Бозоров Сойибжон Содиқжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Amaranthus ўсимлигини интродуцияланган навларининг ёғи: олиниши, физик-кимёвий ва биологик хусусиятлари, қўлланиш истиқболлари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/K240.
Илмий раҳбар: Зиявитдинов Жамолитдин Фазлитдинович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Махмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим; Пякина Галина Александровна, кимё фанлари номзоди, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллийлаштирилган Amaranthus оиласи ўсимликлари уруғлари ёғининг кимёвий таркиби ва фармакологик хусусиятларини аниқлаш ва уларни биологик фаол қўшимчалар ҳамда тиббий ва косметика маҳсулотлари сифатида қўллаш истиқболларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Андижон вилоятида етиштирилган Amaranthus cruentus – Гелиос ва Харьков 1 ҳамда Amaranthus hypochondriacus – Лера ва Андижон навли амарант уруғларининг ёғидаги сквален миқдори 5,29 дан 6,79% гача эканлиги,  унинг энг юқори миқдори Харьков-1 (6,79%) ва Лера (6,05%) навларида, Aндижон (5,29%) ва Гелиос (5,53%) навларида эса анча паст бўлиши аниқланган;
Amaranthus cruentus ва Amaranthus hypochondriacus навлари ёғининг доминант триглицеридлари Л2П (13 – 16%), Л2С+ ЛОП (15,6 – 18%), ЛО2 (10,8 – 12,1%), Л2О (12 – 13,6%) ва ЛОС (11 – 11,6%) эканлиги, ўртача миқдордаги триглицеридлар (7,5 – 8,16%), Л3 (4,96 – 5,9%), ва ЛП2 (4,6 – 7,96%) ҳамда ЛПС, О2П, О2С, ОПС ва ОП2 энг кам миқдордаги триглицеридлардан иборат ёғ кислота композициялари эканлиги исботланган; 
GC-MS таҳлил натижаларига кўра амарант ёғининг мажор ёғ кислоталари линол кислота (40,16-47,31%), олеин кислота (24,52-31,1%) ва пальмитин кислотаси (22,27-23,19%), минор ёғ кислоталар эса стеарин (2,99-3,59%), миристин (0,24-0,28%) ва арахидин (0,66 - 0,78%) кислоталари эканлиги хамда ўрганилган амарант навлари ёғларида омега-3-альфа-линол кислота 1,17% дан 1,65% гача миқдорда эканлиги аниқланган;
бир босқичли хроматографик таҳлил усулида сквален миқдори ва триглицеридлар таркибини ҳамда амарант ёғининг сифатини аниқлаш имкониятини берувчи ЮССХ усули ишлаб чиқилган;
амарант ёғининг антигиперлипедемик ва антиоксидант фаолликларига эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Амарант ёғларнинг кимёвий таркиби ва фармакологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
амарант ўсимлиги уруғидан ажратиб олинган ёғлар асосида антигиперлипидемик ва антиоксидант таъсирга эга бўлган «БИО МЎЖИЗА» БФҚ олиш технологияси «SIFAT AGRO SERVIS» МЧЖда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълумотномаси). Натижада, антигиперлипидемик ва антиоксидант фаоллика эга биологик фаол қўшимчалар импортнини камайтириш имконини берган;
Amaranthus cruentus ва Amaranthus hypochondriacus амарант уруғ ёғларининг кимёвий таркибини ўрганишда олинган натижаларга 6 та юқори импакт факторга эга бўлган хорижий журналларда чоп этилган тадқиқотларда ёндош ўсимлик ёғларининг таркибини аниқлашда фойдаланилган (Journal of Functional Foods, 2020, 72(1) 104065, IF-3,701; Plants 2020, 9, 1412, IF-3,182; Heliyon 2021,7, e06304, IF – 1,8, Nova Biotechnol Chim 2020, 19(1): 61-69, IF – 0,55; Frontiers in Plant Science 2020; 11: 607102, IF – 4,407). Натижада, ўсимлик ёғларини таркибини аниқлаш имконини берган.

 

Бош меню

Янгиликларга обуна бўлиш