Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Шухрат Насилло ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб кичик қувватли истеъмолчиларни электр таъминоти ишончлилигини ошириш”, 05.05.06 – «Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари» ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2018.2.PhD/Т763
Илмий раҳбар: Мухамедханов Улуғбек Тургудович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик–технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.09.2020.T.111.03.
Расмий оппонентлар: Юлдошев Исроил Абриевич, техника фанлари доктори, доцент; Уришев Бобораим Уришевич,техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қайта тикланадиган энергия манбалари миллий илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб кичик қувватли истеъмолчиларни электр таъминоти ишончлилигини ошириш
III. Тадқиқотнингилмий янгилиги:
кичик қувватли истеъмолчилар электр таъминоти ишончлилигини ошириш учун паст потенциалли шамол ва сув оқимларидан олинган механик энергияни эластик материаллар ёрдамида жамловчи механик энергия заҳиралаш қурилмаси ишлаб чиқилган;
механик энергия заҳиралагич, паст тезликли шамол оқимларида самарали ишловчи шамол энергетик қурилмаси ва қуёш фотоэлектрик станциясидан ташкил топган такомиллаштирилган гибрид энергетик тизим ишлаб чиқилган;
гибрид энергетик тизим таркибига кирувчи энергия манбалар қуввати ва конструктив ўлчамлари самарадор қийматларини ҳудуддаги қайта тикланувчан энергия ресурсларнинг энергетик салоҳиятидан келиб чиқиб ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилган
кичик қувватли гибрид энергетик тизим энергия манбалари қувватлар оқимини оқилона тақсимлаш асосида олинган электр энергиясидан самарали фойдаланишни бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
тақсимланган энергия манбалардан ташкил топган гибрид энергетик тизимнинг электр таъминоти ишончлилигини кенг қамровли ва аниқроқ баҳолаш учун энергия манбасини диверсификациялаш коэффициентини аниқлаш тенгламаси таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиб кичик қувватли истеъмолчиларни электр таъминоти ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мeханик заҳиралагич элeмeнтларини оптимал ўлчамларини ҳисоблаш дастури ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк агентлигининг ЭҲМ дастурига муаллифлик гувоҳномаси олинган  (№ DGU 20202199., 10.02.21 й.). Натижада, кичик қувватли электр истеъмолчилар учун кучсиз шамол ва сув оқимларида ишловчи механик энергияни заҳиралаш имконияти яратилган;
қайта тикланувчи энергия манбаларидан ташкил топган гибрид энергетик тизим Бухоро вилоятида синовдан ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги №04/20-148 маълумотномаси). Натижада, қайта тикланувчи энергия манбалардан ташкил топган гибрид электр станциянинг харажатлари анъанавий электр энергиясидан фойдаланишга нисбатан 3 бараварга арзонлиги аниқланган; 
ишлаб чиқилган гибрид энергетик тизим Аму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Тошработ-Жилвон” ирригация тизимлари бошқармасига қарашли сув тақсимлаш иншоотида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 январдаги №04/20-148 маълумотномаси). Натижада, сув тақсимлаш иншоотининг электр энергияси харажатларини камайтиришга ва йиллик 105 млн. сўм маблағни тежаш имконияти яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish