Sayt test rejimida ishlamoqda

Туляганова Гулноза Олимжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабалик даврида индивидуал имкониятларни руёбга чиқаришнинг психологик омиллари” 19.00.06–Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Ped152.
Илмий раҳбар: Халилова Наргиза Икромалиевна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, доцент; Туйчиева Саодат Мелиқузиевна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалик даврида индивидуал имкониятлар самарали рўёбга чиқарилишини белгилаб берувчи психологик омилларни ўрганиш асосида бу жараёнга фаоллаштирувчи таъсир кўрсатишнинг амалий усулларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деструктив тип шахс индивидуал имкониятларини рўёбга чиқаришнинг таркибий компонентларидан қанчалик узоқ бўлса, когнитив жараёнларни етарли шаклланмаганлиги сабабли уларнинг ўқув фаолиятида муваффақиятга эришишга бўлган интилишлари паст ва конструктив типда ўз ички имкониятларидан самарали фойдаланиш,  ўз ўзидан қониқиш,  ўзига нисбатан ишонч ҳиссини кучлилиги  етарли ифодаланган бўлса, таълим жараёнида билим олиш ҳамда муваффақиятга эришишларини самарали бўлиши асосланган;
талаба шахсида рефлексив хусусиятларни  туғма лаёқати асосида ёшга мос равишда кучли ривожлантирилиши шахс мотивациясига таъсир қилиши натижасида шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига ва уларнинг ижтимоий психологик стимуллашга боғлиқлиги очиб берилган;
талаба шахсидаги иродавий сифатлар мотивациясини ривожланиш даражаси ошиши ҳисобига психологик установка таъсирида шахс индивидуал имкониятларини рўёбга чиқаришда конструктив типини кучли ифодаланиши асосланган;
шахснинг ақлий имкониятларини рўёбга чиқаришда эмоциялар психологик таъсир қилиш орқали  бош миянинг қобиқ қаватидаги тафаккур жараёнига масъул бўлган марказларнинг фаоллиги кучайиши натижасида шахснинг потенциал имкониятларидан самарали фойдаланиш мумкинлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шахснинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришни ўрганиш доирасида амалга оширилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
деструктив тип шахс индивидуал имкониятларини рўёбга чиқаришнинг таркибий компонентларидан қанчалик узоқ бўлса, когнитив жараёнларни етарли шаклланмаганлиги сабабли уларнинг ўқув фаолиятида муваффақиятга эришишга бўлган интилишлари паст ва конструктив типда ўз ички имкониятларидан самарали фойдаланиш,  ўз ўзидан қониқиш,  ўзига нисбатан ишонч ҳиссини кучлилиги  етарли ифодаланган бўлса, таълим жараёнида билим олиш ҳамда муваффақиятга эришишларини самарали бўлиши асосланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғига асосан “Шахслараро муносабатлар психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10б-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида амалиётчи психологларда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришнинг комплекс психологик манбалари аниқланди ва бойитилган; 
талаба шахсида рефлексив хусусиятларни  туғма лаёқати асосида ёшга мос равишда кучли ривожлантирилиши шахс мотивациясига таъсир қилиши натижасида шахснинг индивидуал психологик хусусиятларига ва уларнинг ижтимоий психологик стимуллашга боғлиқлиги очиб берилган эмпирик маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғига асосан “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10б-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида шахс ўз имкониятларини рўёбга чиқаришнинг ёш ва психологик омилларини инобатга олган ҳолда илмий маълумотлар асосида методик таъминотни кучайтириш имконияти ортган; 
талаба шахсидаги иродавий сифатлар мотивациясини ривожланиш даражаси ошиши ҳисобига психологик установка таъсирида шахс индивидуал имкониятларини рўёбга чиқаришда конструктив типини кучли ифодаланишига қаратилган эмпирик маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғига асосан “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10б-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида таълим соҳаси учун тайёрланадиган психологларнинг касбий аҳамиятли таянч компетенцияларини такомиллаштиришда сифат жиҳатидан ўсишга эришилди;
шахснинг ақлий имкониятларини рўёбга чиқаришда эмоциялар психологик таъсир қилиш орқали  бош миянинг қобиқ қаватидаги тафаккур жараёнига масъул бўлган марказларнинг фаоллиги кучайиши натижасида шахснинг потенциал имкониятларидан самарали фойдаланиш мумкинлигидан аниқланган илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги 10-сонли буйруғига асосан “Ижтимоий психологик тренинг” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги “Психология” ўқув-илмий марказининг 2020 йил 26 августдаги П-М-10б-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшларда ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга интилишни кучайтириш ва ривожлантириш бўйича психологик чора-тадбирлар самарадорлиги оширилган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish