Sayt test rejimida ishlamoqda

Имомова Нозимахон Авазхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):«Ўзбекистонда ишчи кучи миграциясига ижтимоий омиллар таъсири», 22.00.02 –Ижтимоий тузилиш, ижтимоий институтлар ва турмуш тарзи (социология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/S55.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами:Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/30.12.2019.S.23.02. 
Илмий раҳбар:Латипова Нодира Мухтаржановна,социология фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар:МатибаевТасполатБалтабаевич,социология фанлари доктори, профессор; 
Раҳимова Нигина Хайруллаевна,иқтисод фанлари доктори.
Етакчташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишчи кучи миграциясига ижтимоий омиллар таъсирини аниқлаш ва Ўзбекистонда миграция жараёнини тартибга солиш йўлларини социологик асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишчи кучи миграцияси билан боғлиқ объектив ва субъектив омилларнинг ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатишининг худудий хусусиятлари тадқиқ этилиб, юзага келувчи позитив ва негатив ҳолатларни превинтив мониторинг қилишда иқлим шароити, касбий салоҳиятни амалга ошириш, ижтимоий ҳимояланганлик каби мезонлари ишлаб чиқилган;
миграцион мобилликка туртки берувчи мотивациялар ҳамда ишчи кучи миграциясидаги интеллект кўчиши (“brain drain”) мутлақ ва нисбий кўрсаткичлари ўртасидаги корелляцион боғлиқлик аниқланган;
ишчи кучи миграциясининг худудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолатга ҳамда аҳолининг социомаданий ривожланиш даражасига жамият ижтимоий эътиборини мақсадли йўналтирилиши асосланган;
ишчи кучи миграцияси жараёнларидаги горизонтал (соҳалараро интеграциялашув) ва вертикал (давлат томонидан яратиладиган қулай ҳуқуқий кафолатлар, институтлашув ҳамда мақбул иқтисодий шарт-шароитлар) омилларини социал мобиллик орқали оптималлаштиришда ички миграцион фаолликни ошириш имкониятлари прогнозлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Жамиятни модернизациялаш шароитида ёшларнинг социал мобиллигини такомиллаштириш механизмлари бўйича тадқиқот натижаларидан:
ишчи кучи миграцияси билан боғлиқ объектив ва субъектив омилларнинг ижтимоий жараёнларга таъсир кўрсатишининг худудий хусусиятлари тадқиқ этилиб, юзага келувчи позитив ва негатив ҳолатларни превинтив мониторинг қилишда иқлим шароити, касбий салоҳиятни амалга ошириш, ижтимоий ҳимояланганлик каби мезонлари ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармони лойиҳасидаги миграция жараёнини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишга тааллуқли 2-илова 4 хатбошини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2021 йил 13 августдаги 02/00-04/22-6622-сон маълумотномаси). Натижада ишчи кучи миграциясига урбанизация жараёнлари интенсивлигини ва аҳоли турмуш даражасига таъсири имкониятларини аниқлашга хизмат қилган;
миграцион мобилликка туртки берувчи мотивациялар ҳамда ишчи кучи миграциясидаги интеллект кўчиши (“drain brain”) мутлақ ва нисбий кўрсаткичлари ўртасидаги корелляцион боғлиқлик аниқланганлигига оид таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармонининг 2-илова 5 хатбоши лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 2021 йил 13 августдаги 02/00-04/22-6622-сон маълумотномаси). Бу Ўзбекистонда ишчи кучи миграцияси жараёнларини тартибга солишдаги муаммолар таснифини ишлаб чиқиш имконини берган;
ишчи кучи миграциясининг худудлардаги ижтимоий-иқтисодий ва демографик ҳолатга ҳамда аҳолининг социомаданий ривожланиш даражасига жамият ижтимоий эътиборини мақсадли йўналтирилиши асосланганлигига оид таклифидан «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази томонидан «Миграция жараёнлари жамоатчилик фикри кўзгусида» мавзусида ўтказилган социологик сўровномани ишлаб чиқишда фойдаланилган («Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 16 августдаги 01-16/238-сон маълумотномаси). Бу миграцияга йўналишига оид сўровномани ишчи кучи миграциясининг жамият социомаданий даражасига таъсири нуқтаи назаридан тартиблаш имконини берган;
ишчи кучи миграцияси жараёнларидаги горизонтал (соҳалараро интеграциялашув) ва вертикал (давлат томонидан яратиладиган қулай ҳуқуқий кафолатлар, институтлашув ҳамда мақбул иқтисодий шарт-шароитлар) омилларини социал мобиллик орқали оптималлаштиришда ички миграцион фаолликни ошириш имкониятлари прогнозлаштирилганлигига оид таклифларидан Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги “Социологик тадқиқотларни ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5667-сон Фармонининг 2 бандининг 3 хатбоши “Ижтимоий соҳада- аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга, унинг бандлигини таъминлашга, реал даромадларни ошириш чора тадбирларини бажаришга йўналтирилган ислоҳатлар”, ҳамда социал мобиллик, миграцион жараёнларнинг кўп ўлчамли парадигмалари тахлилига оид илмий изланишларни кучайтириш, унинг замонавий тенденциялари динамикасини аниқлаш имконини берган(«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш Марказининг 2021 йил 16 августдаги 01-16/238-сон маълумотномаси). Шунингдек ишчи кучи миграциясининг жамият ижтимоий-иқтисодий ва демографик структураси ҳамда социомаданий даражасига таъсири нуқтаи назаридан уни мақсадли тартиблаш механизми ташкил қилиниши асосланганлигига оид таклифлардан Республика “Ижтимоий фикр” жамоатчилик марказининг 2019 йил режа асосида “Миграция жараёнлари жамоатчилик фикри кўзгусида” мавзусига бағишланган социологик сўровномани ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish