Илмий маслаҳатчи: Эшқобилов Напас Бекназарович, физика-математика фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Физика-техника институти, Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, Самарқанд давлат университети, DSc.27.06.2017.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Нематов Шерзод Қаландарович, физика-математика фанлари доктори; Низамов Негмат Низамович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Азаматов Зокиржан Тахирович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: моддаларнинг ультракичик концентрацияли атомлари ва аэрозоллари билан лазер нури таъсирида намоён бўладиган резонансли ва норезонанс физик жараёнлар механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори қувватли импульсли инфрақизил лазер нури (λ=1064нм, Е=250 мДж) таъсирида тупроқ, металл ва қотишмаларнинг юзаларидан ҳосил бўладиган аэрозоль заррачаларининг мутлақ концентрацияси (N) ва ўлчами (d) орасидаги тескари боғланиш қонунияти (N~d-2) ҳамда экстинкция коэффициенти (σ) ва қаттиқ сирт юзасидан лазер нуригача бўлган масофа (L) орасидаги тўғри боғланиш аниқланган;
шаффоф (NaCl, CsCl, NaI, NaF, KCl, AgNO3) ва органик (Родамин 640) аэрозоль заррачаларининг экстинкция эффективлиги (Q) ва аэрозолнинг ўлчам параметри (α) орасидаги тескари боғланиш асосланган;
атом ва аэрозоль системаларнинг интенсив импульсли лазер нури майдонлардаги ютилиш ва сўниш параметрларини қайд қилиш имконини берувчи фойдали сигналлар (селектив ионланиш сигнали ва сўниш сигнали) пайдо бўлишининг механизмлари аниқланган;
“стержень-аланга” атомизаторининг ҳарорати бўйича селекцияси асосида атом ионизацион спектроскопия усулининг сезгирлиги ва селективлигини платформа ва графит найчадан ташкил топган янги электротермик атомизатор-ионизатор ёрдамида ошириш имконияти кўрсатилган;
аэрозоль заррачаларида ёруғлик экстинкциясини ўлчовчи икки фаол ҳажмли азот лазерига асосланган резонатор ичида сўниш лазер спектрометри ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Моддаларнинг турли фазовий ҳолатларида ультракичик концентрацияли атомлар ва аэрозолларнинг ўта сезгир лазер спектроскопиясини тадқиқ қилиш асосида:
аэрозолнинг морфологик параметрларини аниқлаш бўйича олинган натижалар хорижий журналларда (Journal of Analytical Atomic Spectrometry 20, р. 53-59 (2005); Journal of Analytical Atomic Spectrometry 29, р. 2267-2274 (2014); Chinese Science Bulletin Vol.58 № 20, р. 2440-2446 (2013); Anal Bioanal Chem (2005) 383, р. 1090-1097) аэрозолнинг оптик экстинкцияси ва заррачалар сонини аниқлашда қўлланилган. Илмий натижанинг қўлланиши ёруғлик экстинкция коэффициентини ва аэрозоль заррачаларининг мутлақ концентрациясини аниқлаш имконини берган;
ички резонанс спектроскопияси ёрдамида микрозаррачалар билан ёруғликнинг сочилиши ва абсорбциясининг тадқиқи натижалари хорижий журналларда (Journal of Enviromental Sciences 26 (2014) р.2412-2422; Atmospheric Chemistry and Physics 7, р. 1523-1536, 2007; Laser Photonics Re. 5, №4, р. 534-552 (2011)) аэрозолларнинг оптик хусусиятлари, кимъёвий таркибини тадқиқ қилиш, аэрозолларнинг ютувчи ва сочилувчи заррачалари орқали ёруғлик экстинциясини ўлчаш учун қўлланилган. Илмий натижанинг қўлланиши аэрозоль заррачаларининг экстинкция самарадорлигини имконини берган;
атомлар ва аэрозоллар билан лазер нури таъсирида намоён бўладиган резонансли ва норезонанс физик жараёнлар механизмлари, атомларни уйғотишнинг самарали тўқнашув схемалари, органик бўёқлар ва металл тузлари аэрозоллари ҳамда соф металларнинг аэрозоль факелларида уларнинг оптик ва морфологик хусусиятларининг умумий қонуниятлари Ф–2–15 рақамли «Оғир элемент атомлари (Pt, Au, Hg, Tl, Pb)нинг ионланиш чегараси атрофидаги лазер ионизацион спектроскопияси» лойиҳада аэрозолларнинг квант ҳолатларини ва атомларнинг кўп босқичли тўқнашув ва фотоионизацион схемаларини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 6 октябрдаги ФТК–03–13/656-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланиши элементларнинг миқдорларини “графитли печь” ва “стержень-аланга” режимида ишлайдиган бирлашган атом-ионизацион спектрометрида аниқлаш сезгирлигини 10 мартага ҳамда лазер абляция усули билан оптик резонаторда аэрозоль заррачалари сонини 2 мартага ортишини таъминлайдиган лазер спектрометрларини яратишга имкон берган.