Хасанов Атабек Абдирашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда парламент назорати институтини демократлаштириш жараёни», 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Siyos12.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар:Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, доцент; Жўраев Қодир Асатуллаевич, сиёсий фанлар доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимиздапарламент назорати институтини демократик тамойиллар ва қадриятлар асосида такомиллаштириш билан боғлиқ жараёнларни тадқиқ қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқароларнинг қонун лойиҳалари муҳокамаларида фаол иштирок этиши ва қонунлар ижросини доимий кузатиб боришга асосланган парламент назорати самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган;
парламент назорати институтининг демократик тамойиллар асосида шаклланиши ва ривожланишининг босқичлари, принциплари, назарий-концептуал асослари сиёсатшунослик фанининг ўрганиш объекти нуқтаи назаридан тизимли равишда очиб берилди;
парламентга тақдим этилган қонун, қарор ва давлат дастурлари ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг холислиги ва ишончлилигини мустақил эксперт хулосалари асосида экспертизадан ўтказиш парламент назоратининг самарали механизми эканлиги асосланган;
Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар моҳияти ва жаҳон илғор тажрибасидан келиб чиққан ҳолда парламент назорати институти фаолиятини жамоатчилик назорати билан уйғунлаштириш негизида уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
парламент назорати субъектлари парламент назоратини амалга ошираётганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг мажбуриятларини қонунчиликда белгилаш тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуни 23-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2016 йил 12 майдаги 06–20/332-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф қонун, қарор ва давлат дастурлари ижросининг самарали назоратини ташкил қилиш жараёнида ижрочилар томонидан берилаётган маълумотларнинг ишончлилиги ва холислигини аниқлашда экспертлар гуруҳини ташкил этиш парламент назоратининг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг фаол иштирокини таъминлаш бўйича илмий хулосалар ва таклифлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзудаги «Бу ҳам муҳим» ва «Биз учун муҳим» кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканали давлат унитар корхонасининг 2016 йил 15 сентябрдаги 02–07/2011-сон ва 2016 йил 12 октябрдаги 02–07/2015-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар мазкур кўрсатув натижасида амалга ошириладиган давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати билан парламент назоратини уйғунлаштириш ва фуқароларнинг сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимини ошишига хизмат қилган.